Номланишидан кўриниб турибдики, VCD оддий компакт дискларда овоз билан сиқилган
видеони сақлаш учун формат ҳисобланади.
Кодлаштириш учун MPEG-1
алгоритмларидан фойдаланиш, PAL учун кадр ўлчами
352х288 нуқтали ёки NTSC учун 352х240 нуқтали бўлган секундига 1,5 Мбитгача
кенгликдаги видео оқимни олиш имконини беради. Шунда
одатдаги CD дискда VHS
сифатидаги овоз билан 74 минутли видеони сиғдириш мумкин (одатдаги видеомагнитафон
сингари).
1995 йилда энг оммабоп
MPEG-2 стандарти юзага келдики, натижада рақамли видео
диск
DVD, шунингдек кабел ва сунъий йўлдош телевидениялари сигналларини узатиш кенг
тарқалди. Бунда тасвир сифати, ўтмишдошларига нисбатан анча юқори бўлади: секундига
25 кадрларда, PAL тизими учун ўлчам 720х576 нуқтани, 30 кадр/секунда
NTSC тизими
учун – 720х480 нуқтани ташкил этади. Шундай экан, оқимнинг ўртача максимал кенглиги
9,8 Мбит/с.га тенг, бу эса Video CD га нисбатан деярли 7 баравар кўпдир. MPEG-2
стандартининг яна бир афзаллиги беш-каналли аудио йўлакни (Dolby Digital 5.1 вa DTS)
сақлаш имконияти ҳисобланади.
Икки қатламли DVD дискнинг (DVD-9) максимал сиғими 8,5 Гбайтни ташкил этади,
унда уч соатгача бўлган мукаммал сифатли видеони ёзиш мумкин. Aгар бир неча филмлар
билан DVD таклиф этилса,
унда билингки, сизни жуда паст ўлчамли ва битрейтли Video
CD даражасида қуйи тезликдаги сурат кутмоқда.
MPEG-2 билан бир қаторда, тахминан бир вақтнинг ўзида,
телевидениеда аудио ва
видео оқимларни 20 дан 40 Мбит/с.гача маълумотлар узатиш тезлиги билан юқори
аниқликда кодлаш учун мўлжалланган, янги
MPEG-3 стандарти ривожлана бошлади.
Бироқ тез орада бу вазифалар учун MPEG-2 стандартининг такомиллаштиришган
версияларидан фойдаланиш мумкинлиги аниқланди, шундан сўнг MPEG-3
стандартини
янада ривожлантириш тўҳтатилди ва бугунги кунда ушбу стандартдан фойдаланилмайди.
Аксарият фойдаланувчилар «MPEG-3» атамасини кўп ҳолларда машҳур МР3 овозни
сиқиш технологияси билан боғлашишини қайд етиш лозим. Лекин бу туб жиҳатдан
нотўғри, чунки унинг тўғри номланиши – MPEG-1 Audio Layer 3.
Ниҳоят, 1998 йилда видео сиқиш форматларининг янги оиласи –
MPEG-4 яратилди.
Бу паст тезликдаги оқимда, тасвир сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилди. Олдинги
MPEG-2 стандартида юқори битрейт ҳисобга олинган бўлсада, ушбу вазифаларни бажара
олмас эди, шунинг учун сиқиш алгоритмларини жиддий таҳрирлашга тўғри келди. Тобора
такомиллашиб бораётган 1920х1080 (720р) дан 1280х720 (1080i ёки 1080р) гача ўлчамли
юқори аниқликдаги видеони (HD) сақлаш учун мос келмай қолди.
Бугунги кунга қадар MPEG-4 мултимедиа контентларни сиқишнинг
асосий
стандарти ҳисобланади, ваҳолангки DVD дан нусха кўчириш аллақачон бошланган бўлса
ҳам, деярли барча замонавий видео ва фото камералар HD-сифатида суратга олади.
Шундай қилиб, бундай қурилмалар билан видеони компютерга сақлаш учун ҳар қандай
ҳолатда ҳам MPEG-4
оиласидаги кодекларни яхши билиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: