Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХОРАЗМ АНЪАНАВИЙ ХЎЖАЛИГИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАГИК ТАСАВВУРЛАР



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ХОРАЗМ АНЪАНАВИЙ ХЎЖАЛИГИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАГИК ТАСАВВУРЛАР 
 
т.ф.н., доц. Жуманиёзова М.Т., Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими
Камолова Н.П., Хоразм Маъмун академияси таянч докторанти 
 
Ўрта Осиѐ ҳалқлари турмушида сакланиб қолган айрим парчалардан иборат турли 
сохаларга тааллукли маросимий қолдиқлар фақатгина кексалар хотирасидагина элас-элас 
эсланади. Улар ҳам бир-бири билан ўзаро яқин боғланмайдиган, баъзан ўз асл маьносини 
йўқотган ходисалар бўлиб, бу маълумотларни умумлаштириш катта қийинчиликлар 
туғдиради. Ҳатто бундай тарқоқ ҳодисаларии тўплаб, бирор бутунлик хосил қилган 
тақдирда ҳам, ўтмишдаги эътиқодларнинг ундай ѐки бундай жамининг ҳақиқийлиги, 
барибир, шартли равишда амалга ошади. Худди шу каби диний эътиқодлар йуналишида 
ҳам, ҳатто конкрет, ўзига хос кўринишларни муайян бир шаклга солиш жуда қийин. 


135 
Бундай маросим мажмуалари қисмларипинг бирикуви уларнинг ўзига хослиги 
жиҳатидан кўплаб сабабларга эга. Чунки улар таркибида энг қадимдан қолган эътиқодлар 
ҳам бўлиб, уларнинг ҳам характер-хусусиятлари ва сони турличадир. Хар қандай дин 
пайдо бўлар экан, ўзида илгаридан қолган тасаввур захираларини сақлаб қолади. Шундай 
экан, унинг ғоявий анъаналари барча сохаларда буюк консерватив куч сифатида сақланиб 
қолади
Қолдиқ эътиқодлар шундай хилма-хилки, айрим холларда уларнинг бирорта 
эътиқод ва маросимларга тегишли эканлигини аниқлаш қийин. Шу сабабли кўп ҳолларда 
улар ўз кўринишлари билан жумбоклигича қолади. Этнограф М.С.Андреев тоғли 
тожиклар эьтикодларида мифологик образ бўлган "Аямўжиз (ожўз//ажўз-кампир) номи 
билан боғлиқ; мавсумий удумни топди. Бу мавсум қиш чиқиб баҳор келаѐтган пайтларда 
ташриф буюради. У қисқа муддатли совуқ олиб келиб, бахорни ксчиктиради. Уни 
махаллий ахоли "тоғдаги кампир", "ғордаги кампир" деб аташади ва бу кампирни совуқ 
элчиси сифатида бахолашади. "Аямўжиз" совуғи 7 кун давом этиб, Наврўз байрами 
олдида юз беради. 
М.С.Андреев бу образни тўла изохлаб бера олмайди. Ёзма манбалар шундан 
гувохлик бсрадики, ушбу мавхум ҳодиса етти кунлик "кампир" совуғи ҳақида бундан 
минг йиллар олдин яшаб ўтган, турли ҳалқлар тақвимини тадқиқ қилган буюк комусий 
олим Абу Райхон Беруний ҳам айрим маълумотларни келтирган. У қишга тегишли шубат 
ойи ҳақида гапириб, шундай ѐзади: "Ушбу ойда "кампир кунлари" етиб келади, унинг 
биринчи куни ойнинг 26-кунига тўғри келади ва етти кун давом этади"
132
. Буюк олим етти 
куннинг арабча номларини кслтиради ва шеърий матн илова қилади. Унда айтилишича, 
ўша етти кундан сўнг совуқ чекиниб, иссиқ кунлар келади. Беруний олим сифатида ушбу 
ходисага ҳақиқий бахо беришга харакат қилади. "Қиш охирига келиб, совуқ шундай 
кучаядики, бу унинг кетиш олдидан сўнгги хуружидир. Иссиқ ҳам худди шундай"
133
. Ўз 
навбатида, Беруний киш билан алоқадор "кампир" образининг келиб чиқишини ҳам 
аниқлашга интилади. Бу борада у "Кўръон"га мурожаат қилади, афсонавий од 
қабиласининг халокати ва афсонавий "кампир" образи ҳақида яна бошқа версияларни 
такдим қилади: "Баъзиларнинг кўрсатишича, "кампир кунлари", гўѐки бир кампирнинг 
иссиқ бошланиши билан енгил кийимга ўтиб, ушбу совуқ кунларда совқотиб ўлганидан 
келиб чиққан эмиш"
134
. Берунийнинг ушбу афсонасини олимнинг ўзи келтирган бошқа 
бир қадимги хоразмийлар эътиқодига алоқадор маълумоти билан қиѐслашга тўғри келади. 
Беруний "Қадимги ҳалқлардан қолган ѐдгорликлар" китобининг Хоразмнинг машҳур 
ойлари ва кунларига бағишланган бўлимида шундай ѐзади: "Ушбу ойнинг ўн бешида 
(олимнинг кўрсатишича, хоразмийларнинг кишки р-и-м-ж-д ойи) Нимх-б ойида бу номни 
минач - Ахиб тарзида талаффуз қилишади, айтиш осон бўлиши учун шундай 
номлаганлар). Бунинг маъноси "Мина кечаси" демакдир. Айрим хоразмийларнинг 
айтишларича, таниқли маликалардан бўлган Мина бир кечаси кайф устида юпқа шойи 
куйлакда ўз ховлисига чиққан, бу пайт бахор ойлари бўлиб, малика шу жойда йиқилиб, 
уйқуга кетган. Шу жараѐнда уни совуқ уриб, халок бўлган. Баҳор палласида юз берган бу 
ходисадан одамлар хайрон бўлишиб, уни одатдан ташқари хол сифатида қабул қилишган. 
132
Беруний. ТА.2-т.Т.1968.255-б 
133
Беруний. ТА.2-т.Т.1968.256б 
134
Беруний. ТА.2-т.Т.1968.256-б 


136 
Бизнинг давримизга келиб бу давр олдинга силжиб, қишнинг ўрталаридан жой 
олди. Ушбу кун ѐки унга яқин кунларда Хоразм аҳолиси бут ва тутунларга яқин 
боришади, ҳидли ейимликлардан истеъмол қилишади, бу чораларни кўришдан мақсад 
офат келтирувчи жин ва ѐвуз кучлардан сақланишдир.
Демак, Ажўз ва Мина каби икки афсонавий образ ўртасида алоқа мавжуд, деган 
тасаввур туғилади, ўз навбатида, бундан минг йил олдин ҳам бу икки образнипг жумбоқ 
бўлиб қолганлиги аѐн бўлади. Баъзан археологик ашѐлар, баъзан тасодифий холатлар 
натижасида Ўрта Осиѐ мифологиясидаги айрим муаммолар ѐркинлашади. Бизнинг 
кейинги тадқиқотларимиз натижасида хозирги Хоразм аҳолисида, худди тожиклардаги 
каби, совуқ келтирувчи "кампир кунлари" ҳақидаги тасаввур сақланиб қолган. Аммо 
кунлар сони етти эмас, олтидир. "Бу олти кун қишнинг ҳамма совуғидан ҳам совуқроқ", 
дейишади ахборотчилар. Бу давр "кампир кунлари" деб аталса-да, афсоналар унутилган. 
Ахборотчилар кунлар номига келганда шундай дейишади: "Бу кунларда кампир оиласида 
сўкинади, совуқ хаддан ошиқ, ўтин йўқ, деб нолинади". Кейин қуйидаги якун берилади: 
"Кампир сўкинмаслиги учун уни қутига қамаб қўйиш керак". Бу ерда яна тожиклардаги 
"совуқ кампирни ғорларга қамаб қўйди" ибораси эсга келади. Шу билан бирга, 
Хоразмнинг баъзи жойларида гул кампир ҳақидаги афсоналарнинг акс садоси сезилиб 
қолади. Одамлар совқоттан қазувчиларпи иссиқ чой билаи сийлаб, "Совуқлар 
хўжайини"дан сақланишларига ѐрдам беришади. Ўз навбатида, биз қизиқаѐтган соханинг 
яна бир йўналиши борки, улар турли қолдиқ эьтиқодлардан иборат бўлиб, тарқоқ холда 
кўринади, аммо, фикримизча, улар илгари бир бутун мажмуани ташкил қилган ва 
маросимларнинг махсус бир йўналишидан иборат бўлган. Биз ушбу тарқоқ эътиқодлар 
занжирини, турли ходисалар тасаввури ҳамда инончлар фаолиятини бир бутун холда 
йиғар эканмиз, уларнинг барчаси ранг-баранг кўринишдаги ва хилма-хил шақлдаги 
хосилдорлик инончлари сифатида намоѐн бўлади. 
Хоразмнинг тарихий хўжалик юритиш шароитлари жиҳатидан биз ҳосилдорлик 
инончларининг деҳқончилик маданияти билан боғлиқ типик вариантлари доирасида иш 
юритамиз. Бу инонч фақат куйи Амударѐ худудигина эмас, балки Ўрта Осиѐнинг барча 
воҳалари, тоғ водийларида чуқур илдиз отиб, деҳқончиликка оид хосилдорлик 
инончларининг қолдиқлари барча жойларда дарҳол кўз олдингизда намоѐн бўлади. Айнан 
ушбу мажмуага кирувчи эътиқодлар бошқаларидан фарқ қилиб, Ўрта Осиѐнинг 
вохаларидаги маданий хўжалик сохаси билан боғлиқ холда намоѐн бўлади ва ўзига хос 
хусусиятларига, эътиқодлар характерига, объектига эгалиги билан ажралиб туради. 
Уларнинг турли даврий шақлларини ва фарқли кўрипиптларини суғорма деҳқончиликка 
асосланган Нил, Дажла, Евфрат, Хинд, Ганг дарѐлари атрофларидаги инончлардаги 
ходисаларга таққослашда якқол кўриш мумкин 
Оилавий маиший маросимларда, покланиш удумларида диний "даволаш" 
усулларида, қисман шомонликда барча сохаларда олов ўзининг ғайритабиий хусусиятлари 
билан иштирок қилади. Оловнинг илоҳий қудратига кундалик муносабат Хоразмда узок 
даврлар сақланиб қолди. 
Хоразмнинг турли жойларидаги турли ахборотчилардан оловнинг турмушдаги 
поклаш хусусияти билан боғлиқ маълумотлар олинди. Маълумотлар тахлили шуни 
кўрсатадики, оловга муносабат ахоли ўртасида сирли удум эмас, балки, худди овқат 
олдидан қўл ювган каби, кундалик одатга айланган. Беруний шаҳрида яшовчи ахборотчи 


137 
бу борада: "Агарда мен анча вақт уйда бўлмасам, қайтиб келгач, ўтдан хатлаб ўтмагунча, 
унинг теварагини уч марта айланмагунча уйга кирмайман". Агарда бирор киши уйидан 
йироққа кетиб, қайтиб келишда ўзини нохуш сезса, унинг дарвозаси олдида олов ѐқилиб, 
ўша киши "ўтдан отлайди" ва уйига киради. 
Хоразмда кўплаб сухбатдошлар ѐш жиҳатидан қаъий назар, бизга шуни хикоя 
қилишадики, сафар ойинииг охир чоршанбасида олов билан покланиш маросими 
ўтказилади. Бироқ , улар бу удумни оташпарастликка боғлашмади. Бу маросимларнинг 
барчаси китобий хабардорлик эмас, балки улар доимо авлоддан-авлодга ўтиб келаѐтган 
ибтидоий урф-одатлардир. Охир чоршанба маросими, кўчаларда ва дарвоза олдида гулхан 
ѐқиш, покланиш учун унинг устидан сакраб ўтиш, идиш синдириш, шулар воситасида 
ўзини ва яқинларини бало-қазолардан асраш Ўрта Осиѐнинг турли жойларида кенг 
тарқалган.
Фирдавсийнинг "Шохнома"сида ҳам олов байрами ҳақида сўз юритилади. Шунга 
ўхшаш байрамлар хусусида Муҳаммад Наршахий асарида ҳам маълумотлар мавжуд. 
Албатта, ўтдан сакраш, унинг теварагини айланиш каби удумлар зардуштийлик дини 
доирасидан анча илгарига кетади , бироқ буларни умумлаштирсак, зардуштийликда 
оловнинг қандай аҳамият қозониши бизга маълум, олов ибтидоий даврдан келаѐтган 
даврий ходиса бўлса ҳам, у айнан ушбу динда Ўрта Осиѐга хос шақлда намоѐн бўлади. 
Шу сабабли мазкур удум Олд ва Ўрта Осиѐда зардуштийлик дини воситасида мухим роль 
ўйнади. 
Ер ҳақидаги илоҳий хусусиятга оид тасаввурлар унчалик ѐркин сақланиб қолмаган. 
Улар ҳақида хулоса ясаш учун бошқа маросимларни тахлилга тортиш лозим бўлади. Буюк 
хосил етиштирувчи ер ҳақидаги тасаввур бошқа бир қудратли, илоҳий офатлар сабабчиси 
- сув ўз муқаддаслиги билан ер ҳақидаги улуғ тасаввурни "йўқ қилган". Бунга 
ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки айнан ўша қудратли сув Хоразмдаги хосилдорлик 
инончларининг ўзига хослигини намойиш қилади. 
Албатта, ерга сиғиниш илоҳий учлик (сув-ер-ўсимлик) орқали Хоразм 
этнографиясида ўз изини қолдирган. Буни олдинги бобларимизда ернинг муқаддаслиги 
билан боғлиқ эътиқодлар ҳам тасдиқлайди. Уларда ерни бирор нима билан харом қилиш 
таъқиқланганлиги шундок намоѐн бўлиб туради. Ушбу хулоса қадимги махаллий 
анъаналар асосида юзага келган. Шу сабабдан ҳам дафн жараѐнида жаеадни турли 
воситалар билан ураб ердан бегона қилиш харакати кўзга ташланади (соғона, тобут, 
тўшамалар, ѐғоч, тагзаминлар). Мабодо, ер ҳаром қилинса, уни тозалаш удумлари фаолият 
кўрсатади (ерни экмаслик). 
Ерга ишлов бериш, экишга тайѐрлаш, экиш, суғориш ва хосил кўтариш савоб иш 
саналиб, деҳқончилик энг эъзозли касб саналган. Бўларнинг хдммаси мусулмон 
афсоналарида ўз аксини топтан. Уларда одам, шайтон ва бошқа Қуръонга оид шахслар 
иштирок этишади. Аммо бу ҳодисаларни мазкур ҳукмрон диндан эмас, балки Олд ва Ўрта 
Осиѐдаги ўтроқ аҳолининг хўжалик тузилишидан, қолаверса, қадимги зардуштийлик 
динидан излаш лозим. 
"Авссто"да кўрсатилишича, ерни маъшукани севган каби севмоқ керак, ўнга уруғ 
кадаб, серҳосил қилиш, бой ҳосил туҳфа қилувчи онага айлантириш зарур. Бу энг муҳим 
иш. Халқнинг саодати ерга боғлиқ, жон куйдириб ишлаб, ерни серхосил масканга 


138 
айлантириш лозим. Зардушт Ахура Маздадан энг муҳим қонун нима, деб сўраганда, у: 
"Ерга энг яхши, энг зўр уруғларни экинг деб жавоб қайтарди.
19 
Ернинг маҳсулот етиштириш кучи ва унинг билан илоҳий йўл орқали мулоқатга 
киришиш ҳақидаги тасаввур Хоразм қолдиқ маросим ва эътиқодларида ўз изини 
қолдирган. Дунѐ ҳалқлари этнографиясида шундай бир илоҳий маросим борки, унинг 
иштирокчилари экин эқилган ерга ѐтиб олишади ѐки сайр қилишади. Бундай ҳодисани 
маълум қилар экан, Ж.Фрезер мазкур удум оркали кишиларнинг ерга хосилдорлик кучини 
такдим қилишга иитилиши намоѐн бўлишини таъкидлайди.
20 
Балки ер билан бундай ўзаро 
сеҳрли ѐндашиш удумида бошқа мақсад - ернинг хосилдорлик кучлари билан мулоқатга 
киришиш истаги мужассамлашгандир. 
Хоразм ҳам бундан четда қолган эмас. Ўсимлик дунѐсини илоҳийлаштириш 
қолдиқдари бу ерда ўзок даврлар сақланиб қолган. Бошқа жойлардаги каби Ўрта Осиѐда 
ва Хоразмда ҳам кўплаб ―муқаддас‖ дарахтлар бўлиб, уларга диндорлар томонидан латта-
путталар илиб ташланган. Бундай дарахтлар, асосан, кдбристонларда бўлиб, бу масканда 
барча ўсимликлар табўлаштирилган. Уларни кесиш, синдириш тақиқланган. Ўсимликлар 
инончини белгилайдиган асосий бош ғоя турли вариантларда намоѐн бўлса-да, улар 
тўлалигича анимистик тасаввурларга бориб тақаладики, дарахтлар (ѐки уларнинг айрим 
бир турли) руҳ ва жонни саклайдиган маскандир. 
Ўрта Осиѐ, шу жумладан, Хоразмда ҳам шундай дарахтлар ѐки ўсимликлар борки, 
улар зарарли хосиятга эга деб қаралади ва турли ѐвуз руҳлар (ажина, жин) макони 
сифатида баҳоланади. Ўрта Осиѐда бундай фаолиятли дарахтлардан бири ѐнғоқ бўлиб, 
унинг остида, айниқса, кун ботиш арафасида ухламаслик керак, чунки унинг бутоқларида 
ѐвуз кучлар ин қурган деган тасаввур мавжуд. 
Худди шундай муносабат жийдага ҳам тегишли. Жийда тагида ухлаб, жинлар 
ҳужумига учраши натижасида мажнунсифат одамга айланган кишилар ҳақида кўплаб 
ривоятлар тарқалган. Бу ривоятлар замирида қандайдир реаллик борлигини илғаш 
мумкин. Кимки Ўрта Осиѐда бўлса, жийда дарахти гулидан ўзига хос хушбўй ҳид 
таралаѐтганини узоқдан сезади. 
Хоразмда наъматак (шиповник) ҳам нохуш кайфият туғдирувчи гул ҳисобланади. У 
аксарият холларда ажина гул деб номланади. Хонқа яқинида бир аѐлнинг ҳикоя қилишича, 
у эри касалланганлиги сабабли наъматак гулидан узиб ичириш учун шарбат қилмоқчи 
бўлган, аммо шу ернинг ўзида уни ажина босиб, боши гувиллаб, онгини йўқотган. Буни 
аѐл тўла ишонч билан сўзлаб беради. 
Хоразмда томорқага экиладиган айрим экинлар ҳақида ҳам муайян иримлар бор. 
Масалан, пиѐз билан тамаки. Бу икки экин ерни ҳаром қилади, деган тасаввур мавжуд. 
Тамаки эқилган жой 40 йилгача нопок ҳисобланади. Агарда унинг ўрнига қовун эқилса, ер 
бир йилда тозаланади. 
Деҳқончиликка оид маросимлар тадқиқотчилар фикрига кўра, осмон ѐритқичлари 
билан узвий боғланиб кетган. Шу нуқтаи назардан қараганда, осмон ѐритқичларига сажда 
қилиш ер ишларига доир маросимларда катта ўрин эгаллайди. Хоразмда тўпланган 
этнографик материалларда бу борадаги маълумотлар анча мавхумлик касб этади. Балки, 
осмон ѐритқичларига сиғиниш мусулмон дини томонидан тазйиққа учраган бўлиши 
мумкин. 


139 
Ёзма манбаларни варақлаганда, бу мавзуга доир айрим маълумотларни илғаб олиш 
мумкин. Хоразм маросимларида астрал инончларга оид бирор ном сақланмаган. Аммо 
қуѐш, ой, юлдузларнинг илоҳий хусусиятлари ҳақидаги тасаввурлар мавжуд. Биринчи 
навбатда, бу қуѐшга тегишли бўлиб, у чиқаѐтганда ва ботаѐтганда ишлаш таъқиқланади. 
Ушбу одат изларини қаердан излаш лозимки, бир вақтлар сутканинг ушбу пайтида қуѐшга 
бағишланган тантана маросими ўтказилган. Бу маросимлар Ҳиндистоннинг айрим 
жойларида ҳозир ҳам мавжуд
135
. 
Ҳосилдорлик инончлари тизимида бундай келишувчилик тенденцияси, айниқса, 
бўртиб кўринадики, бунинг ѐрқин мисоли Анбар онадир. Мазкур образда ўз зийнати 
бўйича икки турли мифик персонаж гавдаланади. Биринчиси - афсонавий Сўфий Ҳаким 
отанинг хотини (бу ерда ҳамма воқеалар мусулмонча) ва ҳосилдорлик маъбудаси, аѐллар 
илоҳи (бу ерда мусулмонликдан аввалги инонч мавжуд). Биринчи йўналишдаги образнинг 
ѐритилиши расмий афсоналар орқали амалга ошади; иккинчиси-анча узуқ-юлуқ, бироқ 
жонли ва гўзал халқ эътиқодларида (айниқса, аѐллар орасида) турли-туман маросимлар 
амалиѐтлари воситасида намоѐн бўлади. Бошқа ўхшаш ҳодисаларда аввалгини сўнгидан 
ажратиш қийин бўлади. 
Босқичли характерга эга ҳодисалар афсунгарлик, анимизм, фетишизм каби 
ибтидоий диний тасаввурлар билан алокадор маросимларни этногенетик тамойил асосида 
тасниф қилиш жуда мураккаб. 
Биз 
тўплаган 
материаллар 
оилавий 
муносабатлар 
мажмуида 
айрим 
маросимларнинг Хоразмдаги этник муносабатлар асосида фарқланишини кўрсатиб 
туради. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish