www.ziyouz.com кутубхонаси
191
— Одамингиз хўжайинимни ўлдирди!.. Қочмасам, мени ҳам ўлдирар эди, — дея олди қул.
Бир оз фурсат ўтиб Абу Басир ҳам масжидга етди, Жаноби Пайғамбарнинг ҳузурларига
келди.
— Эй Оллоҳнинг расули! Сиз ахдингизда турдингиз, мени уларга топширдингиз. Мен энди
ҳур бўлишим керак, деди.
Расулуллоҳ жанобимиз Абу Басирнинг олов сачраб турган кўзларига боқдилар.
— Уруш чақмоғи янглиғ одам... Ёнида битта бўлса борми!..— деб қўйдилар.
Абу Басир Мадинада қолиши мақсадга мувофиқ эмаслигини англаб, кетишга қарор берди.
Ҳунайсга тегишли нарсаларни олиб келган эди. Пайғамбаримизга (с.а.в.) қолдириб кетмоқчи
бўлди, қабул бўлмади.
Қочиб келган қулга аввал изн берилди, у Макка сари жўнаб кетди. Кейинроқ Абу Басир
Сарвари анбиё жанобимиз билан видолашди, у ҳам Мадинани тарк этди.
Ҳали қулнинг изидан тушса, етиб олиши, унинг ишини ҳам битириши мумкин эди. Аммо,
бундай қилакўрма, деган огоҳлантириш бўлгани учун ундай фикрга бормади. Неча кун йўл
юраюра, маккаликларнинг Шомга қатнайдиган тижорат йўли устида, дарё соҳилида жойлашган
бир ерга қароргоҳ тикди. Энди шу маконда турганича ўтганкетган карвонларнинг йўлини тўсиб,
уларни роҳатсиз қилади.
Ҳазрати Умар (р.а.) Маккага, Абу Жандалга мактуб ёзиб, Абу Басир ҳақида, у қўним
топган макон ҳақида хабар берди. Абу Жандал Маккадан такрор қочди ва Абу Басирни топиб
келди.
Кейин Курайшдан қочиб қутулган бошқа мўминлар ҳам биттаданиккитадан бўлиб келиб,
Абу Басирнинг атрофида тўпланаверишди. Маккаликларни ташвишлантирадиган, юракларига
ҳадик соладиган бир куч пайдо бўла бошлади.
Бундан буён энди Қурайш карвонлари бу ҳудуддан эминэркин ўта олмайдиган бўлди.
* * *
Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) Маккадалик пайтларида энг катта душманларидан бири
Уқба ибн Абу Муойт эди. Унинг қизи Умму Гулсум эса, имон келтирган, лекин имонини ҳеч
кимга оча олмаган эди. Тирикдан ўликни, ўликдан тирикни чиқаришга кодир Улуғ Мавло
Укбадай йиртқич мушрикдан Умму Гулсумдай нафис мўминани ҳам чиқара олади, албатта.
Умму Гулсум анча бош қотирди. Нима қилиб бўлса ҳам қочиш режаларини чамалади. Бир
куни қалбида қандайдир ҳаяжон тўлқини жўш урди. Ҳеч тараддудланмасдан, қочиш режасини
амалга оширишга қарор берди.
Ора-сира Макка ташқарисидаги Танъим деган жойга бориб турар, у ердаги боғ уйларида
ётиб қолар эди. Бу гал энди ўша одатидан фойдаланади. Икки-уч кун уни ахтармасликлари
аниқ. Унгача Умму Гулсум борадиган ерига етиб олади.
Дарҳақиқат, яна ўша ёққа кетаётгандек бўлиб, Маккадан чиқди. Тўхтамай, илгарилай
бошлади. Бир пайт олдидан кимдир чиқиб қолди.
—Йўл бўлсин, эй қурайшлик хотин? — деб сўради.
—Бир иш билан кетяпман. Ўзинг ким бўласан?
— Мен Ҳузоа кабиласиданман.
Умму Гулсум Ҳузоа қабиласининг Расули акрам ила аҳдлашганини биларди. Шунинг учун
бемалол:
— Мен мусулмон бўлдим. Мадинага бормоқчиман, — деди.
— У ҳолда мен сенга ёрдамчи бўлайин. Чунки мен Мадина йўлларини яхши биламан. Мени
шу ерда кутиб тур, — деди ҳалиги одам меҳрибонлик билан.
Сал ўтмай бир туя топиб келди. Умму Гулсумни миндирди. Ўзи туянинг жиловидан тутиб,
йўлга тушди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |