May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
ҳаётини маҳсули бўлиб, ўша халқнинг ижтимоий фикри миллий анъаналарни уларнинг
маънавий эҳтиёжига айлантиради. Миллий анъана ва умуминсоний қадриятларимиз ёшларда
ижтимоий онгни шакллантиради ва уни тарбиялайди, уларни ҳақиқий фидокор инсон булиб
етилишида муҳим роль ўйнайди. У инсон характерини ижобий томонга шакллантиришда
актив иштирок этади, ёшлар мафкурасига психологик таъсир килади.
Бола ота-онаси ҳузуридаги омонат бўлиб, унинг қалби покиза бир гавҳардир.У ҳар қандай
нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, яхши, одобли бўлиб ўсади, бунинг
савобидан ота-онаси ва устоз мураббийлари ҳам шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса,
ёмон, бадхулқ бўлиб ўсади. Бунинг гуноҳига ота-онаси ва мураббийлари ҳам шерик бўладилар.
Шу сабабли ота-боболаримиз болаларда ёшликдан гўзал фазилатларни қарор топтиришга
аҳамият берганлар.
Ёшларни инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашда муқаддас китоб Қуръони Карим, Ҳадиси
шарифдан фойдаланиш жуда муҳимдир. Чунки бу ҳикматлар муҳим тарбиявий аҳамият касб
этади.
Қуръони Каримдан: «Одамларга берган қарзларингиздан фойда олманглар» (бу
судхўрликдир), «Агар ким (ўзига етган озор-азиятдан) сабр қилса ва (интиқом олмай Оллоҳ
учун) кечириб юборса, шак-шубхасиз бу иш кишиларнинг мувофиғидир», Одамларга:
«Мўминларни масхара қилиш, бир-бирларига турли лақаблар тўқиш, ғийбат, айғоқкчилик
қилиш ва асоссиз ўзгалардан бадгумон бўлиш иллатларидан сақланиш», «Овозларингизни
юқори кўтарманглар».
«Қандай ҳолатда бўлишингдан қатъий назар, ўзингни шундай тутки, ақл ўрганмок учун
бирор соатингни хам зое кетказма, ахир ақлни нодондан ҳам ўрганиш мумкин». ( Қобус)
Айниқса, ўзбек халқининг инсонийлик хусусиятига ва уни миллий урф-одат, анъана тарзида
шакллантиради. Инсонийлик ўз таркибига инсоннинг энг яхши ахлоқий хусусиятларини,
яъни одамлар ўртасида ўзаро яхши муносабатда бўлиш, дўстлик, ота-онага садоқатлилик,
меҳнатсеварлик, диёнатлилик каби фазилатларни қамраб олади.
Маънавиятнинг ўзи руҳий тажрибадир, бинобарин, юртимизда таълим-тарбия соҳасининг
барча бўғинларида маънавий сифатларни таркиб топтириш бўйича муйян тажрибалар
шаклланган. Педагогика ана шу тажрибаларни умумлаштириб, бошқалар ҳам фойдаланадиган
даражага келтирса, жамият ҳаётида кечаётган соғломлашув жараёни янада барқарор суръат
касб этади. Соғлом маънавият-ўз манфаатини ўзгалар манфаатига қарши қўймаслик ва
ўзиникини афзал билмасликдир. Бошқаларнинг ҳам ўзи сингари инсон эканини ҳис этиш ва
уларга дахл қилмаган, ҳалал бермаган ҳолда биргаликда яшай билиш санъатидир. Соғлом
маънавият- ўзни енгмоқ,ўзнинг истагу майлларини жиловлай билмоқ, айни вақтда, ўзликни
танимоқдир. Соғлом маънавият –соғлом тафаккур,соғлом фикр эса-соғлом ва истиқболли
жамиятдир.
Адабиётлар:
1. И.А Каримов «Истиқбол ва маънавият. Т. Узбекистон». 1994 й
2. А.Авлоний. Туркий гулистон ёҳуд-ахлоқ. – Тошкент: “Ўқитувчи”. 1992.
3. Баркамол авлодни тарбиялашда “Оила, маҳалла ва таълим муассасалари” ҳамкорлиги
концепцияси. – Тошкент: 2012 8
4. К.Ҳошимов,Сафо Очил. «Ўзбек педагогикаси анталогияси» Т.Ўқитувчи.1994.
5. А.К.Мунавваров. Педагогика Т.Ўқитувчи.1996й
6. И.Турсунов. «Халқ педагогикасининг долзарб муаммолари» Т.Ўқитувчи.1990й.
90
Do'stlaringiz bilan baham: |