Конфликт қуйидаги элементларни ўз
ичига олади
✓
Эмоция: Сиз хис қилаётган нарса муҳим
✓
Қабул қилиш: Хавф сифатида нимани кўрасиз
✓
Ўзини тутиш: бошқалар билан қандай харакатланасиз
Конфликт турлари қуйидагилар:
✓
Шахснинг ички руҳий зиддиятлари
✓
Шахслараро низо
✓
Гуруҳий ва гуруҳлараро конфликт
✓
Меҳнат жамоаларида содир бўладиган низолар
✓
Ижтимоий конфликтлар.
✓
Шахснинг ички руҳий зиддиятлари:
✓
Яккаликдан қўрқувчилар. Бундайлар якка қолиб, ўзини йўқотиб
қўяди, нима қилишини билмайди, зерикади.
✓
Ўта камтар, ўзига ўта баҳо беришга мойил инсонларда
кузатиладиган ички руҳий конфликт. Бундай инсоннинг назарида қўлидан
аниқ
бир натижали иш келмайди, “уни хеч ким ҳурмат қилмайди”, “у ўта
қобилиятсиз (омадсиз, зерикарли ва ҳоказолар) шахс”. Шунинг учун ҳам у
одамлар билан мулоқотдан қочади. Бундай ҳолат баъзан қобилиятли
кишиларда ҳам бўлиши мумкин, бундай шахслар атрофдаги кишилар унинг
фикрини, холатини тушинмасликларини ҳис этган ҳолда кулги бўлишдан ёки
“зерикарли одам” деб ном чиқаришдан қўрқиб, одамларга кам аралашадилар.
✓
доим
хадиксирайверадиган, ўзига ишончсиз, тортинчоқ,
атрофдагилардан ёмонлик кутишга мойил ёки улар уни мазах қилаяпди, деб
ўйлайди. Унинг фикрича, атрофдагиларга кулги бўлгандан,
яхшиси якка
юргани яхшироқ.
✓
Маълумот малакаси ва кўникмасининг сустлиги ( ёки йўқлиги)
сабали одамлардан ўзини тортиб юрадиганлар. Бундайларда мураккаб
шахслараро муносабатларда ўзини тўғри тутиш тажрибасининг камлиги
низоли
вазиятларда, танишув ва бошқа ҳолларда ноадекват ҳаракатларни
келтириб чиқаради.
✓
Яна бир гуруҳ шахслар учун атрофдаги одамлар яхши эмас,
яхшилик қилишга арзимайдиган одамлар. Атрофдагилар ҳақида бундай
фикрдаги шахс одамлардан фақат қочибгина қолмасдан,
балки улардан
нафратланади ва қўрқади.
✓
Ички ёпиқлик, руҳий карлик, бундай шахсларнинг ҳис туйғуси,
фикри шунчалик ичкарига “яширинганки” , уларнинг ўзи ҳам баъзан ўзининг
кимлигини танимасдан қолади. Улар доим бошқа бировларнинг ролини
бажариб, бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиб юришади.
✓
Ўзига шерик топишга қийналувчилар, бундайлар “хақиқий дўст,
хақиқий севги, хақиқий шерик” топа олмайдилар. Улар “у яхши киши-ю,
аммо менга ёқмайди”, “у
ажойиб инсон, аммо қилиқлари ёқимсиз ва
ҳоказолар” билан ўзларини оқлайди. Бундай ҳолатнинг юзага келишига
асосий сабаб, шахснинг атрофдагилар билан яқин муносабатлар ўрнатишни
истамаслиги ёки шундай тажрибанинг йўқлиги. Натижада шахс ўзини
бахтсиз ва қобилиятсиз деб хисоблашга мойил бўлиб қолади.
Шахслараро конфликт - бир ёки бир неча конкрет шахсларнинг ўзаро
ёки гуруҳ доирасидаги зиддиятидир. Бу кенг тарқалган низолардан бири
бўлиб, бундай низолар одамларнинг фел – атворига ҳам, конкрет
вазиятларга
ҳам боғлиқ тарзда келиб чиқиши ва вазиятнинг характерига боғлиқ ҳолда
турлича кечиши мумкин. Кенг тарқалган шахслараро низолар бири бу эр ва
хотин, ота – она ва фарзандлар, қайнона – келин ўртасидаги низолар
ҳисобланади. Уларнинг табиати ҳам давом этиш муддати ҳам, ҳал бўлиш
йўллари ҳам турлича бўлиб, ҳар қандай кўринишда ҳам
бари бир бундай низо
икки ва ундан ортиқ шахслар ўртасидаги психологик масофани тобора
узоқлаштиради, самимиятнинг камайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: