Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Илмий ишда Хива хонлиги 
тарихининг янги маълумотлар асосида ва мустақил мавзу сифатида 
тўлақонли ёритилиши натижасида ўзбек давлатчилигининг ўрта асрлардаги 
муҳим қисмларидан бири ҳақида объектив хулосалар илгари сурилди: 
- Алоҳида мустақил давлат ташкил топишининг сабаблари ўрганилди ва 
илмий асосланди; 
- Хива шаҳрининг пойтахт сифатида мустаҳкам қарор топиши 
асосланди; 
- Араб Муҳаммад ва унинг авлодларининг хонлик тарихида тутган ўрни 
мамбалар асосида кўрсатилди; 
- XVII-XVIII аср биринчи ярмидаги иқтисодий инқироз мамлакат сиёсий 
таназзулига сабаб бўлганлиги асосланди; 
- Ҳокимият тепасига Қўнғиротлар уруғи келишининг объектив ва 
субъектив сабаблари очиб берилди; 
- XIX аср биринчи ярмида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий 
ва маданий юксалиш сабаблари, ютуқ ва камчиликлари таҳлил қилинди; 
- Хива хонлигини Чор Россияси томонидан босиб олиниш сабаблари, 
фожеалари, ўзига хос томонлари ўрганилди; 
- XIX аср охири XX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, 
маданий ҳаётига баҳо берилди; 
- Хива хонлиги тугатилишида қатнашган сиёсий кучларга баҳо берилди.
Тадқиқот ишининг методологик асосини тарихийлик, ҳаққонийлик 
принциплари, татқиқотнинг тарихий солиштириш, статистик, анализ ва 
умумлаштириш усуллари ташкил этади. Миллий истиқлол ғояси билан 


20 
суғорилган умуминсоний қадриятлар татқиқотнинг асосий йўналиши бўлиб 
хизмат қилади.
Шунингдек тадқиқотлар давомида тарих фанининг даврийлик, узвийлик, 
мантиқий қиёслаш, таққослаш, ҳақчиллик каби тамойилларига амал 
қилинди.
Мавзуни ёритишдаги асосий манбалар сифатида нашр қилинган 
ҳужжатлар тўпламлари
1
, Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат 
Архивидаги бир қатор фондларида сақланаётган ҳужжатлардан 
фойдаланилди. “Туркистон генерал–губернатори канцелярияси” номли 1–
жамғармада сақланаётган 31655 та номдаги ҳужжатлар жамламасида 1867–
1918 йиллар орасида ўлкада рўй берган воқеалар ҳақида ноёб маълумотлар 
мавжуд. Улар орасида Хива хонлиги ҳаётига оид ҳужжатлар ҳам кўп бўлиб, 
Туркистон генерал–губернатори ҳузуридаги “Дипломатик амалдор” номли 2–
фондда сақланаётган 1015 тўплам тарих саҳифаларини янада кенгроқ 
тўлдиради. Хива хонлари давлат ҳужжатларининг бир қисми Хива хони 
девонхонаси номли 125–жамғармада сақланмоқда
2
. Унда 1873 йил 12 
августда Гандимиёнда имзоланган сулҳ шартномасига биноан Россияга 
қарам давлатга айланиб қолган хонликдаги бошқарув тизими, чегара 
масалалари, товон тўлаш учун маблағ тўплаш жараёни, рус савдогарларига 
имтиёзлар бериш, қулликни тугатиш, босқинчилик ва касалликлар 
тарқалишининг олдини олиш, Амударё ўзанини ўрганиш ва нефть 
заҳираларини излаш мақсадидаги илмий изланишлар каби масалаларга оид 
ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этади. 
1
Иванов П.П. Архив хивинских ханов XIX в. Исследование и описание документов с 
историческим введением: Новые источники для истории народов Средней Азии. ― Л., 
1940; Хива хонлари архиви. Акад. М.Йўлдошев таҳрири остида. 2–жилд. — Т.: 
Ўздавнашр, 1960; История ХНСР (1920–1924 гг.). Сб. документов. — Т.: Узбекистан,
1976; Каталог казийских документов Хивинского ханства. ―Киото, 2001.
2
Центральный Государственный исторический архив. Путеводитель. — Т., 1948. —
С. 30.


21 
Хонлик ҳаётига оид айрим ҳужжатлар Хоразм вилоят Давлат архиви
Хива шаҳар–туман Давлат архиви, “Ичан қалъа” музей қўриқхонаси
архиви, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Миллий кутубхонаси, 
Қурбон ота Исмоилов номидаги Хоразм вилояти Ахборот ресурс марказида 
сақланмоқда. Кўп йиллар давомида тадқиқотчи олимлар томонидан 
тўпланган маълумотлар танқидий тахлил қилиниб, мустақиллик мафкураси 
асосида қайта ўрганиб чиқилди.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish