5.3. Маҳсулотларни етказиб бериш тизимини бошқариш
Логистиканинг ривожланиши транспорт сиёсатига сезиларли таъсир кўрсатди.
Фирмалар
хўжалик
фаолиятида
ишлаб
чиқариш
ва
транспорт
ишларининг
синхронизациясини таъминлаш Конбан (аниқ муддатга) тизимларида кенг қўлланилади.
Транспортда буни қўллашнинг моҳияти шундаки, агар асосий ишлаб чиқаришда қатъий
жадвал бўйича технология, яъни мавжуд материаллар, хомаше, яримфабрикат ва
комплектлаш буюмлари заҳиралари ҳажми ҳақидаги ахборотлар қўлланса, унда логистика
ташкилотлари мос равишда қисқа оралиқларда (Конбан тизими) ва қатъий белгиланган
вақтда (аниқ муддатда) амалга оширилади. Бу технология бўйича юкларнинг ҳажми ва
берилиши аниқ вақтда бўлади. Масалан, автомобиль йиғиш заводининг асосий конвейеридан
автомобиль омборга эмас, балки вагонга тушади ва айни бир вақтда ЭҲМ томонидан
бошқариладиган юклаш қурилмаси, автомашиналарнинг навбатдаги тўдасини юклаш учун
кейинги вагонни қўяди. Бу технология қиммат турадиган омбор хўжалигисиз ишлашга
имкон беради ва капитал айланишини тезлаштиради. Натижада материаллар заҳираси
нормативи қисқаради. Масалан, Японияда уларга 2 ва 5 суткалик эҳтиёж бўлса, (Ниссан)
автомобиль йиғиш заводида комплектлаш буюмлари заҳираси фақат 2 соатга мўлжалланган
(аниқ муддатга) тизимида ишлашга ўтиши товарлар реализациясига кетадиган вақтни 2
мартага қисқартиради. 70-80 йиллардан бошлаб, транспорт ва ишлаб чиқаришга хизмат
40
кўрсатиш органик бирикиб, ягона ишлаб чиқариш транспорт-тақсимот тизимига айланди.
Транспортга катта тизим, яъни логистик занжирнинг таркибий қисми, деб янгича ёндашиш,
уни хар хил аспектларга қўйиб чиқиш эҳтиёжини келтириб чиқарди. Бунда транспорт
материал техник таъминот тизимида ишлаб чиқарувчидан тортиб, сўнгги истеъмол
қилувчигача бўлган оралиқда қаралади. Автомобиль транспортини эркинлаштириш ва аниқ
муддат тизими унинг фаолият доираси кенгайишига олиб келди. Автомобиль транспортида
одатда қисқа ва ўртача узоқликда ташиладиган бўлса, АҚШ да 1600 км гача бўлган масофада
комплектлаш буюмлари ва тайёр маҳсулот ташишда ундан фойдаланилмокда. Ғарбий Европа
мамлакатларида ҳам нафақат ички, балки халқаро миқёсда автомобиль транспорти салмоғи
кўтарилди. Аниқ муддат тизимида темир йўл транспорти автомобиль транспортига нисбатан
унчалик қўл келмайди. 80-йилларнинг охирига келиб, АҚШ да бу логистик тизимда ишловчи
ишлаб чиқариш фирмаларининг 49 %, темир йўл хизматидан фойдаланиш даражасини
туширди. Бир қанча фирмалар улар хизмати даражасини сақлади ва фақат 2 % фирмалар
ундан фойдаланишни кўпайтирди. Лекин, бу янги тизимда темир йўл транспортидан
фойдаланиш камайиши керак, дегани эмас. Темир йўл транспортининг контейнер ва
поездларнинг ҳаракати тезлиги жуда ҳам фойдали. Темир йўл транспортида юк етказишни
тезлаштириш мақсадида контейнер таъминотини кенгайтириш мумкин.
Логистик занжирда ички сув транспортининг қўлланиши маълум даражада кўпчилик
давлатларда масъулиятлилиги билан чеклангандир. Лекин ички сув йуллари автомобиль
йўлларига нисбатан муқобил транспорт сифатида фойдаланилади. Аниқ муддат тизимини
қўллаш натижасида сув транспортида юк етказиш тезлигини ошириш зарур бўлган пайтда
қўллаш, кенгайди.
Жаҳон хўжалиги амалиётида логистик концепциянинг тебраниши маълум даражада
денгиз ва хаво транспортида қитъалараро юк ташиш ҳажмининг ортишига олиб келди.
Авиация орқали юк ташишлар ички мулоқатларда ҳам кўпайиб бормоқда. Масалан, аниқ
муддат тизимида ишловчи фирмаларнинг фаолиятида ҳаво транспортига бўлган талаб 29 %
га ўсди, фақат 5% фирмалар унинг хизматини тадбиқ этмадилар.
“Қатъий график” тизими бўйича ишлайдиган логистик тизим товар ва материалларни
сотиш, улар билан таъминлаш ишларида юқори самарага эришган, чунки юкларни йиғиш ва
тақсимлаш билан шуғулланадиган янги хизмат турини ишлаб чиққан. Натижада
ўтказилаётган операцияларга қамроқ маблағ сарфланади, ва хизмат кўрсатишнинг юқори
сифати таъминланади.
Транспорт тизимлари, жумладан транспорт коридорлари ва транспорт занжирларини
ташкил этиш: транспорт жараёнларини турли транспортлардан бирига режалаштириш
(аралаш томойиллари ҳолатида):
Транспорт-омбор жараёнларининг технологик бирлигини таъминлаш;
транспорт жараёнини омбор ва ишлаб чиқариш билан режалаштириш;
транспорт воситаси турини танлаш;
транспорт воситаси турини таъминлаш;
етказишни рационал марнетурасини аниқлаш.
Маҳсулот етказиб беришда асосан автотрансларни маршрут бўйича ҳаракат қилиши
тушунилади. Маҳсулотни автомобиль транспорти билан етказиб беришда, асосан етказиб
беришни кам харажатлигини ва автомобилни ҳаракатини мехнат унумдорлигини
камаишини ташкил қилиш кўзда тутилади. Автомобиль транспортида маҳсулотларни
етказиб бериш қуйидаги 2 усулда амалга оширилади:
а) Маятник усулида;
б)Ҳалқа усулида.
Маятник усули асосан 2 та юк ташиш пунктини ўзаро боғлайди ва бу жараён такрорланади.
Ҳалқа усулида эса автомобилни бир неча ишлаб чиқувчи ва истеъмолчини боғлайди.
41
Do'stlaringiz bilan baham: |