Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Фойда(Ф) – бу корхонанинг даромадлари ( Д) ва харажатлари(Х)  ўртасидаги ижобий фарқ, яъни Ф = Д > Х



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Фойда(Ф) – бу корхонанинг даромадлари ( Д) ва харажатлари(Х) 
ўртасидаги ижобий фарқ, яъни
Ф = Д > Х. 
Демак, қанчалик даромад кўп бўлиб, харажат кам бўлса, 
корхонанинг фойдаси шунчалик кўп бўлади.
Зарар – бу корхонанинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги 
салбий фарқ, бошқачасига харажатларни даромаддан кўп бўлиши, яъни: 
З = Д < Х 
Демак, корхона даромадга қанчалик кўп харажат билан эришса, 
унинг зарари шунчалик кўп бўлади. 
Хўжалик фаолиятини узлуксиз юритилиши ва ривожланиши 
бевосита корхоналарни турли манбалар эвазига шаклланадиган 
маблағлар билан таъминланганлигига боғлиқ. Хўжалик маблағлари ва 
уларнинг манбаларининг таснифи ва тавсифи тўғрисида кейинги 
модулда батафсил тўхталамиз. 
 
 
2.«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ» ФАНИНИНГ 
ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ 
«Бухгалтерияҳисоби назарияси» фани махсус иқтисодий фан 
сифатида ўзининг тадқиқот усулларига эга (13-расмга қаранг). Ушбу 
тадқиқот усуллари биргаликда мазкур фаннинг методи
1
ва 
методологиясини
2
ташкил этади. 
 
 
1
Метод грекча «methodos» сўзидан олинган бўлиб, ҳодиса ва жараѐнларни тадқиқ этишда 
қўлланиладиган усул, ѐндашув мазмунини билдиради. .
2
Методология – бу тадқиқот объектларини ѐки фан предметини ўрганишда қўлланиладиган 
методлар ҳақидаги таълимотдир. 
«Бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанида 
қўлланиладиган тадқиқот усуллари
Умумилмий тадқиқот 
усуллари
Махсус
усуллар


 
13-расм. «Бухгалтерия ҳисоби» фанида қўлланиладиган тадқиқот 
усуллари 
«Бухгалтерия ҳисоби» фанини ўрганишда унда қўлланиладиган 
умумилмий ва махсус усулларнинг барчаси муҳим ўрин тутади. 
Чунончи, умумилмий тадқиқот усуллари моҳияти ва аҳамияти 
қуйидагиларда намоѐн бўлади. 
Диалектика ѐки диалектик  усул бухгалтерия ҳисоби фанига макон 
ва замонда юз берган ва бераѐтган жараѐнларни доимий ўзгариб 
турадиган ва бир-бирига боғлиқ бўлган жараѐнлар сифатида яхлит 
тарзда ўрганишга имкон беради.
Тарихий ѐндашув бухгалтерия ҳисобига одамлар ва жамият 
талабларини тарихий шаклланиши ва ривожланиши маҳсули (натижаси) 
сифатида қарашни англатади.
Тизимли ѐндашув бухгалтерия ҳисобини таркибий ва ташкилий 
объект сифатида белгилайди.
Индукция усули иқтисодий субъектлар хўжалик фаолиятини 
хусусийликдан умумийликка қараб, яъни алоҳида олинган фактлар 
бўйича умумий хулосалар қилишга ўргатади. 
Дедукция усули иқтисодий субъектлар хўжалик фаолиятини 
умумийликдан хусусийликка қараб, яъни умумий ҳолатдан келиб чиқиб, 
хусусий хулосалар чиқаришга ўргатади.
Индукция ва дедукция усуллари анализ ва синтез усуллари билан 
бевосита узвий боғлиқдир. 
Анализ
3
- бу «Бухгалтерия ҳисоби» фани предметини ташкил 
қилувчи объектлар ва улар тўғрисидаги ахборотларни турли таснифий 
белгиларига кўра гуруҳларга ажратишдир. 
Синтез
4
- бу «Бухгалтерия ҳисоби» фани предметини ташкил 
қилувчи объектлар ва улар тўғрисидаги ахборотларни турли таснифий 
белгилари бўйича умумлаштиришдир. 
3
грекча analysis – яхлит тизимни таркибий қисмларга ажратиш маъносини 
англатади. Иқтисодиѐтда анализ иқтисодий ва ижтимоий жараѐнлар, турли даражалардаги хўжалик 
фаолияти моҳияти, қонуниятлари ва тенденцияларини очиб бериш мақсадида қўлланилади. 

Диалектика; 

Тарихий ва тизимли ёндашув; 

Индукция; 

Дедукция; 

Анализ; 

Синтез 

Объектларни кузатиш усуллари; 

Объектларни ўлчаш усуллари

Объектлар тўғрисидаги ахборотларни 
гуруҳлаш ва йиғиш усуллари 

Объектлар тўғрисидаги ахборотларни 
жамлаш ва уларни фойдаланувчиларга узатиш 
усуллари


Индукция ва дедукция, шунингдек анализ ва синтез усуллари 
ўртасидаги боғлиқлик бухгалтерия ҳисобида юз берган жараѐнлар 
тўғрисидаги ахборотларни дастлаб аналитик ҳисоби регистрларида 
гуруҳлаш, шундан сўнг эса уларни синтетик ҳисоб регистрларида 
умумлаштиришга имкон беради. 
 Объектларни кузатиш усули бухгалтерия ҳисоби фани предметини 
ташкил қилувчи объектларнинг макон ва замонда ҳолати ва ҳаракати ни 
ҳақиқатда макон ва замонда га макон ва замонда юз берган ва бераѐтган 
жараѐнларни доимий ўзгариб турадиган ва бир-бирига боғлиқ бўлган 
жараѐнлар сифатида яхлит тарзда ўрганишга имкон беради.
Тарихий ѐндашув бухгалтерия ҳисобига одамлар ва жамият 
талабларини тарихий шаклланиши ва ривожланиши маҳсули (натижаси) 
сифатида қарашни англатади.
Тизимли ѐндашув бухгалтерия ҳисобини таркибий ва ташкилий 
объект сифатида белгилайди.
Индукция усули иқтисодий субъектлар хўжалик фаолиятини 
хусусийликдан умумийликка қараб, яъни алоҳида олинган фактлар 
бўйича умумий хулосалар қилишга ўргатади. 
«Бухгалтерия ҳисоби» фанида предметини ўрганишда объектларни 
кузатиш, ўлчаш, улар тўғрисидаги ахборотларни гуруҳлаш, йиғиш, 
жамлаш ва фойдаланувчиларга узатиш каби махсус усуллар кенг 
қўлланилади. қўлланиладиган махсус усуллар тўғрисидаги умумий 
тушунчаларни ҳам беради. объектлада қўлланиладиган махсус 
усулларнинг таркиби улар гуруҳлари кесимида 14- расмда келтирилган. 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish