1
20-казус
Голландиянинг Эуреко компанияси Полша ҳукумати
билан Полшанинг
собиқ давлат суғурта компанияси бўлган ПЗУ нинг қўшимча акцияларини
сотиб олиш тўғрисида шартнома тузди. Ушбу қўшимча харид натижасида,
Эуреко ПЗУ аксияларининг аксарият қисмига эга бўлиши керак эди. Бироқ,
ҳукумат бир томонлама равишда режаларни ўзгартирди ва
ПЗУни сотувга
қўймади. Эуреко ПЗУни хусусийлаштириш сиёсий масалага айланганлиги
сабабли, Полша ҳукумати атайлаб турли хил важлар билан ПЗУни сотишни
кечиктирди, бу эса Голландия-Полша ўртасидаги икки томонлама
инвестиция шартномасини бузилишига олиб келади деган важ билан
арбитраж судига мурожаат қилди. .
Адолатли ва тенг режим принципи элементларини ўрганиш орқали
вазиятга ҳукукий баҳо беринг.
2
Юқорида берилиган муммоли саволга ҳуқуқий баҳо бериб
жавоб бериш
учун дастлаб адолатли ва тенг режим принципи элементларини мазмунини
очиб бериш мақсадга мувофиқ саналади
Адолатли ва тенг ҳуқуқлилик режими:
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи томон ўз давлати ҳудудида бошқа аҳдлашувчи
томон инвесторларига ва улар билан боғлиқ бўлган инвестицияларга
адолатли ва тенг ҳуқуқли режим, тўла ҳимоя ва хавфсизлик яратиб беришга
кафолат беради.
2.
“Адолатли ва тенг ҳуқуқли режим” бир аҳдлашувчи томон
инвесторларига бошқа аҳдлашувчи томон тарафидан одил судлов жараёнида
иштирок этиш ҳуқуқини рад этиш ва яққол равишда
дискриминация ва
асосланмаган чораларни қўлламасликни талаб қилади.
3.
“Тўлиқ ҳимоя ва хавфсизлик” аҳдлашувчи томонлар тарафидан
инвестициявий ҳимоя ва хавфсизликни таъминлашда оқилона ва зарур
бўлган ҳуқуқий муҳофаза чораларини қўллашни талаб қилади. Аммо ушбу,
ҳар қандай ҳолатда инвесторларга нисбатан ҳудудида
инвестицияларни
амалга оширган аҳдлашувчи томон фуқароларига яратиб берилаётган
режимдан қулай бўлган режимни яратиб беришни англатмайди.
4. Мазкур Битимнинг бошқа моддалари ёки бошқа шартномаларнинг
қоидалари бузилганлигини аниқлаш, ушбу модданинг бузилганлигини
англатмайди
1
Умумий маънода эса адолатли ва тенг
режум принципи инвестицияни
қабул қилувчи давлатнинг хорижий инвестор ва инвестицияга нисбатан
адолатли ва тенг муносабатда бўлишини билдиради.
Муҳокамани бевосита казусга қаратадиган бўлсак
Биринчи, Голландиянинг Эуреко компанияси ҳамда Полша ҳукумати
ўртасида Полшанинг собиқ суғурта компанияси ПЗУ
нинг аксияларини сотиб
олиш тўғрисида шартнома тузилган. Бироқ Полша ҳукумати бир томонлама
режаларни ўзгартирди ва ПЗУни сотувга қўймади . Бу ерда кўриниб
турибдики, Полша ҳукумати томонидан адолатли ва
тенг режим
принсипининг “шартнома мажбуриятларига амал қилиш
(pacta sunt