Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ» ФАНИНИНГ БОШҚА



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

3.«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ» ФАНИНИНГ БОШҚА 
ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАЛАРИ 
«Бухгалтерия ҳисоби» фани ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Ушбу 
фанни вужудга келишига энг катта ҳисса қўшган мактаблардан бири 
бўлиб Италия мактаби ҳисобланади. Айнан ушбу мактаб вакили, 
мутахассислиги бўйича математик бўлган Лука Пачоли (1445-1517) 
«Бухгалтерия ҳисоби» фанини яратувчиси сифатида бутун дунѐ 
мамлакатларида тан олинган. Унинг 1494 йилда чоп этилган «Счетлар 
ва ѐзувлар тўғрисида трактат» номли асари биринчи марта бухгалтерия 
ҳисобини фан сифатида ўқитилишига асос бўлган. Ушбу асарда биринчи 
марта бухгалтерия счѐтлари, уларга икки ѐқлама ѐзиш тушунчалари 
киритилди, уларнинг моҳияти очиб берилди, бу ѐзувни амалга 
оширишда тўртта омил, яъни субъект, объект, вақт, жой ҳисобда 
кўриниб турилишлик заруриятлари исботланган. 
Лука Пачолидан кейинги олти аср мабойнида бухгалтерия ҳисобида 
жуда кўп янги постулатлар ва тартиблар, чунончи Де Ля Порта 
постулати (XYII аср), Ж. Савари постулати (XYII аср), Ж.Дзаппа 
постулати (XIX аср), Ж.Чербони постулати ( XIX аср), И. Ф. Шер 
постулати (XX аср), Э.Шмаленбах постулати ( XX аср), шунингдек
П.Герстнер тартиби (XIX аср охири ва ХХ аср боши), В. Ригер тартиби ( 
ХХ аср), Ч. Гаррисон тартиби (ХХ аср) ва бошқалар вужудга келди. 
Ушбу ва бошқа постулат ҳамда тартибларнинг вужудга келиши
Бухгалтерия ҳисобини янада ривож топишига олиб келди.
«Бухгалтерия ҳисоби» фани барча гуманитар, ижтимоий-
иқтисодий, математика, табиий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари 
билан узвий боғлиқдир. Макон ва замонда юз берган ва бераѐтган 
хўжалик фактлари (ходиса ва жараѐнлар) бухгалтерия ҳисобида 
иқтисодий қонунлар ва категорияларга мувофиқ ўрганилади. Демак,
«Бухгалтерия ҳисоби» фанини чуқур ўрганиш ва ўзлаштиришда 
«Иқтисодиѐт назарияси», «Макроиқтисодиѐт», «Микроиқтисодиѐт», 
«Тадбиркорлик 
асослари», 
«Ҳуқуқшунослик», 
«Ўзбекистон 
Республикаси конституцияси» каби фанлар берадиган билимлар муҳим 
аҳамият касб этади. Ушбу фанларда ўрганилган таянч атамалар ва 
тушунчаларга «Бухгалтерия ҳисоби» фанида ҳисоб объекти сифатида 
кенгроқ ѐндашилади, чунончи уларни тан олиш, баҳолаш, 
ҳужжатлаштириш, тегишли счѐтларда, баланс ва ҳисоботда акс эттириш 
тартиблари очиб берилади. Демак, «Бухгалтерия ҳисоби»ни ўрганишни 
бошлагунча ўтилган фанлардан олинган билимлар ушбу фанни чуқур 
ўзлаштиришга асос бўлади. Ўз навбатида, «Бухгалтерия ҳисоби» фанини 
чуқур ўрганиш ва ўзлаштириш ундан кейин ўрганиладиган «Молиявий 
ҳисоб», «Бошқарув ҳисоби», «Бюджет ҳисоби», «Банкларда бухгалтерия 


ҳисоби», «Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари», 
«Статистика», 
Аудит», 
«Иқтисодий 
таҳлил», 
«Менежмент», 
«Маркетинг» ва бошқа фанларни чуқур ўзлаштиришга имкон яратади. 
Чунончи, «Бухгалтерия ҳисоби» фанида счѐтлар ва уларга икки ѐқлама 
ѐзув тартиблари бўйича олинган билимлар ушбу тартибларни Молиявий 
ҳисоб», «Бюджет ҳисоби», «Банкларда бухгалтерия ҳисоби», «Бошқа 
тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» каби фанларда 
турли 
тармоқларда 
қўллаш 
хусусиятларини 
билиб 
олишни 
енгиллаштиради. Бухгалтерия ҳисобига оид билимларни чуқур 
билмаслик келгусида нафақат бухгалтерия ҳисобига доир барча 
фанларнинг, балки аудитнинг ҳам объектлари ҳисобланган активлар, 
мажбуриятлар ва хусусий капитал элементларини аудит қилишга 
ўргатадиган «Аудит» фанини ҳам чуқур ўзлаштира олмайди. Буларнинг 
барчаси, бир томондан, «Бухгалтерия ҳисоби» фанини бошқа фанлар 
билан узвий боғлиқлигини кўрсатса, иккинчи томондан эса, уни бошқа 
фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганишни зарурат қилиб қўяди.

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish