- 24 -
ўрин эгаллашига эришмоқчи бўлсак, халқаро
тажрибаларга суянган холда,
жаҳонда умумийлашган, барча мамлакатлар учун ягона талабларни ўзида
мужассамлаштирган сифат инфратузилмасини кайта ишлаб уни
мамлакатимизда ислох килишимиз лозим.
2009 йил 23 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси
"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни амалда бўлган
меъѐрлаштириш тизимини ҳалқаро амалиѐтга яна бир поғонага
яқинлаштирди. Қабул қилинган Қонунда, техник регламентларни
қўллашнинг мажбурийлиги ва бир хиллиги, техник регламентларнинг
техник
жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий ва халқаро норматив
ҳужжатларга мувофиқлиги, техник регламентларни ишлаб чиқиш, қабул
қилиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги техник
жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари деб белгиланди. Бу эса
ўз навбатида 1994 йилда Уругвайда имзоланган Тарифлар ва савдо
тўғрисидаги Бутунжаҳон савдо ташкилотининг Бош келишувида ҳам
белгилаб берилган. Ушбу келишувга мувофиқ, маҳсулот ва
хизматлар
хавфсизлигини таъминлаш техник регламентларни ишлаб чиқиш йўли билан
амалга оширилади ва техник регламентлар ўрнатилган тартибда хукумат
даражасида тасдиқланади. Техник регламентларни ишлаб чиқиш ва улардан
фойдаланиш авфзаллигига тўхталадиган булсак, авваламбор, маҳсулот ва
хизматлар хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчи
масъулиятини
ошириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, техник регламент хукумат
даражасида тасдиқланади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат даражасига олиб
чиқилади. Яъни Ўзбекистон Республикаси "Техник жиҳатдан
тартибга
солиш тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ умумий техник
регламентлар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси
томонидан тасдиқланади. Махсус техник регламентлар эса техник
жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, ҳамда
- 25 -
ўз фаолиятининг йўналишлари бўйича давлат бошқаруви
органлари
томонидан тасдиқланади.
Техник регламентларни қўллаш тизимини жорий этиб, халқаро савдо
қоидаларига мувофиқ ортиқча бўлган маъмурий тўсиқлар ечилишига
замин яратилади. Ўз навбатида халқаро маҳсулот ва хизматларни етказиб
берувчиларнинг ички бозоримизга кириб келиши енгиллашади. Бу ҳол
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқариладиган
маҳсулот сифатини янада ошириш борасида зарур чоралар кўрилишига,
ҳамда бозорга чиқадиган маҳсулотларга қўшимча сервис хизматларини
ривожлантиришга олиб келади.
Ишлаб чиқаришда янги технологиялар киритилиши, эскирган жиҳоз
ва
ускуналарни модернизациялаш, маҳсулот сифатини доимий равишда
яхшилаш учун, энг самарали ва зарур йуналиш хисобланади. Ички бозорда
рақобат
кучайган
сари,
ишлаб
чиқарувчилар
томонидан
янги
технологияларни киритиш ҳамда эскирган жиҳозларни янгилашга интилиш
хам кучаяди. Янги техника ва техналогияларни ишлаб чиқаришга жорий
этишни осонлаштириш учун техник регламентларни ишлаб чиқиш устувор
вазифа деб хисоблашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: