Адабиѐтлар:
1. Бартольд В.В. К истории орошения Туркестана. // Сочинения. – Т. III. – М., 1965.
2. Ғуломов Я.Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Тошкент, 1957.
3. Иванов П.П. Очерки по истории Средней Азии (XVI – середина XIX в). – М., 1958.
199
4. Кун А.П. Культура оазиса низовьи Амударьи. / Материалы для статистики
Туркестанского края. – Вып.4., – Ташкент, 1876.
5. Снесарев Г.П. Хорезмские легенды, как источник по истории религиозных культов
Средней Азии. – М., 1983.
6. Чунихин Д. Археологические изыскания. // Городище Кят в Шаватском районе. Книга
I. Исследования перед началом реставрационных работ с предложениями по
благоустройству и ЭП. Отчет УзНИПИ, Х-5932/С-16. – Ташкент, 1987.
ХОРАЗМДА ЯРАТИЛГАН МАНБАЛАР
ф.ф.н., доц. Эшмуҳамедова М., ТошДШУ
Мумтоз филологияси кафедраси доценти
Мумтоз адабиѐтимиз тарихида Хоразм адабий муҳитининг ўзига хос ўрни бор.
Хоразм азалдан кўплаб ижодкорларнинг маскани бўлган. Бу ердан етишиб чиққан олиму
фозиллар кишилик маданиятига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бу обидаларнинг кўпи бизга
қўлѐзма манбалар орқали етиб келган.
Биргина ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтининг
қўлѐзмалар фондида Хоразм адабий муҳитида туркий тилда битилган ана шундай ѐзма
обидалар талайгина.
Бу қўлѐзмаларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
1. Қўлѐзма баѐзлар ҳолидаги манбалар.
2. Муаллифларнинг алоҳида девонлари.
3. Хоразм адабиѐт муҳити шоирларининг фақат мухаммаслари ўрин олган қўлѐзма
баѐзлар.
4. Муаллифларнинг тарихий асарлари ўрин олган қўлѐзмалар.
5. Муаллифларнинг таржима асарлари ўрин олган қўлѐзмалар.
6. Бир неча шоирнинг шеърий девони жамланган мажмуалар.
7. Хоразм адабий муҳити шоирларининг фақат ғазаллари ўрин олган қўлѐзмалар.
8. Дастхат қўлѐзмалар.
Бу манбалар ичида қўлѐзма баѐзлар кўпроқ учрайди. Улардан асосан Чокар, Аваз,
Мирзо, Ғуломий, Баѐний, Камолий, Девоний, Мутриб, Надимий, Ходим, Музниб,
Табибий, Ғозий, Асад, Амирий, Доий ва бошқа шоирларнинг шеърлари ўрин олган.
Бундай қўлѐзмаларнинг тарихи кўпроқ XIX асрнинг охири – ХХ асрнинг
бошларига мансуб. Табиийки, бу даврда кўчирилган қўлѐзмаларнинг қоғози фабрика
қоғози, айримлариники эса шилдироқ Шарқ қоғозидир. Шунингдек, бошқа қўлѐзмалардан
фарқли равишда, уларда саҳифалар рақамланган. Аксарият қўлѐзмаларнинг хаттоти
кўрсатилган. Уларнинг хати настаълиқда, айримлари санъат даражасидаги гўзал хат билан
битилган. Муқова эса картондан. Масалан, уларнинг бири билан танишамиз. 1178 ашѐ
рақамли қўлѐзма баѐз. Ундан Чокар, Аваз, Музниб, Баѐний, Ниѐзий, Умидий, Хокий,
Ғозий, Асад, Амирий ва бошқа шоирларнинг ғазаллари ўрин олган. Ғазалларнинг сони 253
та.
Боши (басмаладан сўнг 2б.):
200
Охири ( б.)
Матн қора сиѐҳ билан гўзал настаълиқда фабрика қоғозига битилган бўлиб, 2
устунли 8 йўлдан жойлаштирилган. Сарлавҳалар қизил сиѐҳ билан ѐзилган. Матн
жадвалга олинган. Қўлѐзма варақлари рақамланган.
Қўлѐзма жуда яхши сақланган. Тарихи: 1326 йил. Хаттот: Бобожон девон Тарро
ибн Абдулазиз махдум. 96 варак (2б-96б). 21х12. Шарқ муқоваси, картондан, мошранг.
Қўлѐзма бадиий жиҳатдан аҳамиятга молик, санъат асари даражасида. Ёки 1143
ашѐ рақамли қўлѐзма баѐзни оладиган бўлсак, ундан Баѐнийнинг 31 та, Содиқнинг 21 та,
Умидийнинг 13та, Авазнинг 15та, Ҳақирийнинг 30 та, Мутриби Хона Харобнинг 13 та,
Хаѐлийнинг 12 та, Султонийнинг 16 та, Саъдийнинг 7 та, Мирзонинг 2 та, Оқилнинг 25 та,
Девонийнинг 13 та, Ожизнинг 54 та, Шиносийнинг 5 та, Хокийнинг 48 та, Доийнинг 2 та,
Ниѐзийнинг 41 та, Юсуфнинг 43 та ва Комилийнинг 13 та шеъри ўрин олган. Қўлѐзма
бадиий жиҳатдан аҳамиятга эга. Хаттотлик санъатининг гўзал намунаси. Матн қора,
сарлавҳалар қизил сиѐҳда ниҳоятда чиройли настаълиқ хати билан Шарқ қоғозига 2
устунли 10 йўлдан нақш усулида битилган. Қўшжадвал, шеърлар рақамлаб чиқилган.
Бу қўлѐзма баѐзларининг аҳамиятга молик томони шуки, барчасининг тарихи,
хаттоки кўрсатилган.
Биринчи ва иккинчи қўлѐзмадан шеърлари ўрин олган шоирлар исмини кузатсак, 1-
кўлѐзмада номлари зикр этилган шоирларнинг ярмининг исми 2-қўлѐзмада ҳам учрайди.
Агар 3-қўлѐзмага мурожаат этадиган бўлсак, бу рўйхатнинг яна янги шоирлар исми билан
бойиб бораѐтганини кўриш мумкин. Демак, Хоразм адабий муҳити ижодкорлари жуда кўп
экан. Лекин бу ижодкорлардан айримларининггина асарлари нашр этилган.
Мазкур қўлѐзмалар ичида муаллифларнинг алоҳида девонлари ҳам бор дедик. Бу
девонлардан бир шоирнинг бир неча жанрдаги шеърлари ўрин олган. Улар ѐки Шарқ
қоғозига ѐки фабрика қоғозига битилган. Хатлари асосан настаълиқда, айримлари санъат
асари даражасида, бадиий жиҳатдан юксак даражадаги китоб ҳолига келтирилган.
Шунингдек, хаттотлари ва тарихи кўрсатилган. Масалан, 345 ашѐ рақамли қўлѐзма. Бу
қўлѐзма Авазнинг турли жанрдаги шеърларини ўз ичига олган девон. Девон санъат асари
даражасида битилган бўлиб, ҳошияга ҳам ѐзилган. Тарихи ҳижрий 1325 йил, хаттот Чокар
тахаллусли ибн Муҳаммад Ёқуб девон. Бундай қўлѐзмалар ҳам анчагина.
Яна шундай қўлѐзмалар ҳам борки, улардан Хоразм адабий муҳити шоирларининг
фақат мухаммас жанридаги шеърлари ўрин олган. Масалан, 1132 ашѐ рақамли қўлѐзма.
Ундан Огаҳий, Рожий, Хўжа ва бошқа шоирларнинг мухаммаслари ўрин олган. Тарих
1323/1905 йил, хаттот: Мулла Болта Ниѐз. Асар настаълиқда битилган. Бундай қўлѐзмалар
кўп эмас.
Юқорида таъкидланганидек, Хоразм адабий муҳити шоирларининг фақат ғазаллари
ўрин олган қўлѐзмалар ҳам бор. Масалан, 6969 ашѐ рақамли қўлѐзма баѐз. Ундан
Надимий, Ходим, Чокар, Девоний, Юсуф, Камолий, Ғозий, Авазларнинг ғазаллари ўрин
олган.
Боши (басмаладан сўнг 2б.):
201
Охири (
б.)
Матн қора, сарлавҳалар қизил сиѐҳ билан фабрика қоғозига настаълиқда ѐзилган.
Матн икки устунли 6 йўлдан жойлаштирилган. Варақлар рақамлаб чиқилган.
Хаттот: Мулла Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад Ёқуб девон. Тарих: 1326 йил.
Шарқ муқоваси, картондан, мошранг. 166 варак (2б-166б). 18х11.
Хоразм адабий муҳити ижодкорлари асарлари ўрин олган бу қўлѐзмалар ичида бир
ижодкорнинг фақат таржима асарлари ѐки фақат тарихий асарлари ўрин олган манбалар
ҳам бор. Бундай манбалар асосан, Муҳаммад Ризо Огаҳий қаламига мансубдир. Масалан,
12229 сақланиш рақамли қўлѐзмадан шоирнинг бешта асари ўрин олган:
1. ―Шоҳ Озод бахт‖ қиссаси;
2. ―Мажма ул – ғаройиб‖;
3. ―Туҳфат ул – вузаро‖;
4. ―Зубдат ул – ҳикоят‖;
5. ―Қобуснома‖.
Яна шундай қўлѐзмалар ҳам борки, бир шоирнинг фақат бир жанрдаги асарлари
сўнгида бошқа бир нечта шоирнинг ҳудди шу жанрдаги шеърлари ўрин олган. Масалан,
6932 ашѐ рақамли қўлѐзма. Ундан Огаҳийнинг 90 та мухаммаси ҳам ўрин олган. Бу
қўлѐзмадан Музниб, Содиқ, Юсуф, Камолий, Хокий, Шиносий, Роғиб, Ғозий, Надимий ва
Чокарларнинг ғазаллари ўрин олган.
Боши (басмаладан сўнг 2б.):
Охири (249б):
Матн қора сиѐҳ билан, сарлавҳалар қизил сиѐҳ билан чиройли настаълиқда фабрика
қоғозига битилган.
2 устунли 6 йўлдан жойлаштирилган. Варақлар рақамланган.
Хаттот: Мулла Муҳаммад Шариф ибн Ёқуб девон. Тарих: 1328 йил.
Шарқ муқоваси, картондан, мошранг. 18х11. 153 варак (2б-153б).
Ўрта асрларда яшаб, ижод этган ижодкорларнинг ҳаммаларининг ҳам асарлари
тадқиқ этилган эмас. Ҳали кўплаб ижодкорларнинг асарлари илмий жамоатчиликка
маълум эмас ѐки айрим шеърлари чоп этилгану девонлари чоп этилмаган, исмлари
машҳур эмас. Ана шундай шоирлардан бири Ҳабибдир. Бу шоирнинг ҳам бир неча
девонлари мазкур қўлѐзмалар хазинасида сақланади. Улардан бири билан танишамиз. 946
ашѐ рақамли бу қўлѐзмадан Ҳабибнинг 197 та ғазали, 25 та мухаммаси, 5 та мусаддаси ва
5 та қасидаси ўрин олган.
Боши (басмаладансўнг 3б):
202
Охири (59а):
Матн қора, сарлавҳалар қизил сиѐҳ билан чиройли настаълиқда фабрика қоғозига
кўчиришган. Икки устунли 21 йўлдан жойлаштирилган. Шеърлар рақамлаб чиқилган.
Пойгирлар бор.
Девон 1327 йили Мулла Каримберган девон ибн Раҳмонберган Хоразмий
томонидан китобат қилинган. Дастлабки муқова, мошранг картондан.
Бундай девонлар кўплаб мавжуд.
Ўрта асрларда яшаган ижодкорларнинг аксарияти машҳур хаттот ҳам бўлишган.
Хоразм адабий муҳити ижодкорлари ичида ҳам ана шундай хушнавис хаттотлар бўлган.
Улар ўз девонларини ўзлари китобат қилганлар. Бундай автограф нусха қўлѐзмалар бир
қанча. Масалан, 7693 ашѐ рақамли қўлѐзма Фақирий Хоразмий – мулла Абдураззоқ
Маҳдий қори ибн Абдужаббор охунд қорининг шеърларини ўз ичига олган девон бўлиб, у
девон тузиш тартиби бўйича тузилган. Қўлѐзмадан шоирнинг қуйидаги жанрдаги
асарлари ўрин олган:
1.
Дебоча
2.
Ғазал
180 та
3.
Мустазод
1 та
4.
Мухаммас
25 та
5.
Марсия
1 та
6.
Мусаддас
9 та
7.
Маснавий
3 та
8.
Мураббаъ
2та
9.
Қасида
3 та
10. Муножот
10 та
11. Рубоий
4 та
12. Қисса ариза
2 та
13. Панднома
5 та
14. Айтишув
60 та
15. Муаммо
6 та
Боши (басмаладансўнг 16б.):
Охири (184б.):
1354 шамсий, 23-рамазон, панжшанба куни.
Матн қора, сарлавҳа қизил сиѐҳ билан чиройли настаълиқ (йирик ва майда) хатида
дафтарга ва турли рангдаги фабрика қоғозига ѐзилган бўлиб, ҳар саҳифада икки устунли
15 йўлдан жойлаштирилган. Пойгирлар бор.
Қўлѐзма рақамланган. Матндан тушиб қолган қисм, шунингдек, хато сўзлар устига
чизиқ тортилиб, ҳошияга тузатилган.
Асар Хивада ҳижрий 1333/милодий 1914 йили кўчирилган.
203
Хаттот муаллифнинг ўзи, яъни бу автограф нусха.
Қўлѐзманинг 26а варағидаги ѐзув мазмунидан маълум бўлишича, девон Хоразм
дорус-салтанатида саййид Исфандиѐр Баҳодирхоннинг буйруғи билан ѐзилган.
Девондаги шеърлар рақамланган. Айрим варақларда матн учун жой ташлаб
кетилган. Қўлѐзманинг 69б ва 70а варақларининг хати ҳам, қоғози ва қоғоз ўлчами ҳам
бошқача. Демак, худди шу қўлѐзманинг бошқа нусхаси ҳам бўлган ва ўша нусхадан
кўрсатилган варақлар қирқиб олиниб, бу нусхага ѐпиштирилган.
Қўлѐзманинг айрим варақларида доғлар бор. айрим варақлардаги матннинг сиѐҳи
бироз хиралашган. Дастлабки, босма нақшли Шарқ муқоваси, анор рангли картондан.
Бундай дастхат девонлар бир нечта.
Кўринадики, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлѐзмалар
фондида исмлари адабиѐт аҳлига таниш, нотаниш, машҳур ва машҳур бўлмаган Хоразм
адабий муҳитида яшаб ижод этган шоирларнинг асарлари жуда кўп. Лекин улар ҳали
етарли даражада тадқиқ этилмаган, девонлари нашр этилиб, илмий жамоатчиликка тақдим
этилмаган. Уларни ўрганиб, асарларини нашрга тайѐрлаш бугунги кун зиѐлилари олдида
турган вазифалардандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |