Бундай
пайтда уларни мири даста, амири навкария ёки саркарда (канча
қўшинга раҳбарлик килишига караб) деб атаганлар.' Архив ҳужжатларида
1865-1918 йилларда фаолият кўрсатган амирликдаги баъзи саркардалар ҳакида
аник маълумотлар берилади .
Додхоҳ- амирликда халк дарди, фикрини эшитиб,
амирга хабар берувчи
мансаб эгаси. XIX асрга келиб мазкур лавозим эгаси ҳарбий вакил даражасига
кўратилган. Ҳарбий ишлар буйича энг юкори даражадаги бу мансаб эгаси уз
навбатида харбий вазир даражасига куратилган. Уни купрок лашкар тўпчибошиси
деб атаганлар.
Аникроги, тўпчилар кисмининг кўмондони ҳамда Бухоро
гарнизони бошлиги - лашкар бошлиги саналиб ишлар ва бир катор хужжатларда
амирлик харбий мансабдорларининг персонографияси келтирилган 100
амалда
харбий вазир вазифасини ўтаган.1 Бирок, XIX аср охири XX аср бошларида харбий
вазирлар вазифасини кўпрок кўшбегии поён бажарганлигини кўрамиз.
Иноқ- ушбу мансаб эгаси Катта инок, Кичик инок яъни 2 даражада бўлиб,
Катта инок умаро, шогирдпешалар ва бошкаларга амир сухбати га мушарраф
бўлган ёки бўлмаганлари ҳакида хабар берар эди.
Парвоначи (форс, каналак дегани) -
амир фармонига биноан унинг
ёрликларини умаро ва зодагонларга (капалакдек бориб келиб)етказар эди.
Арабхона жамоасининг рахбарлиги хам унинг зиммасида эди.
Қўшбеги- Бухоро вазирларининг энг улуги хисобланган. Қўшбеги бу кўш,
харбий ставка, лагернинг кўмондони. Қушбеги (куш, парранда сўзидан) деб хам
манбаларда келтирилган мансабдор овчилар,
овчилик асбоблари, кушлар ва
итлардан хабардор бўлиб турадиган амалдор хисобланган.
Қўшбеги давлатнинг эски,
тажрибали, ишбилармон, сиёсий ахволдан
хабардор одамларидан тасдикланган. Номзод,
аввал Девонбеги мансабига
мушарраф бўлмоги лозим бўлиб, шунда Қўшбеги бўлишга лойик саналган.
Муҳаммад Саййид Балжувоний. Тарихи нофеий. - Б. 25.
4 2
Агарда ҳоким бўлса, уни вазирлик мансабига тайинлаганлар. «Қўшбеги
подшо, аскар, аҳли вазифа ва фукаро манфаати учун ҳаракат қилмоғи зарур эди.
Шунда давлати олий узок муддат давом этади. Акс ҳолда бу ишнинг уддасидан
чиқмаса, манфаатидаи зарари кўп тегса, бепарво бўлса, кундалик ва вилоят
ислоҳотини билмаса, мансабидан олинган. Қўшбеги поённинг
мансаби ва
ҳашамати ҳам шу тарика бўлган, Қўшбегийи поёндан болога ва болодан тушириб
кўтарилиб турган»'. Қўшбегининг ҳукуки бошка вазирларникидан кўп даражада
ортиқ бўлган. Ҳибсга олиш, жазо бериш, қатл қилиш(бу ваколат фақат амир
розилиги билан), гуноҳкор молини мусодара этиш ҳукуқларига ҳам эга бўлган.
Унинг бир неча умумий девонбегилари бўлиб, улар
минглаб кишиларга таом ва
сарпо беришлари мумкин бўлган. Қўшбегининг ҳашамати подшонинг ҳашаматига
якин бўлган^. Амирликда тўқсабодан бошлаб олий мансаб ҳисобланган ва мазкур
мансаб эгалари вилоят ҳокимлари вазифасида ишлашга ҳакли эдилар'.
Юкорида баён этилганлардан ташкари оралик ва куйи ҳарбий амал, унвон ва
мансабдорлар мавжуд эди.
Do'stlaringiz bilan baham: