Шишали ионоселектив электрод
Мухит рН ини улчашда фойдаланиладиган водород функцияли
шишали электрод куп таркалган ионоселектив электрод хисобланади.
Унингпотенциали харорат 0дан 100
о
С гача ораликда чизикли богликлигини
саклаб колади.Тугри чизикни огиш бурчаги хароратга боглик бўлади.
Лекин бу электрод учун турли хароратга мос бўлган тугри чизиклар бита
нуктада яъни изопотен-циал нуктада кесишади.Бу нуктада шишали
электрод потенциали миқдори хароратга боглик бўлмайди ва уни доимий
тавсифи хисобланади.
Фойдаланишдан олдин янги Н-электродни бир сўтка НС1нинг
0,1н эритмасига ботириб қуйиш керак,кейин уни эритмадан олиб
дистилланган сув билан яхшилаб ювилади. Сўнгра электрод текшириб
курилади.Бунинг учун аниқ рНга эга бўлган бирнечта буфер эритманинг рН
улчанади ва олинган миқдорлар бўйича градуировка графиги тузилади.Бу
графикнинг огиш бурчаги 58мВга якин бўлиши керак,яъни рН биттага
узгарганда индикатор электроднинг потенциали тахминан 58мВга
узгариши керак.
Улчов асбоби сифатида рН метрдан фойдаланиб уни олдиндан
намунавий буфер эритмалар бўйича созланади ва ундан текширилган Н-
электродни созлашда фойдаланилади.Бунда натижа бевосита рН
бирликларида олинади.Агар улчов асбоби сифатида милливольтметрдан
фойдаланилса унда рН катталиги градуировка графигидан олинади.
76
Электродни дистилланган сувда ёки 0,00н НС1 эритмасида саклаш керак.
18 – расм. ЭСЛ – 41Г-04.
Типидаги шишали электрод.
Калийли мембранали электрод
Калий ионии фаоллигини аниқлашда кулланиладиган ЭМ-К-01 маркали
мембранли электрод ( расм) шиша найчадан (1)иборат бўлиб,унинг пастки
(ион)учи (4)ионоселектив пардачали мембрана (3) билан ёпилган.
Найча ичи 0,1М КС1 эритмаси билан тулдирилган,унинг ичига эса
хлор қумушли таккослаш электроди ботирилган.Мембранли ионоселектив
электрод ионлар фаоллиги 0,1дан 0,0001М/л гача бўлганда калийни
сезаолади.Эритмада калийнинг натрийга нисбати 1:20бўлганда
натрий калийни аниқлашга халакит қилади, клийнинг аммонийга нисбати
1:200бўлганда эса аммоний халакит қилади.
1 – электрод корпси;
2 – электрод ойнадан ясалган
зўлдир (шарик);
3 – ички таққослаш электроди;
4 – эритма;
5 – улаш кабели;ъ
6 – штеккер.
77
Иш бошланишидан аввал электрод найчанинг ичи уй хароратидаги
дистилланган сув билан икки марта сўнгра 0,1М КС1 билан ҳам икки марта
ювилади.Ювилган электродга 1,5-2,5мл 0,1М КС1 эритмасидан солиниб
унга таккослаш электроди туширилади.Йигилган электрод бир сўткага
КС1нинг 0,1М эритмасига солиб қуйилади.Кейинчалик ҳам электрод шу
эритмада
сакланади.Тайёрланган
электрод
КС1нинг
стандарт
эритмаларидан фойдаланган холда текшириб курилади( жадвал).
Бунинг учун стандарт эритмага туширилган калий электроди ҳамда
туйинган КС1эритмасига туширилган таккослаш электродларидан тузилган
занжирнинг ЭХК улчанади.
Икала эритмали стаканчалар сирка кислотали литийдаги агар-агар
аралашмаси билан тулдирилган электролитик калит орқали уланади.Асбоб
шкаласидан санок олиш электродлар ботирилгандан 5минўт кейин
бажарилади.3-4 стандарт эритмалардан олинганЭХК улчовлари натижалари
бўйича градуировка графиги тузилади бунда унинг огиши рКнинг бир
бирликка узгариши занжирнинг ЭХКни 50мВ га узгаришига тугри келиши
керак.
Электродни текширилаётган эритмага туширилганда занжирнинг
ЭХК улчаниб тузилган градуировка графигидан рК катталиги топилади ва
рХ катталиги бўйича эритмадаги калий
ионлари фаоллиги хисоблаб топилади.
78
Do'stlaringiz bilan baham: |