3
КИРИШ
.
Мавзунинг долзарблиги. Истиқлол шарофати билан тикланаётган
миллий қадриятлар ва халқимиз тарихини ҳолисона ўрганиш билан боғлиқ
ижобий жараёнлар Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга бевосита
замин яратмоқда. Ўзбекистоннинг истиқболдаги тараққиёти ҳақида фикр
юритган Президент И.А.Каримов: “…Авваламбор шу юртда яшаётган ҳар
қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий
тарихимиз ва бой маданиятимиз,
улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бугунги тез
ўзгараётган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва
диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур”
1
,
— деб ёзади.
Ўзбек халқининг кўп асрлик тарихида мустақил
давлатчилик
асосларини қуриш учун кўп куч сарфланган ва ҳаракатлар қилинган.
Ўзбекистон тарихидаги мазкур мураккаб жараённинг катта бир босқичи —
Хива хонлиги тарихи билан боғлиқдир. Хозирги кун тарихчилари олдида
ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганиш долзарб вазифалардан бири
ҳисобланади. Чунки “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида И.А.Каримов
айнан шу муаммони ҳал этиш вазифасини тарихчилар олдига қўйган эдилар.
Ўзбек давлатчилиги тарихининг ажралмас бир қисми
эса Хоразм, Хива
хонлиги давлатлари тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, Хива хонлиги
тарихини ёритиш давлатчилик тарихини ўрганиш қаторидаги долзарб
муаммолардан саналади. Бу ишнинг муҳимлигини кўрсатади.
Хоразм воҳаси аҳолисининг эронлик бочқинчиларга қарши
кураши
жараёнида вужудга келган Хоразмдаги хонликни мустаҳкамлаш ва
юксалтириш, кейинчалик эса унинг ярим мустамлака давлат сифатида ички
1
Каримов И.А. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2008. 17–Б. .
4
ва ташқи ҳаётини таъминлаш ишлари Абулғози Баҳодирхон, Қутлуғмурод
иноқ, Муҳаммад Раҳимхон I ва II, Оллоқулихон каби ўнлаган қобилиятли
давлат арбобларини сиёсий кураш минбарига кўтарди. Шу билан бир қаторда
Хива хонлиги даврида Хоразмда ижод қилган Мунис, Огаҳий, Комил, Баёний
каби мутафаккирлар салтанат ривожига сиёсий арбоблардан кам ҳисса
қўшмадилар. Уларнинг сайъи ҳаракатлари
билан Хива, Янги Урганч,
Шоҳобод, Хазорасп каби шаҳарларда хом ва пишган ғиштдан хашаматли
сарой ва қасрла, масжид ва мадрасалар барпо этилди.
Осойишта даврдан
дарак берувчи бундай меъморий ёдгорликларнинг Хива хонлиги ҳудудида
кўплаб тикланиши салтанат қудрати ошиб бораётганлиги ва кучли давлат
арбоблаои етишиб чиққанлигидан дарак берувчи ҳолат бўлиши билан
биргаликдабугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг бой ва қадимий
моддий
ва маънавий меросга эга эканлигини яққол исбот қилиб турибди.
“Хоразм ва Хива тарихи,— деганди Президент И.А.Каримов,—
халқимизнинг ёзув, илм-фан, санъат, маданият ва маънавият соҳаларидаги
юксалиш босқичларини ўзида мужассам этади”
1
. Дарҳақиқат Хива
хонлигида давлатчилик асосларининг мустаҳкамланиши билан бир қаторда
маданият ва маърифат, меъморчилик ва санъат юксалиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов айтганларидек:
“ўзбек давлатчилиги тарихи Хоразмдан бошланади” десак хато қилмаган
бўламиз. Ўз давлат хужжатларини ўзбек тилида
олиб борган Хива хонлиги
деб номланган давлат тарихини ўрганиш ўзбек давлатчилиги тарихини
ёритишдаги муҳим вазифа ҳисобланади. Бу диссертациянинг назарий, илмий,
сиёсий аҳамияти борлигини кўрсатиши билан мавзунинг ўта долзарб
эканлигини ҳам тасдиқлайди.
1
Каримов И.А. Хива шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган
тантанали
маросимдаги табрик сўзи. Асарлар. — Т.: Ўзбекистон, 1998. 6–жилд. — 375–б.