ҚАДИМГИ ХОРАЗМ ТАРИХИ ХХ АСРНИНГ 30-80-ЙИЛЛАРИДА ЭТНОГРАФИК
ЖИҲАТДАН ЎРГАНИЛИШИ
PhD Қурбанова Д.Ш., Хоразм вилояти ХТХҚТМО
методик маркази ўқитувчиси
Мазкур давр тадқиқотларнинг бошланиши археология-этнографик ишлари билан
боғланиб, маънавий маданият тарихига оид ѐдгорликларни кашф этиш, янги
материалларни йиғиш ва уларни илмий жиҳатдан тизимлаштиришга қаратилган эди.
Хоразм воҳасидаги археологик изланишлар ва кашфиѐтлар билан бир қаторда
этнография ва этник тарихи соҳаларида изчил, кенг қамровли тадқиқотлар самарали
натижаларига олиб келди. ХХ асрнинг 40-йиллари иккинчи ярмидан бошлаб, тарихий
ривоятлар, халқ оғзаки ижоди ва маросимларида эски урф-одатлар, эътиқодларнинг
111
излари сақланиши хусусиятлари ва мазмун моҳияти кенг ўрганилди. Энг муҳими,
тадқиқотчилар олдига этномаданий анъаналарнинг тадқиқ этиш билан бирга замонавий
туб жой аҳолисининг қадимий хоразмлик аждодлари билан тарихий-маданий
алоқадорлиги жиҳатларини ўрганиш масаласи, долзарб илмий йўналиш сифатида рўѐбга
чиқарилди.
С.П.Толстов ва Г.П.Снесарев сингари Хоразм аҳолисининг тарихий ривоятлари ва
афсоналарни ѐзиб олиш ишларини Я.Ғ.Ғуломов бошлаб берган эди, масалан, ―кемачилик
муаккили‖, ―сув ҳомийси‖ Хубби ҳақидаги афсона шулар жумласидандир [Ғуломов: 1].
Хоразм воҳаси маросимларидаги эски урф-одатларнинг сақланиши, узоқ ўтмиш
анъаналарнинг аҳамияти Ю.В.Кнорозов ва Н.П.Лобачеванинг мақолаларида кўриб
чиқилган [Кнозоров: 2]. Замонавий маросимларда эски урф-одатларнинг излари ва
қадимий диний қарашларга оид материаллар Г.П.Снесарев томонидан тўпланган
[Снесарев: 3]. Айниқса, Хоразм воҳасининг тарихий фольклорига оид кўпдан-кўп
маълумотлар тадқиқотчининг монографияларида ѐритилган [Снесарев: 4].
Г.П.Снесарев Хоразмда шомонлик (сеҳргарлик) излари, оила-маиший одатларда
афсунгарликнинг айрим кўринишлари, замонавий дафн маросимларида илк диний
шакллари ва зардуштийликнинг излари, маҳаллий аҳолисининг ишлаб чиқариш
жараѐнида ва турмуш тарзидаги ҳосилдорлик эътиқодининг анъаналари, ҳайвонларга
сиғинишдан келиб чиққан одатларнинг хоразмликлар маросимларидаги ўрни каби муҳим
масалаларни таҳлил қилди [Снесарев: 5]. Энг муҳими, ушбу ниҳоятда долзарб мавзуларни
таърифлаш жараѐнида, олим уларни тарихий ривоятлар маълумотлари билан қиѐслаб,
хоразмликларнинг фольклори ва диний қарашлари мазмунида этномаданий анъаналар
хусусиятларини ѐритади.
Маълумки, фольклор каби санъат ва мусиқа халқ ижоди сифатида жамият
мафкурасининг ўтмишини ўзида акс этган. Ушбу масалага тегишли Р.Л.Садоковнинг
антик даври деворий рангли суратларида ва терракоталарда чолғу асбоблари
тасвирларининг таҳлили асосида қадимги Хоразм мусиқа санъатига бағишланган
монографияси муҳим аҳамиятга эга [Садоков: 6]. Мазкур асардан қадимий
хоразмликларида, мусиқа ва рақс санъати катта ўрин эгаллагани тўғрисида хулосага
келиш мумкин.
Этномаданий тарихи муаммоларини ўрганишда Л.С.Толстованинг тадқиқотлари
катта ўрин тутади. Олима Хоразм воҳаси ривоятлари ва афсоналарини тарихий жиҳатдан
таҳлил қилиб, тарихий фольклор маълумотларини этник ва маданият тарихини ўрганишда
алоҳида аҳамиятли махсус манба сифатида ѐритди [Толстова: 7].
ХХ асрнинг 30-йилларида Хоразм тарихи ва маданиятини ўрганиш долзарб
муаммога айланди. Мазкур муаммони чинакам илмий асосда муваффақиятли ҳал этиш
учун Қуйи Амударѐ, Оролбўйи даштлари шароитида ғоят катта меҳнат, мураккаб ишлар
талаб этувчи археологик изланишлар ва топилган ѐдгорликларда тадқиқотларни кенг
кўламда ташкил этиш, ушбу ишларга қадимшунослар, этнографлар ва маданият, санъат,
дин тарихи билан шуғулланувчи мутахассисларни жалб қилиш лозим эди. Шу сабаб
туфайли Хоразм археологик экспедицияси ташкил этилди.
Ўтган асрнинг 30-80 йилларидаги тадқиқотлар Хоразм воҳаси қадимги ва илк ўрта
асрлар маънавий маданияти тарихига оид илмий материалларнинг босқичма-босқич жадал
йиғиш, тизимлаштириш ва ўрганиш жараѐни билан ажралиб туради. Маънавий маданият
112
белгиларини ўзида акс этган турли топилмалар тавсифига бағишланган нашрлар юзага
келиб, оссуарийларнинг ўрганилиши натижасида Хоразм воҳаси қадимги аҳолисининг
дини тарихи таҳлил қилинди.
Қадимги Хоразм маънавий маданияти тарихини ўрганилишида Ўрта Осиѐ
тарихшунослигида дастлаб археология, этнография, манбашунослик, тилшунослик ва
тарихий фольклор маълумотларидан фойдаланилган ҳолда, қиѐсий таҳлил ва
умумлаштириш услуби қўлланилди. Бундай илмий-услубий ѐндошув Хоразм воҳасида
ислом даврига қадар маънавий маданиятининг ривожланиши босқичлари ва айрим
хусуссиятларини очиб беришга пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Хоразм археологик экспедицияси фаолиятининг дастлабки йилларида воҳадаги
изланишлар ва кашфиѐтлар билан илмий жамоатчиликни ва кенг китобхонларни
таништириш дарҳол долзарб вазифага айланди. Эҳтимол, шу боисдан, С.П.Толстовнинг
машҳур монографияларидаги мундарижаси, бобларнинг сарлавҳалари ―Саҳродаги девор‖,
―Африғ буржи‖, ―Хоразм чавандози‖, ―Қадимги Хоразмга саѐҳат‖ каби қизиқ, илмий-
оммабоп тарзда номланди [Толстов: 8]. Моддий маданият обидаларини ўрганиш муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, қадимий маънавий маданият намуналари дастлаб археологик
жиҳатдан таҳлил қилинган.
Бироқ,
кейинги
йиллари
нашрларида
ҳам
маънавий
маданият
ѐдгорликларидан,асосан, тасвирий санъат, эътиқодлар ва дин тарихига оид мавзуларни
ѐритиш жараѐнида фойдаланилган. Шундай ѐндошув умуман Ўрта Осиѐ археологиясида
устунлик қилади. Ҳаттоки, минтақанинг турли тарихий-маданий вилоятлари мисолида
қадимги давр ва илк ўрта асрлар маънавий-маданиятининг ўрганилиш тарихи кўриб
чиқилмаган.
Шу билан бирга, Хоразм воҳасининг қадимги ва илк ўрта асрлар маданиятига
мансуб, унинг асосий мазмунини (эътиқод, диний ва дунѐвий қарашлар, тасвирий санъат,
ѐзув ва бошқ.) қамраб олувчи махсус умумлашма тадқиқот юзага келмади. Етарли
даражада ўрганилмаган айрим масалалар баҳс-мунозараларга айланиб, улар билан боғлиқ
бўлган муҳим саволлар очиқ қолмоқда. Тасвирий санъат намуналари (сопол ҳайкалчалар,
деворий рангтасвирлар, сопол сиртидаги бўртма расмлар) қадимий эътиқодлар билан
боғланиб, уларнинг бўлиши мумкин бўлган бошқа функциялари кўриб чиқилмаган. Бу эса
ушбу мавзу бўйича илмий тадқиқотларни талаб этади.
Адабиѐтлар:
1. Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Тошкент: Фан, 1959. – Б. 31-33.
2. Кнорозов Ю.В. Мазар Шамун-наби (Некоторые пережитки домусульманских
верований у народов Хорезмского оазиса)//СЭ. – М. 1949. № 2. – С. 86-98.
3. Снесарев Г.П. Материалы о первобытно-общинных пережитках в обычаях и обрядах
узбеков Хорезма// МХЭ. – М., Вып. 4. – С. 134-145; ўша муаллиф. Большесемейные
захоронения у оседлого населения левобережного Хорезма// КСИЭ. – М., 1960. Т. 23. – С.
60-71.
4. Снесарев Г.П. Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма. – М.:
Наука, 1969. –336 с.
5. Снесарев Г.П. Реликты домусульманских верований... – С. 221-224.
6. Садоков Р.Л. Музыкальная культура древнего Хорезма. – М.: Наука, 1970. – 140 с.
113
7. Толстова Л.С. Исторические предания Южного Приаралья. – М.: Наука, 1970. – 246 с.
8. Толстов С.П. Древний Хорезм. Опыт историко-исторического исследования. – М.:
МГУ, 1948. – С. 201-204.
Do'stlaringiz bilan baham: |