Тупрокдаги ялпи фосфор микдорини 100%
деб ол-
сак, подзол тупроқларнинг ҳайдалма қатламида 70, сур
тусли ўрмон тупрокдарда 56, қора тупрокдарда 65, бўз
тупрокдарда 86% и минерал ҳолатдадир.
Муҳити муьтадил ва мўьтадилга яқин тупроқларда
минерал \олатдаги фосфатларнинг асосини майда апа
тит заррачалари ташкил қилади. Нордон тупрокдар тар
кибида кўпроқ темир ва алюминий фосфатлар таркал
ган бўлиб, уларнинг ўсимликларга лаёқатлилиги апа-
титлар таркибидаги фосфорга нисбатан анча паст.
Тупрокдаги органик фосфатлар гумус ва фитин тар
кибига киради. Органик ҳолатдаги фосфатлар миқдори
бўз тупроқларда 14, кул тусли ўрмон тупрокдарда эса
44%ни ташкил қилади. Бошқа тупроқ хилларида улар
нинг микдори шу ораликда ўзгариб туради.
Органик
ҳолатдаги фосфатлар микдори бевосита тупроқнинг гу
мус билан таъминланганлик даражасига боғлиқ. Туп
рокдаги фосфорнинг бир қисми (ялпи фосфорнинг 0,5—
1,0%и) микроорганизмлар томонидан ютилади ва ўз
навбатида органик шаклдаги фосфатлар тупроқ микро
организмлари томонидан минераллаштирилади.
Тупроқ катионлари билан тез таъсирлашганлиги са
бабли фосфорнинг сувда осон эрийдиган бирикмалари
микдори жуда кам, айрим ҳоллардагина 1
кг тупроқца 1
.мгдан ошади. Агар 1
кг тупрокда 1
мг сувда осон эрий
диган фосфор бор деб ҳисобласак, 1
га майдоннинг
ҳайдалма қатламида унинг микдори атиги 4,5
кгни таш
кил этади. Донли экинлардан ўртача ҳосил олиш учун
камида 20
кг фосфор талаб этилади.
Бундан тупрокдаги
сувда эрувчан фосфатларнинг микдори ҳатто ўртача
ҳосил етиштириш учун ҳам етарли эмас,
деган хулоса
келиб чиқади.
Маълумки, ўсимликларнинг илдиз тизими ўзидан
маълум миқдорда олма, лимон ва карбонат кислоталар
ни ажратади. Бундан ташқари тупроқ микроорганизм-
ларининг нафас олиши ва модда-алмашинуви жараёни
да ҳам талай миқдодца карбонат
кислота ажралади ва
тупрокда тўпланади. Усимликлар фақат сувда осон эрий
диган фосфатлар эмас, балки мазкур кислоталарда эрий
диган фосфатларни ҳам ўзлаштиради.
Ўсимликлар осон ўзлаштирадиган фосфатлар миқ-
дори аксарият тупроқ типларида жуда ҳам кам. Маса
лан, кучли қора тупрокдар ҳайдалма қатламининг бир
гектарида 21
кг, қумоқли подзоллашган тупрокдарда
эса, атиги 6
кг осон ўзлаштириладиган фосфор мавжуд.
Кўриниб турибдики, экинлардан мўл ва сифатли қосил
етиштириш учун фосфорли ўғитлар қўллаш ҳаётий за-
руратдир.
Ер қобиғида кўпгина минераллар ўз таркибида фос
фор тутади, лекин улардан фақатгина отқинди
апа-
Do'stlaringiz bilan baham: