61
1746 йилда Хўрозбек яна Нодиршоҳ хизматига жўнади. Унинг
йўқлигидан фойдаланган Абулғози Ортиқ иноқ ва Сайид Али бийни онаси
билан бирга қатл қилдирди. Бу воқеадан Ироқда бўлган вақтида хабар топган
Хўрозбек Хоразмга қайтди ва Абулҳайрхон оиласи билан рақобатда бўлган
ва Нодиршоҳ хизматида юрган қозоқ Ғоиб султондан мадад сўради.
Хўрозбекнинг катта қўшин билан келаётганидан
хабар топган амирлар
Абулғозини Арабхон мадрасасига қамаб қўйдилар. Абулғози ҳақида Мунис
қуйидагиларни ёзиб қолдирганди: “Унинг ҳукмдорлик даври ― 5,5 йил. У
жуда доно ва ақилли ҳукмдор эди. Унда шеъриятга интилиш бор эди ва Байза
тахаллуси билан шеър ёзиб туради. У олимлар ва шоирлар билан кўп
мулоқотда бўларди”
1
.
Хивага кирган қўшин Ғоибхонни тахтга ўтказди. Қўлга олинган
Абулғози ва унинг 18 амалдори Хўрозбек томонидан қийнаб ўлдирилди. Шу
тариқа у онаси ҳамда оғайнилари учун ўч олди. Ғоибхон Хива хонлиги
тахтида 11 йил ўтирди ва унинг дастлабки 5 йилида манғитлар иноқи
Хўрозбекнинг мавқеи кучли эди. Бир баҳона топиб, Хўрозбек ва унинг
тарафдорларини қатл эттирди. Шундан сўнг хон жорий қилган оғир ўлпон ва
солиқлари халққа жабр-зулм олиб келди. Оммавий норозилик ва ғалаёнлар
бошланган бир вақтда Ғойибхон Дашти Қипчоққа қочиб кетди.
Кейинги
йилларда Хива хонлари тахтини эгаллаган қозоқ хонлари — Қорабайир
(1755), Темурғози (1755-1763) ва Таваккал (1763) даврида ҳам халқнинг
аҳволи яхшиланмади, амалдорлар сиёсатидан норозилик кайфияти кучайиб
бораверди.
1767–1770 йилларда Хоразм воҳаси аҳолиси
туркманларнинг тинимсиз
ҳуружларидан азият чекди. Айни ҳосил етилган вақтида босқинчиликни
кучайтирган туркманлар азалдан йиғилиб келаётган ғазаб–нафратини
1
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. 470-б. //
WWW: Kungrad.com.
62
деҳқончилик билан шуғулланадиган қишлоқ ва ҳунармандчилик марказлари
ҳисобланган шаҳарларга қаратдилар.
Ғоибхоннинг ўғли
Жаҳонгир хонлиги
вақтида ёвмутларнинг
зўравонлиги кучайди. Қаҳатчилик рўй берган бу вақтлар ҳақида Мунис
шундай ёзади: “Бешқалъада очарчилик бошланди. Аҳоли ит ва эшакларни
еди, болаларини қозоқларга сотиб жон сақлади. Устига-устак Хивада ўлат
(чума) бошланди. Шу сабабли ўзбек ва сартларнинг кўплари
Орол ва
Бухорога кетдилар. Бешқалъа шаҳарлари инқирозга учради. Уларнинг йириги
бўлган Хивада 40 та камбағал оила қолди, холос. Жума номозини 3–4 одам
ўқирди. Шаҳарда саксавул ва юлғун кўкарди, харобаларда ёввойи хайвонлар
ин қурди. Барча экинзорлар, қишлоқлар ва қўлларни қамиш ва ўтиб бўлмас
чакалакзорлар босиб кетди”
1
. Хива шаҳридаги аҳвол ҳақида: “Душманлар
шаҳарнинг атрофида турар эрдилар. Қаҳат ул ғоятда кучайдиким― ит ва
эшак гўшти оммаи халойиқга ҳалол бўлди ва баъзи ерда одамни ҳам
ебдурлар”
2
,― деб даво қилдирганди муаллифлар.
XVIII аср охирига келиб Хива хонлигида шаклланган беқарор сиёсий
вазият,
мансаб ва тахт талашувлар, солиқлар ва ортиқча мажбуриятларнинг
кўплиги инқироз ҳолатларини янада чуқурлаштирди. Хонликнинг сиёсий
бирлиги сусайди, унинг ташқи ва ички муносабатлари мушкул бир ҳолатга
тушди. Кучли сиёсий арбобларнинг йўқлиги, иқтисодий жиҳатдан
мустаҳкам таянчларнинг бузилиши мамлакатнинг қарамлиги ва ҳарбий
жиҳатдан ожизланишига сабаб бўлди. Вужудга келган вазият қаттиққўл ва
узоқни кўра биладиган қобилиятли давлат арбобларининг сиёсий кураш
минбарига чиқаришни талаб қиларди.
1
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. 416, 475-б. //
WWW: Kungrad.com.
2
Мунис ва Огаҳий. Фирдавсул иқбол. ЎзФАШИ қўлёзмалар фонди, Инв. 5364/1. 46–б .// Муталов О.Н.
Хива хонлиги Оллоқулихон даврида (1825–1842). Т.ф.н. дисс. ― Тошкент, 2003. 14-б.