Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
182
Туклари узра қон қотиб, кўрганлар бу ҳайвонларнинг қурбонликка аталганини билишарди.
Баъзан ишорат сифатида бўйинларига бир нарсалар ҳам осилди.
Жанобимиз билан бирга асҳоби киромдан ҳам кўнлари эҳромга киришди ва яна йўлда
давом этишди.
Макканинг ҳокимлари бўлиб олган Қурайшнинг Ислом динига ва жаноби
Пайғамбаримизга муносабати маълум. Ҳандақ жангига келаётганда ер
юзида Ислом динидан
номнишон қолдирмасликни хаёл қилишган. Бир йил ичида улар яхши бўлиб қолмаган, албатта.
«Каъбанинг зиёратига келдик», дейилса, «Марҳабо, биз ҳам азиз меҳмонларимизнинг йўлини
кутиб турган эдик», дейишлари амримаҳол.
Аммо Жанобимизнинг (с.а.в.) тушлари ҳам бежиз эмас. Шунга қарамай, Расулуллоҳ (с.а.в.)
Қурайшдан ҳар нарсани кутар, ҳатто бир уруш чиқаришини ҳам эҳтимол тутар,
шундан
хавотирланар эдилар. Дарҳақиқат, Усфон деган жойга келишганида, Макка тарафдан Бишр ибн
Суфён келиб қолди.
— Эй Оллоҳнинг расули! Қурайш сизнинг Маккага келаётганингиздан хабар топди. Сизни
орқага қайтариб юбориш масаласида бирлашишди, қоплон териларини кийишди. Зи Тивода
кутишяпти. Маккага кириш ҳақларингизни тан олмаяжаклари хусусида қасамлар ичишяпти.
Холид ибн Валид отлиқлари билан бирга Қуроул
Гамимгача етиб келди, — деб хабар берди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ачиндилар.
— Эссиз Қурайш! Уруш уларни еди, битирди. Мени бошқа араб қабилалари билан юзма-
юз қолдириб, ўзлари бир четга ўтиб туришса бўлмасмиди. Улар мендан устун келишса,
истаганлари бўларди. Оллоҳ мени улардан ғолиб қилса, тўптўп бўлиб Исломга киришади ёхуд
ўзларида
куч топишса, урушишади, Нима хаёл қиляпти Қурайш?..
Онт ичаман, Оллоҳ менга
юклаган бу вазифа учун тўлиқ зафар қозонгунимча ва ё бу йўлда ўлгунимча мужоҳада
қиламан!
Сўнгра асҳобларининг кўзга кўринганларини тўпладилар ва бундан кейинги ҳаракат тарзи
ҳақида фикр сўрадилар. Турли хил қарашлар илгари сурилди. Ҳазрати Абу Бакр:
— Эй Оллоҳнинг расули! Сиз Каъбани зиёрат қилиш мақсадида йўлга чиққан эдингиз.
Биров билан урушиш ниятида эмасдингиз. Шундай экан, айни мақсадда бораверамиз. Бордию
Каъбани зиёрат этишимизга тўсқинлик қилишса, ўшанда урушамиз, — деди.
Жанобимиз (с.а.в.) бу қарашни маъқул топдилар.
— Қани, бўлмаса, бисмиллоҳ, деб йўлга тушайлик, — дедилар.
Ҳар эҳтимолга қарши жанг қуроллари келтирилди. Найзалар туяларга юкланди ва йўлда
давом этилди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) йўлда маккаликларга дуч келишни истамас эдилар.
— Уларга йўлиқтирмайдиган бошқа бир йўл билан бизни элтадиган одам борми? — деб
сўрадилар.
Аслом қабиласидан бириси чиқиб:
— Мен обораман, — деди ва йўлбошчилик вазифасини зиммасига олди.
Сафар ҳар хил машақкатлар ила давом этди.
Холид ибн Валид бошчилигидаги аскарлар мусулмон ўрдасининг изларини кўришди ва
бошқа бир йўлдан кетишганини англашди. Ноилож Маккага қайтишди.
Мусулмонлар бу пайтда Маккага энг яқин жой бўлмиш Ҳудайбияга етиб келишган эди.
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) туялари бирдан чўка бошлади. Бир неча марта турғазиб, юришга
мажбур қилиб кўрдилар, бўлмади.
— Қасванинг феъли айниди, — дейишди ҳамроҳлари.
Расули акрам (с.а.в.) эътироз билдирдилар:
— Йўқ, унинг бунақа қилиғи йўқ эди. Аммо филни тўхтатган Оллоҳ буни ҳам тўхтатди, —
дедилар.