Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Адабиѐтлар: 
1. Баратов С.Р. Знаки и надписи на керамических изделиях из поселения Хумбузтепа. – Хива, 
2019. 
2. Воробьева М.Г. Керамика Хорезма античного периода/ Тр. ХАЭЭ. IV. - М., 1959.
3. Вишневская Н.Ю. Ремесленные изделия Джигербента. М., 2001. 
4. Вайнберг Б.И. КАЛАЛЫ-ГЫР 2 Культовый центр в Древнем Хорезме IV-II вв. до н.э. - М., 
2004 
5. Толстов С.П. Қадимги Хоразм цивилизациясни излаб. Т., 2014. 
6. Толстов С.П., Вайнберг Б.И. Кой-Крылган-Кала памятник культуры древнего Хорезма IV 
в. до н.э.- IV в.н.э. М., 1967. 
 
 
ХОРАЗМ ВОҲАСИ НИКОҲ ТЎЙЛАРИДА ХАЛФА
ИЖРОЧИЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
 
Маткаримова Н.М., УрДУ Тарих кафедраси таянч докторанти 
 
Ўзбек никоҳ тўйи маросимлари ва унинг фольклори бойдир. Никоҳ маросимлари 
билан боғлиқ равишда жар (чорловлар), ўлан, лапар, ѐр-ѐр, келин салом, куѐв салом, тўй 
олқишлари каби мустақил фольклор жанрлари мавжуд. Республикамизнинг шаҳар ва 
қишлоқларида ижро этиладиган, лапар жанрлари ва унинг хусусиятлари ўзига хослиги 
билан ажралиб туради [Муродова: 44]. 
Хоразм никоҳ тўйларида ҳам, умумўзбек никоҳ тўйларида кузатилганидек, кенг 
ижро этилувчи халқ қўшиқларидан бири ―ѐр-ѐр‖ ҳисобланади. ХХ асрнинг 50-60 
йилларигача ѐр-ѐр қўшиқлари йигит томонидан қизни олиб кетиш учун ―Бўлиш арава‖ 
юборилгандан кейин, уни ўз уйидан олиб чиқишда қироатхон ҳалфалар томонидан 
мусиқасиз ижро этилган. Бу анъана бугунги кунда ҳам ўзининг ижтимоий аҳамиятини 
йўқотгани йўқ. Ҳалфалар тўй куни қиз узатилаѐтган хонадонда бўлиб, ―кўшаяна бичар‖ 
(―гўшанга‖, ―чимилдиқ‖ тикиш маросими) пайтида ва келинни кийинтириш (келинга 
махсус либослар никоҳ кўйлак ва маҳси кийдириш ва пешонабоғ боғлаб, бошига рўмол 
солиш) жараѐнида ѐр-ѐр қўшиғини ижро этиб турадилар. Никоҳ тўйларида якка ҳалфалар 
ижроси асосий ўринни эгалласа, ―фотиҳа тўйи‖да, ―қизлар базми‖ ва ―келин салом‖ 
маросимлари пайтида ансамблли ҳалфалар ўз маҳоратлари билан барчани дилини хушнуд 
этадилар.
ХХ асрнинг икккинчи ярмигача Хоразмнинг тўй-маъракаларида илгаридан бери 
давом этиб келаѐтган анъанага мувофиқ ташқарида бахшилар хизмат қилса, ичкарида 
хотин-қизлар даврасида ҳалфалар хизмат қилган [Абдуллаева: 636]. Узоқ йиллар давомида 
тўй маросимлари ва зиѐфатларда хотин-қизлар даврасини ҳалфалар қизитиб келган. 
Ҳалфалар хотин-қизлар ўтирадиган хонанинг тўрида уларга қарама-қарши ўтириб, кун 
ботгандан бошлаб то тонггача бири қўйиб, бири олиб Хоразм ғазалларидан, халқ 
достонларидан бирининг айтганига иккинчиси жавоб бўладиган қўшиқлар топиб 
айтганлар. Баъзан улар маъракаларнинг характерига қараб ўзлари қўшиқ тўқиб ҳам 
айтишганлар [Қиличев: 114].


133 
Ижрочи созанда халфалар репертуари Хоразм ишқий романик достонлари 
таркибидаги шўх қўшиқлар, турли-туман ўйин йўллари билан бирга халқ қўшиқлари 
ҳамда ижодкор шоира ҳалфаларнинг ўзлари томонидан яратилган қўшиқлардан ташкил 
топади. Ҳалфалар ижрочилиги ―Тўйга ижозат бериш‖ қўшиғи билан бошланиб, ―Хўш 
галдингиз!‖ қўшиғи билан якунланади. ―Тўйга ижозат туркуми қўшиқларига‖ ―Тўйлар 
муборак‖, ―Шу тўй бўлсин‖, ―Боринг, бошланг, ўнглар бўлғой тўйингиз‖, ―Тўй бошлар‖, 
―Тўй табриги‖, кабилар киради. Ушбу қўшиқларнинг мавзу қамрови кенг бўлиб, 
қудалашаѐтган хонадонларни табриклаш, тўйни қутлаш, тўй эгаларини, тўй таомларини 
олқишлаш, тўйга келган меҳмонларни, қиз чиқарганларни таърифу-тавсиф этишга 
эътибор қаратилади [Қуронбоева: 66]. 
Кўпчилик хонадонлар бу маросимларни созанда халфалар иштирокида ўтказишади. 
Бу эса маросимга ўзгача руҳ, кўтаринки кайфият бахш этади. Чунки, халфалар гуруҳи 
маросим бошланишидан сал олдин келишади ва остона хатлаб ичкарига кираѐтган 
қудалар зўр тантана билан созандалар ижросидаги қўшиқ садолари остида уйга киради. 
Ҳалфалар ҳам айнан маросим мазмунини ифода этувчи ―Ойдин қудала галди, йўл баринг 
қудала галди‖ мисралари билан бошланувчи қўшиқ ижро этишади. Аммо, азалдан ҳалфа 
чақириш асосан Хива шаҳрида урф бўлган. Чунки, ҳалфачилик Хивада хон саройидаги 
бикалар (хон хонадонига тегишли бўлган аѐллар) хизматида бўлган созанда аѐлларнинг 
фаолияти маҳсули ҳисобланади ва уларнинг хизматидан зодагонларнинг оилалари кўпроқ 
фойдаланишган. Оддий оилаларда фотиҳа тўйида ҳалфалар чақирилмаган [Дала ѐзувлари: 
№ 1]. Бугунги кунга келиб, ким истаса ҳалфа чақириши мумкин ва уларнинг хизмат ҳақи 
унчалик ҳам қиммат эмас. Чунки, маросим давомида фотиҳа тўйига келган аѐлларнинг ҳар 
бири ҳалфа раққосасининг белига рўмол боғлайди. Айниқса, хонадон эгаларининг 
қимматбаҳо рўмоллар ва сочоқли фўталар боғлаши барча даврда ҳам урф саналади 
[Маткаримова С, Маткаримова Н: 229]. 
Ҳалфалар маъракаларнинг файзи, қиз йиғин ва аѐллар базмининг маликалари 
саналадилар, улар тўй ва маъракаларга қатнашиб, шодликка шодлик, қувончга қувонч 
қўшадилар, ўйноқи куйлар, нафис рақслар, дилбар ашулалар билан тўй аҳлларининг 
қалбларига эзгу ҳис-туйғуларни сепадилар [Жалолов: 115]. Улар томонидан ижро 
этиладиган қўшиқлар ўзининг шўхлиги ва ўйноқилиги билан бошқа хонанда ва 
гўяндаларникидан фарқ қилган. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳалфа 
қўшиқларининг аксар кўпчилиги ҳазиломуз тарзида ѐзилган бўлиб, асосан тор доираларда 
ижро этиш учун мўлжалланган. Халфаларнинг бири раққоса бўлиб, у бошқа 
раққосалардан ўзининг ўзгача рақс услуби билан тамомила фарқ қилади
Ҳалфалар чаладиган мусиқа асбобларининг энг асосийси гармон ҳисобланади. Бу 
ўринда шуни айтиш керакки, гармон Хоразмда ―соз‖ деб юритилади. Гармон Хоразм 
мусиқа асбоблари қаторига XIX асрнинг охирларидан бошлаб киритилган. Гармоннинг 
ҳалфалар санъатига қўшилиши билан уларнинг ижоди янада юқори поғонага 
кўтарилганлигини кўрамиз. Унгача ҳалфалар дутор ва доирада ѐки икки пиѐлани бир-
бирига уриб, ундан чиққан овозга жўр бўлиб куйлаганлар [Ўтаев, Отаѐр: 49]. 
Ҳалфаларнинг қўнғироқдек жарангдор ва майин овози пиѐланинг нозик ва ўйноқи 
жаранги билан қўшилиб, ўзига хос мусиқийлик кашф этган.
Ҳалфачилик санъатининг энг сара намуналари халқ маънавий маданияти, 
шеърияти, маишати никоҳ маросимлари қўшиқларида ўзига хос равишда намоѐн бўлган 


134 
ва у билан бирлашиб кетган. Никоҳ тўйи маросимларида ижро этиладиган қўшиқлар, 
лапарлар, ўланлар, ѐр-ѐр ва яллалар ўзбек халқи ҳаѐтини, тарихи, этнографияси, диний 
эътиқодини ѐритиб бериш билан бирга халқнинг дунѐқараши, ҳаѐт воқеликлари, орзу-
истаклари, маънавий, маданий ва моддий дунѐсини ўзида мужассам этган. 
Ҳалфачилик жозибали ва навқирон аѐллар санъати сифатида Хоразм воҳасида шу 
кунларда ҳам кенг давом этмоқда [Муродова: 77]. Никоҳ тўйи маросимларида 
қўлланиладиган мусиқий жанрлар ҳалигача халқимиз ҳаѐтида сақланиб, ўз ҳолида ѐки 
қайта тикланган, саҳнавий (фольклор-этнографик ансамбллари) талқинда ижро этилмоқда 
ва ижтимоий-бадиий тафаккурнинг ривожланиши жараѐнида маълум аҳамият касб этиб 
келмоқда.
 
Адабиѐтлар: 
1. Абдуллаева Б. К. Своеобразие репертуара хорезмских сказительниц-халфа // Молодой 
ученый. — 2017. — №3 – С. 636. 
2. Жалолов. Т. ―Ўзбек шоиралари‖. Биринчи китоб, 239, 240-бетлар.; Тўра Қиличев. 
Хоразм халқ театри. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат 
нашриѐти, 1988, 115-бет. 
3. Муродова. М.Фольклор ва этнография. Тошкент. Алоқачи, 2008, 44-бет.
4. Маткаримова С., Маткаримова Н. Хоразм воҳаси халфачилик, бахшичилик ва рақс 
санъати тарихидан. ―Бойсун-баҳори‖ очиқ фольклор фестивалини ―Жаҳон 
цивилизациясида Бойсуннинг моддий ва маънавий маданияти‖ мавзусидаги халқаро 
илмий-амалий конференцияси илмий мақолалар тўплами. Тошкент, Янги нашр, 2019. 
5. Қуронбоева Н. Тебранади бешик хоразмда. (Хоразм тўй қўшиқлари мисолида). Т.: 
Чўлпон, 2002, 66-бет.
6. Қиличев Т. Хоразм халқ театри. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат 
нашриѐти, 1988, 114-бет. 
7. Ўтаев Ў, Отаѐр. Тошкент.: Ёзувчи, 1994, 49-бет. 
8. Дала ѐзувлари. №1. Ибрагимова Аноргул. Кўшкўпир тумани, Қатағон қишлоғи, 2019 
йил. 
 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish