К И Р И Ш
Мавзунинг долзарблиги.Ўзбек халкининг асрий орзу-истаги истиқлолга
эришиш, уз миллий ва тарихий давлатчилиги
анъаналарини тиклаш, одил,
адолатли ҳукуқий демократик жамият барпо этиш ва унда тинч, осуда ҳаёт
кечиришдан иборат. Ўзбекистон уз тарихи мобайнида жуда куплаб босқинларга
гувоҳ бўлганди, аммо зиддият ва карама-каршиликларга бой
Россия империяси
боскини даври тарихи муаммолари, унинг ечимларини урганиш алоҳида урин
эгаллайди. Истиклол она юрт гуллаб - яшнаши, ўзликни англаш, дунёга юз тутиш,
бой тарихини тиклаш ва ривожлантириш, уни урганиш учун кенг йулларни очно
берди. 1998 йили Республика Президенти Ислом Каримовнинг тарихчи олимлар ва
бир гурух зиёлилар билан бўлиб утган учрашуви ва
унда тарихчилар олдига
қўйилган мухим вазифалар бу борада амалга оширилаётган ишларда янги даврни
бошлаб берди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон
Республикаси
Фанлар
Академияси
Тарих
институти
фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида»ги карори тарихни ўрганиш ишига давлат миқёсида
катта аҳамият берилаётганлигидан дарак беради.
Юқорида кўрсатиб ўтилган мухим вазифалар Ватан тарихини объектив ва
холисона тадқиқ этиш истикболларини очиб берди. Ҳозирда юрт озодлиги ва
мустақиллигини қатъий таъминлаш, {Марказий Осиё минтақасида
тинч ва осуда
яшаш, ҳарбий мудофаа кобилияти кудратига бевосита боғлиқдир. «Нега жахонга
Ахмад Фаргоний, Мухаммад Хоразмий, Имом Бухорий,
Ибн Сино, Лбу Райхон
Беруний, Амир Темур, Улугбек, Алишер Навоий,
Бобур каби бую к сиймоларни
берган бу миллат XVII - XIX асрларга келиб, то шу чоққача эришган юксалиш
даражаларидан тушиб кетди? Нега сўнгги уч аср мобайнида бошимиз колокликдан
чикмай колди? Аждодларимизнинг каттик қаршилигига қарамай, чор
Россиясининг 5'лкамизни нисбатан осон забт этишида ана шу колокликнинг хам
ўрни бўлмаганмикин?»- дея
мутахассисларга мурожаат килган эди Республика Президенти Ислом Каримов.'
Тадқиқ этилаётган «Архив ҳужжатларида Бухоро амирлиги мудофаа тизими
тарихининг урганилиши» мавзуси оркали курсатилган муаммолар ечимига илмий
равишда жавоб излашга ҳаракат килинди. Шубхасиз, Россия империяси
томонидан ўлканинг забт этилишида кўпгина соҳалар билан бир каторда харбий
сохадаги қолоклик хам сабаб бўлган эди. Тарих фанининг асосий кисмларидан
саналмиш харбий тарих, харбий санъат, қурол-аслаха тарихини урганиш бугунги
кунда нафакат Ўзбекистон балки, бошка мамлакатлар тарихида хам долзарб мавзу
бўлиб келяпти. Ушбу мавзу мустақил давлатимизнинг харбий сохада хамқўлга
киритган муваффақиятларини бахолашда муайян ахамият касб этади.
Мамлакатимиз ўтмишидаги харбий бсанъат ва қўшин ишларида қўлга киритилган
мувафаккиятлари, мавжуд камчиликлари, галаба ва мағлубиятлари
сабабларини
ўрганиш Ўзбекистон тарихи фани учун долзарб мавзудир. Бу йўналишда:
-
Мавзуни илмий тадкик килиш оркали манғитлар сулоласи
хукмронлиги хамда мустамлакачилик даври тарихини янада чуқур, мукаммал
ўрганишга имкон туғилди;
-
Қатор архив манбалари асосида Бухоро амирлигининг харбий
сохадаги тажрибаси ва фойдаланилмаган имкониятларини
аниклаш заминида
илмий хулосалар чикарилди.
Ҳарбий сохада кўлланилаётган бугунги йўл миллатлараро тинч-тотув
яшашга, ўз худудини мудофаа килишга каратилган экан, бу борадаги сиёсий
вазият нуқтаи назаридан келиб чикиб, юрт мустакиллигини муст ахкамлаш ишига
тайёр турмоклик давр талаби хисобланади.