65
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари
талаблари асосида битирувчиларнинг ўқув режадаги умумтаълим фанларини
ўзлаштириш даражаси ва сифати тўғрисида маълумотлар олиш, уларни
таҳлил қилиш;
битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги
даражаси ва сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;
битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги
даражаси ва сифати кўрсаткичлари орқали таълим бериш ҳолатини ўрганиш,
тайёрланаётган кадрлар сифати бўйича хулосалар тайёрлаш.
3. Мониторинг ўтказиш тартиби
Мониторинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган
умумий ўрта таълим муассасаларида ўтказилади.
Мониторинг ўтказиш жараёни учун назорат турлари (тест
синовлари,
ёзма иш ва бошқалар) ДТМ томонидан белгиланади ва ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига мониторинг бошланишидан икки
ҳафта олдин маълум қилинади.
Мониторинг ўтказиш жараёнига гуруҳ раҳбари — ДТМ ходими
раҳбарлик қилади. ДТМнинг вилоятлар бўйича вакиллари, ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари вакиллари мониторинг ўтказишда
бевосита иштирок этади.
Мониторинг жараёнига мониторинг гуруҳи раҳбарининг таклифига
биноан ДТМ томонидан белгиланган ва вазирликлар билан келишилган
жамоатчи экспертлар ҳам жалб этилиши мумкин.
Мониторинг ўтказиш учун умум ўрта
таълим муассасаларининг
ҳудудий жойлашуви, таълим тили ва тайёрлов йўналишлари хусусиятлари
эътиборга олинади.
Мониторинг ўтказиш учун умумий ўрта таълим муассасалари Тошкент
шаҳри туманлари кесимидаихтиёрий танланади ва мониторинг натижалари
таҳлили асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати
ҳақида хулоса чиқарилади.
Мониторинг ўтказиладиган туманлар ва таълим муассасалари тегишли
умумий ўрта таълим ҳудудий бошқармаларида қуръа ташлаш йўли
билан
танлаб олинади.
Танланган умумий ўрта таълим мониторинг ўтказиш учун бир хил
синифлар танланади.
Мониторинг ўтказиш жараёнида умумий ўрта таълим бўйича
битирувчиларнинг олган баҳолари ва таълим муассасаси тўғрисида
маълумотлар аввалдан ДТМда тайёрланган жадваллар асосида олинади.
Мониторинг гуруҳи томонидан таълим муассасасида ўзлаштириш
кўрсаткичи ўртача бўлган 1 та битирувчи гуруҳ танланади.
Мониторинг жараёни бошлангунга қадар таълим муассасаси раҳбари
умумий ўрта таълими маркази вакиллари билан биргаликда мониторинг
ўтказиладиган жойни, аудиториялар ва улардаги ўринлар сонини аниқлайди,
мониторинг ўтказиш учун етарли шарт-шароитларни яратади. Ўқувчилар
барча фанлардан тест синовлари ва ёзма ишларни бажаришлари учун
66
ҳудудий умумий ўрта таълими бошқармаси ёки таълим муассасаси муҳри
туширилган қоралама қоғозлар ва дафтарлар билан таъминланадилар.
ДТМда тайёрланган жадваллар (шакллар) таълим муассасасининг ўқув
ишлари бўйича директор ўринбосарига тўлдириш учун топширилади.
Битирувчилар тест синовлари ёки ёзма ишни бошлашдан олдин,
ДТМда тайёрланган сўров-анкеталарини тўлдирадилар (сўровлар ўтказиш
муддати 10—15 минут);
Танланган гуруҳ битирувчиларидан ўқув
режадаги умумтаълим
фанларининг учтасидан Давлат тест маркази Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими маркази билан келишган ҳолда назорат иши (тест ёки ёзма иш)
ўтказади.
Ёзма иш ўтказиш учун: аудитория раҳбари бошчилигида ёзма иш
вариантлари ўқувчилар ёрдамида танланади ва тарқатилади ҳамда уларга
тушунтиришлар берилади (3 минут); доскага ёзма ишнинг бошланиш ва
тугаш вақти ёзилади; барча фанлар бўйича ёзма ишлар учун ўқувчиларга 1
астрономик соат берилади (ҳар бир фан учун 40 минутдан); ёзма иш
топшириқлари бажарилгандан сўнг, ўқувчиларнинг ишлари аудитория
раҳбари томонидан ҳар бир фан бўйича алоҳида-алоҳида йиғиб олинади ва
барча битирувчилар гувоҳлигида алоҳида конвертга солинади ва муҳрланади;
ёзма иш натижалари ўрта махсус, умумий ўрта
таълим тизимида жорий
этилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Тест синовларини ўтказиш учун:
муҳрланган қутилар аудитория раҳбари томонидан икки ўқувчи
иштирокида очилади ва ўқувчиларга саволлар китоби, жавоблар варағи
тарқатилади;
аудитория раҳбари томонидан тест синовларини бажариш, жавоблар
варағини тўлдириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади (5 минут);
тест синовлари белгиланган соатда бошланади. Доскага тест
синовларининг бошланиш ва тугаш вақти ёзилади;
физика фанларининг 1 та саволига 2 минут жавоблар варағини
тўлдириш учун 30 минут қўшимча вақт ажратилади.
Тест синовларига
ажратилган вақт тугаётганлиги тўғрисида аудитория раҳбари ўқувчиларни
огоҳлантириб туради;
тест синовига берилган вақт тугагандан сўнг, саволлар китоби,
жавоблар варағи аудитория раҳбари, кузатувчилар ва барча битирувчилар
гувоҳлигида саналади, махсус конвертларга солинади ва муҳрланади.
Тест натижалари тўғри жавоблар самарадорлиги бўйича баҳоланади.
Назорат ишлари жараёнида битирувчиларнинг ўзаро гаплашиши,
саволлар китоби ёки жавоблар варағини
алмаштиришлари, ёрдамчи
воситалардан фойдаланишлари тақиқланади.
Ёзма иш ва тест синовлари ўтаётган хонага битирувчилар томонидан
қоғоз, китоб, луғат ва уяли телефонлар олиб кириш ман этилади. Назорат
ишлари бошлангандан кейин аудиторияга ҳеч ким киритилмайди.
67
Тартибни бузган битирувчиларга нисбатан далолатнома тузилиб,
аудиториядан четлаштирилади ва натижаларни ҳисоблашда инобатга
олинади.
Аудитория раҳбари ва кузатувчилари тест синовлари ва ёзма
ишлар
бажарилиш жараёнида ўқувчилар олдига бориши ва саволларига жавоб
беришлари тақиқланади. Битирувчилар ёзма иш ёки тест синовларини
бажараётган вақтда танланган гуруҳларнинг фан ўқитувчилари ҳам бу
жараёнда иштирок этадилар, улар алоҳида хонада ўқитувчилар учун
мўлжалланган сўров-анкеталарини тўлдирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: