294
бўлиб ўта бошлайди‖. Подшолик мансаби меросга айланганини кўрган Беруний
инсоннинг жамиятда тутган ўрни наслнинг қадимийлиги, авлод – аждодларнинг
хизматлари билан белгиланишига қарши чиқди. ―Шарафли эр бошқаларга дахлдор
бўлмаган ўзидан бошқа ва ўзидаги анжомлардан бошқа ҳеч нарсага эга эмас‖. Лекин у
бошқа кишиларнинг бурчини ўзига олиб, уларнинг тинчлиги йўлида машаққатларга дучор
бўлиши, худо берган нарсалардан қизғанмай эр киши ўзининг илтифотлилиги, сабр –
тоқати раҳмдиллиги, қатийлиги ҳамда бир вақтда камтарлиги билан, бундай
хусусиятларга эга бўлган инсон юқори тахтга сазовор бўлиши билан шарафлидир. Инсон
бундай мансабга ўзининг келиб чиқиши билан таълуқли бўлмаса ҳам унинг уруғининг
қадимийлигига қараб эмас, балки кўрсатган хизматлари эвазига кўтарилади.
Беруний жамиятни бошқаришда жамият подшога хизмат қилмай балки подшо
жамиятга хизмат қилиши керак деб тушунган: ―Идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти
бошлиқ золимлардан азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бировларнинг
тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдир. Бу уларнинг оиласини, уларнинг ҳаѐти ва
мол – мулкини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш йўлида бадан чарчашидан иборат. Беруний
ҳамдардлик билан Марғибдаги бир шаҳар тўғрисида маълумотлар келтириб, у ерда
давлатни идора қилишлик навбатма – навбат ―Таниқли кишилар билан деҳқонлар
ўртасида‖ қўлдан – қўлга ўтар экан, дейди. Ўша даврда давлат бошқарилишини шундай
тушунишнинг ўзи ниҳоятда дадил қадам эди. Подшо айниқса ―яратувчанлик онгига‖ эга
бўлмоғи хусусан деҳқонлар тўғрисида кўпроқ ғам ейиши керак. ―Подшолик
деҳқончиликсиз яшай олмайди‖ дейди Беруний. Берунийда яна шундай фикрлар бор: одил
ҳокимнинг асосий вазифаси оилй ва паст табақалар, кучлилар ва кучсизлар орасида
тенглик, адолат ўрнатишдан иборатдир. Беруний халқлар ўртасида тўғри муносабатларни
ўрнатишда халақит берадиган миллий ва диний чегараларга қарши чиқди.
―Дунѐда айрим одамлар фикрича, - дейди Беруний, - ўз ерларидан бошқа ер йўқ,
жинсларидан бошқа халқ йўқ, ўз бошлиқларидан бошқа подшоҳлар йўқ, ўзларидагидан
бошқа илм йўқ ва динларидан бошқа дин йўқдир. Ўзларини юқори тутиб, бемаъни ҳаракат
қиладилар ва кибрланиб, билимсиз қоладилар. Ўрганган нарсаларига бахиллик қилиб, ўз
жинсларидан бўлса ҳам ноаҳил кишига ўргатмайдилар [Беруний, Ҳиндистон: 35].
Берунийнинг жамият ва инсонга бўлган қарашлари асосида ажойиб фикр ва
мулоҳазалар, ва албатта юксак гуманизм ғояси ѐтади жамиятда содир бўлаѐтган
жараѐнларни англаб олиш, моддий омилларнинг жамияат ва инсон ҳаѐтидаги ўрнини
эътироф этиши катта рол ўйнайди. У ўрта аср давридаги Ўрта Осиѐлик мутафаккирлар
дунѐқарашида ѐрқин инсонпарварлик ананаларини ишлаб чиқишда катта ҳисса қўшган.
Do'stlaringiz bilan baham: