Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Тузатилган синов баланси -



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Тузатилган синов баланси - мавжуд камчиликлар тузатилгандан 
сўнг, лекинда вақтинчалик счетлар ѐпилмасдан тузилган баланс. 
Якуний баланс – бу вақтинчалик счетлар ѐпилгач, молиявий 
натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва тақсимланмаган файда тўғрисидаги 
ҳисоботларнинг маълумотлари эътиборга олиниб тузилган баланс.
Охирги учта турдаги балансни тузиш тартиби чет эл корхоналари 
амалиѐтида кенг тарқалган. 
Регулировка счетлари қолдиқларини ҳисобга олиб баланс-брутто ва 
баланс –нетто тузилиши мумкин. 
Баланс- брутто - бу активлар суммасидан жамланган амортизация 
ва эскириш суммаларини, шунингдек савдо устамаларини, шубҳали 
қарзлар бўйича мавжуд резерв суммасини чегириб ташламасдан 
тузилган баланс. Ушбу баланс корхона активларининг реал қийматини 
ифода этмайди. 
Баланс-нетто – бу активлар суммасидан жамланган амортизация ва 
эскириш суммаларини, шунингдек савдо устамаларини, шубҳали 
қарзлар бўйича мавжуд резерв суммасини чегириб ташлаш йўли билан 
тузилган баланс. Ушбу баланс корхона активларининг реал қийматини 
ифода этади. 
 
3. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ ВА 
ЭЛЕМЕНТЛАРИ
 
 
Бухгалтерия балансининг тузилиши ва таркиби. Ҳам тенглик, 
ҳам хужжат сифатида эътироф этиладиган бухгалтерия баланси икки 
томонли, яъни чап ва ўнг томонли, жадвал кўринишига эга бўлади. 
Жадвалнинг чап томони «Актив», ўнг томони эса – «Пассив» номи 
билан аталади. Жадвалнинг «Актив» томонида корхонанинг хўжалик 
активлари уларнинг турлари бўйича, жадвалнинг «Пассив» томонида 
эса хўжалик активлари уларнинг ташкил топиш манбалари бўйича акс 
эттирилади. «Актив» ва «Пассив» томонларда кўрсатилган активлар ва 
уларнинг ташкил топиш манбалари суммаларининг йиғиндиси бир 
бирига тенг келади, айнан шу тенглик «баланс» дейилади. 
Жадвал кўринишидаги бухгалтерия баланси ички томондан 
бўлимлардан, бўлимлар эса- алоҳида моддалардан иборат бўлади. 


Баланс бўлими деганда корхона активларини ва уларнинг ташкил 
топиш манбаларини ифодаловчи моддалар суммасини у ѐки бу 
белгисига қараб жамлаш усули тушунилади.
Баланс моддаси деганда баланснинг ҳар бир қатори тушунилади, 
ҳар бир қатор эса ўз навбатида битта ѐки бир нечта бухгалтерия ҳисоби 
счетларини ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам баланснинг тасдиқланган 
шаклида ҳар бир модда бўйича қавс ичида тегишли счетларнинг тартиб 
рақамлари кўрсатилган. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
қўлланилаѐтган 
бухгалтерия 
балансининг «Актив» томони хўжалик активларини хизмат муддатига 
кўра қуйидаги иккита бўлим бўйича тизимлашга асосланган: 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish