88
May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
УМУМИНСОНИЙ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ШАХСНИ
ШАКЛЛАНИШИДАГИ АҲАМИЯТИ.
К.И.Рўзиева
ТИҚХММИ Бухоро филиали ижтимоий гуманитар
фанлар кафедраси ўқитувчиси
Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг барча бўғинлари – мактабгача таълим мактаб,
ўрта-махсус ва олий таълим тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ёшлар
камолотида ўз самарасини бермоқда. Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтириш
устуворлиги таъминланди. Халқимизда умуминсоний қадриятларига содиқлик,
миллий
бойликларни авайлаб-асраш азалдан мавжуддир. Бу хақида И.А Каримов шундай деганлар:
«Мустақил Ўзбекистоннинг куч-қудрати манбаи - халқимизнинг умуминсоний қадриятларга
содиқлигидир. Халқимиз адолат, тинчлик, аҳил қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик
куртакларини асрлар оша авайлаб, асраб келмоқда». (Истиқлол ва маънавият. Т. 1994 й.)
Ўзбекистоннинг ҳар бир қарич ери, пахта, пилла, газ, нефть, қоракўл миллий маънавиятнинг
ўзига хослиги унинг миллий бойлигининг асосини ташкил қилади. Ўқувчи
шахсини
шаклланишида энг аввло ўзлигини англашда ўзбек халқининг юксаак миллий қадр-қиммати,
ор-номуси, шон-шарафи унинг ўта меҳрибон ва соф виждонлилигини англаш муҳим рол
ўйнайди. Бу асосда ўқувчида миллий ғурур, миллий туйғу пайдо бўлади. Миллий туйғу инсон
учун табиийдир.
Инсон ўзини танибдики, шахсни такомиллаштиришга хизмат қилади. Не-не алломалар,
файласуфлар, мутафаккирлар бу борада тинмай ижод этганлар. Ҳаётда мўл-кўл моддий неъмат
эгаси бўлмиш, ундан истаганча истифода этиш билан бирга, инсон маънавий неъматлардан
баҳраманд бўлмоги, бўлганда ҳам, моддий неъматлардан ҳам кўпрок даражада озиқланмоғи
лозим деган хулосага келганлар. Шу тариқа ҳам жисмонан, ҳам маънавий уйғунлик мужассам
бўлган баркамол инсон юзага келиши кутилган. Маънавий
камолотга интилиш инсоннинг
моҳияти билан боғланган фазилатидир. Маънавиятнинг ривожланиши жамият тараққиёти ва
шахс камолотига ижобий таъсир кўрсатади.
Ёшларни Ватанимиз қадриятлари, бой маданияти билан таништириш, маданий ва диний
билимларни эгаллашга бўлган талабларни шакллантириш, малакаларни ошириб,
тобора
бойлигини, эстетик тушунчаларни шакллантириш жуда муҳимдир.
Ёшларни ахлоқли фазилатларини тарбиялашда умуминсоний ва миллий бойликлардан
фойдаланиш айниқса аҳамиятлидир.
Республикамиз мустақилликка эришиши муносабати билан миллий қадриятимизни тиклаш
ва ундан кундалик ҳаётимизда, таълим ва тарбия жараёнида фойдаланишни талаб қилмокда.
Ўзбек тилига давлат мақоми берилиши, халқнинг диний эътикод эркинлигининг таъминлаши,
қадимги урф-одатларимизни тикланиши янада ривож топа бошлади.
Ўзбек халқи нафақат бой ер ости заҳираларига, балки жуда қўхна ва беқиёс тарихга хам эга
бўлган халқдир. Ўзбек халқи юксак ақл-заковат, дунёни бошқариш қудрати ва салоҳиятига эга
бўлган Соҳибқирон Амир Темур каби саркардаларни, Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Баҳоуддин
Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий каби улуғ муҳаддис ва мажтаҳид уламолар,
Абу Наср
Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино сингари қомусий алломалар билан биргаликда Ал
Умавий, Ҳофиз Шерозий каби мусиқашунос олимларни, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон
Жомий, Алишер Навоий, Улуғбек каби мутафаккирлари билан фахрланади. Уларнинг гўзал
ахлоқ, бахт, инсоф, поклик, иффат, сабр-матонат, меҳр-шафқат, сиҳат-саломатлик, ота-онани
ҳурмат қилиш, билим ва маданият ҳақидаги дурдона фикрлари ҳозирги ёш
авлодни комил
инсон қилиб тарбиялашда йўлчи юлдуз ролини ўйнайди. Чунки ўзбек халқи кўп асрлик
тарихий тараққиётида катта маданиятни яратди. Улар яратган бойликлар ёшлар тарбиясида
муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Маънавий қадриятлар ва ғоялар ҳар хил миллат ёшларини бирлаштиради, ўқув ва меҳнат
фаолиятини уюштиришга ёрдам беради.
Миллий анъаналар,
урф-одатларимизнинг тикланиши, миллий, умумбашарий ва
умуммаънавий қадриятларга асосланган ахлоқ нормаларини яратиш ва уларни болаларимиз,
ёшларимиз онгига сингдириш орқали уларни жамиятимиз учун фидокор,
билимдон инсон
қилиб тарбиялашга асос бўла олади. Чунки миллий анъаналар ҳар бир халқнинг маънавий