Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
ТИЗИМЛИ ФИКРЛАШ ВА ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ КЎНИКМАЛАРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
п.ф.н., доц. Жуманиёзова М.Т., ЎзДЖТУ 
“Педагогика ва психология” кафедраси 
Тизимли фикрлаш кўникмалари ва афзалликлари доимо қадрланиб келинганлиги 
Конфуцийнинг фалсафий тизимида яққол ўз аксини топган. ―Кенг кўламда (глобал) 
масштабда фикрлаш керак!‖, деган тавсияларни муваффақиятли инсонларнинг камроқ 
муваффақиятга эришган ҳамкасбларига берган маслаҳатларида эшитамиз. Муваффақиятга 
эришиш йўлида самарали меҳнат қиламан деган ҳар қандай инсон учун тизимли фикрлаш 
кўникмалари фойдалидир. Тизимли фикрлашни нафақат шахсий кўникмаларни 
ривожлантириш, балки ишда ҳам қўллаш имконияти бор, оддий мисол - дарс жараѐнини 
тизим сифатида бошқариш. Ўқув жараѐнни тизим сифатида идрок этиш ўқитувчи учун 
кичик бўлса ҳам жараѐнга ҳалақит берувчи зарарли майда-чуйдаларни аниқлашга 
имконият яратади. Ўқитувчи ўз ўқув фанини ўқитишида тизимли ѐндашув орқали 
ўқувчини қуйидагиларга ўргатади: 
-ҳодиса, далил, воқеликларни тасвирлашда асосий мазмун ва моҳиятни ажратишга, 
-асосий қисмларни ва улар орасидаги боғлиқликларни топишга, 
-турли хилдаги ахборотлар билан ишлашга,
-оммавий ахборот воситалари томонидан воқе ва ҳодисаларни бир томонлама очиб 
берилишига алданиб қолмасликка, 
-ходиса ва воқеликларни вақт мобайнида ўзгаришини прогноз қилишга. 
Мантиқан қараганда ҳар биримиз - табиатимизга кўра, тадқиқотчимиз. Барча 
инсонларга ўз-ўзидан вужудга келадиган ва англаб етмаган тадқиқотчилик фаолияти 
мансубдир. Бошланишида бизнинг қизиқувчанлигимиз тадқиқот қилишимизга сабаб 
бўладии.
Болалар - аъло даражадаги кузатувчилар, аммо ѐмон талқин қилувчилардир. Улар 
содир бўлаѐтган воқеаларни тез ҳис этишади, бироқ тўғри хулосаларни доимо ҳам чиқара 
олишмайди. Мактабда ўқитишнинг тадқиқот усулидан фойдаланиш ушбу табиий 
зиддиятни бартараф этишга имкон беради. Унинг мақсади - фан учун эмас, балки ўқувчи 
учун янгиликни кашф қилишдан иборатдир.
Илмий-билиш иш услуби ўқувчига тадқиқот мақсадини белгилашнинг 
тамойилларини, кузатиш ва ифодалаш (иборалар ва графика ѐрдамида) усулларини 
ўзлаштириш, олинган тадқиқот натижаларини ва сабаб-оқибат боғланишларини англаб 
етишга имконият яратади. 
Тизимли фикрлаш (таҳлил, ѐндашув) қуйидагиларда намоѐн бўлади
1) Тизимнинг энг муҳим қисмларини ва улар ўртасидаги мустаҳкам 
боғлиқликларини (ташқи ва ички) тизимнинг хусусият ва функцияларини 


260 
ИВЕН назариясини қўллаш шахснинг фикрлаш усулини, ижодий фикрлашни, 
муаммони таҳлил қилиш кўникмаларини, энг самарали ечимни топиш малакаларини 
шакллантиради ва ривожлантиради. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish