Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
ХОРАЗМЧА ОДАМИЙЛИК АНЪАНАЛАРИГА СОДИҚ АЛЛОМА 
 
Сайдалиев С., НамДУ профессори 
Ватанинг, юртинг ва унинг кишилари ҳамда анъаналари ҳақида ўзгаларда яхши 
таассурот уйғота билиш, ўзгаларга уни кўрсата олиш учун, энг аввало, ўзинг ватанингни, 
юртингни, элингни севишинг, қадрлашинг керак. Мана шундай хислат, ватанпарварлик, 
юртпарварлик, самимият, донишмандлик, бағрикенглик, меҳмондўстлик хоразмликларда 
мужассам ва ниҳоятда ривожланган. Биз бу борада ҳамиша хоразмликларга ҳавас қиламиз 
ва улардан ўрнак оламиз. 
Дадам раҳматли ―Мен хоразмликларни жуда яхши кўраман‖, дердилар. ―Нега яхши 
кўрасиз?‖ деган саволга ―Ўзбекистон ва Туркманистон халқ ҳофизи Комилжон Отаниѐзов 
хоразмлик бўлганлиги учун ҳам мен уларни яхши кўраман‖ дер эдилар. ―Унинг 
қўшиқлари ѐққани учунми?‖ деб сўраганимда, ―албатта, қўшиқларининг шайдоси 
252
Қаранг: Маънавият юлдузлари: (Марказий Осиѐлик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар) // Тўпловчи 
ва масъул муҳаррир: М.М.Хайруллаев /.-Тўлдирилган қайта нашр.-Т.:А.Қодирий номидаги халқ мероси 
нашр, 2001.-330.б. 
253
Мунис Хоразмий. Ул-ушшоқ. ЎЗФАШИ. Инв. № 940. 1 
а
варақ. 


252 
бўлганим учун, лекин асосийси санъат устасининг одамийлиги учун уни чин юракдан 
ҳурмат қиламан‖- деб бир воқеани ҳикоя қилиб бергандилар. 
Тошкент шаҳридаги санъат саройида ҳофиз катта концерт бераѐтган экан. Дадам 
хурсанд бўлиб кассага борсалар кириш чиптаси сотиб бўлинган. Томошани кўрмасдан 
кетиб қолишни ўзларига жуда катта йўқотиш деб билибдиларда, бинонинг хизмат 
эшигидан К.Отаниѐзовни йўқлатибдилар. Санъаткор ҳам дарҳол чиқибди. Дадам: 
‖Комилжон ака, мен Намангандан келгандим, Сизнинг ашаддий мухлисингизман, 
саҳнадаги чиқишингизни жуда-жуда кўришни истайман, мана пулим бор, лекин билет 
йўқ, илтимос, менга ѐрдам беринг‖, дебдилар. Ҳофиз дадамни томоша залига олиб кириб, 
биринчи қаторга алоҳида стул қўйиб берибди. Шу куни дадам учун ҳаѐтларидаги энг 
бахтли кунлардан бири бўлган экан. Бу воқеани умрларининг охиригача ҳикоя қилиб 
беришдан ҳеч чарчамаганлар. 
2004 йили олмониялик немис дўстларимизни юртимиз бўйлаб саѐҳат қилдирдик. 
Сафаримиз Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Хива бўйлаб давом этди. Ҳар бир 
шаҳарнинг ўзига яраша кўрки, таровати, диққатга сазовор иншоотлари, меҳмондўст 
инсонлари сайѐҳларда ажойиб таассурот қолдирди. Мен бундан фахрландим. 
Урганч шаҳрига яқин қолганда машинамиз бузилиб қолди. Бир хонадоннинг 
эшигини қоқиб, ундан чиққан йигитга ҳолатни тушунтирдим. У дарҳол машинасига ўт 
бериб машина устасини олиб келди. Уста машинамизни бир зумда созлаб берди. „Меҳмон 
экансизлар―, деб уста пулини ҳам олмади. Меҳмонларга бўлган бундай муносабатдан, 
немис дўстларгина эмас, балки биз ҳам лол қолдик. Шундай юртда туғилиб ўсганимдан 
яйраб кетдим. 
Урганчга кириб борганимизда борадиган манзилимизни бир неча бор сўрашимизга 
тўғри келди. Шунда бир йигит ―Менинг ортимдан юринглар, сўраган манзилингизга олиб 
бориб қўяман‖, деб йўл бошлади. У бизни Урганч давлат университети биносига олиб 
бориб, ўзи ортига қайтди. Немис дўстлар ―Танишингни учратиб қолдингми? деган саволга 
мендан, биринчи марта кўриб турибман‖ жавобини олиб ҳайрон бўлдилар. Мен эса 
ўзбеклигимдан қувондим. 
Бизни УрДУ профессори, Чет тиллар факультети декани Отабой ака Жуманиѐзов 
кутиб олиб, университет меҳмонхонасига жойлаштирди-да талабалар билан муҳим 
тадбири борлигини, имкони борича кечқурун етиб келишга ҳаракат қилишини айтиб узр 
сўради. Бизга муаллимлардан бирини бириктириб, унга шаҳар бўйлаб сайр қилдиришни 
тайинлаб, ўзи тадбирга кетди. Биз Урганч шаҳрини тамоша қилдик, Хивадаги, айниқса, 
Ичан қалъадаги экскурсиядан ажойиб таассуротлар олдик. Отабой ака иши шунчалик 
тиғиз бўлишига қарамай кечқурун етиб келди, биз билан узоқ суҳбат қурди. Тонгга яқин 
яна талабалар ҳузурига қайтиб кетди. 
Шундай воқеа, учрашув ва суҳбатлардан сўнг ҳар доим мен дадамнинг ―Мен 
хоразмликларни яхши кўраман‖ деган лабзлари ѐдимга тушаверди ва мен бу сўзларнинг 
мағзини энди чаққандек эдим. Биз Отабой ака билан Германиянинг Гѐте институти 
ташкил қилган Олмон тили муаллимларининг сиртқи курсида икки йил давомида бирга 
таҳсил олдик. Курсда республикамизнинг барча олий ўқув юртларидан тажрибали 
мутахассислар қатнашдилар. Улар орасида Урганчдан Отабой ака, Роҳатой, Самарқанддан 
Муҳаммад ака, Тошкентдан Доротее Баклицкая ғайратли, билимдон ва фаолликлари 
билан алоҳида ажралиб турдилар. 


253 
Бу давр ичида Отабой акани яқиндан билиб бордим. Ҳар бир учрашув ва суҳбатда 
мен учун у кишининг янги қирралари очилиб бораверди. Ака самимий, дўстона 
муносабатлари билан, гарчи ҳазил-мутойибага мойил бўлсалар-да, ишга, ўқишга ўта 
жиддий, билимдон, серғайрат мутахассис сифатида ҳамиша бизга намуна бўлдилар. 
Одатда кишининг касб-кори унинг характер хусусиятларига жиддий таъсир 
кўрсатади. Шу маънода немис миллатига хос бўлган Флайсс-ғайрат, Орднунг-тартиб, 
Зауберкайт-озодалик, Шпарзамкайт-тежамкорлик, ўзбекларга хос бўлган шарқона 
андишалилик, меҳмондўстлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат буларнинг ҳаммаси Отабой 
акада мужассам. Бунга қўшимча қилиб акага хос бўлган донишмандлик ҳақида ҳам 
алоҳида фикр баѐн қилиш мумкин. 
Германиянинг Академик айрибошлаш хизмати (ДААД) ва Гѐте институти 
томонидан ташкил қилинган кўплаб семинар ва маросимларда бирга бўлиш, улардаги 
Отабой аканинг иштироки, суҳбатлари, чиқишлари у кишининг олмон тилининг ҳам 
назарий ва ҳам амалий билимдони эканлигидан далолат беради. 
Биз профессор Жуманиѐзовнинг ―Маҳорат мактаби‖ очиқ маъруза ва амалий 
машғулотлари, илмий тадқиқот ишлари, яратган дарслик ва қўлланмалари, илмий 
раҳбарликлари, маъмурий вазифалари ва уларни моҳирлик билан уддалашлари ҳақида 
тўхталмадик. У кишининг биргина юрти фаровонлиги ва талабаларга меҳрибон ота 
сифадида ғамхўрлик қилишининг ўзи ҳам бир шахснинг жамият олдидаги бурчини тўла 
сидқидилдан бажараѐтганлигидан далолат беради. 
Отабой ака билан дўстлашган кишилар билан суҳбатлашсангиз, ―Дўстинг мингта 
бўлса ҳам кам, душманинг битта бўлса ҳам кўп. Бағрим бутун бўлсин десанг, албатта, 
Хоразмдан бир дўст топиб ол‖, деганларини кўп эшитганман. 
Ҳақиқатан ҳам Отабой ака чин дўст, оилапарвар инсон. У бутун ҳаѐтини 
мамлакатимиз илм-фанининг тараққиѐтига, ѐш авлодга таълим-тарбия бериш ишига 
бағишлаган фидойи олим-педагог, шу билан бирга у хоразмча одамийлик анъаналарига 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish