Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Транспорт турини танлашга таъсир қиладиган омиллар



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#22597
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
logistika

Транспорт турини танлашга таъсир қиладиган омиллар
бўйича турли транспортлар баҳоси 
Транспорт тури 
Транспорт турини танлашга таъсир қилувчи омил 
Етказиб 
бериш 
муддати 
Юк 
жўна- 
тиш 
часто- 
таси 
Етказиб бериш 
жадвалига риоя 
қи- лиш ишонч- 
лилиги 
Турли хил 
юкларни 
ташиш 
қобилия- 
ти 
Худуднинг 
исталган 
нуқтасига 
юкни етказиш 
қобилияти 
Ташиш 
қийма- 
ти 
Темир йўл 






Сув 






Автомобиль 






Қувур 






Ҳаво 






Автомобиль транспорти 
Бу юклар ва йўловчиларни релссиз йўлларда ташувчи транспорт турига киради. Улар 
асосан қуйидаги вазифаларни бажаради. 
1.
Юкларни магистраль транспорти (пароход, самолёт поезд ва ҳ.к.) га тушириш ва 
олиб бориш. 
2.
Саноат ва қишлоқ хўжалиги юкларини қисқа вақт ичида ташиш. 
3.
Юкларни қурилиш ва савдо учун ташиш. 
4.
Узоқ масофаларга автомобиль транспортида тез бузиладиган, қимматбаҳо, тез олиб 
борилиши керак бўлган транспортнинг бошқа турлари билан ташиш, тушириш, ортиш қийин 
бўлган юкларни ташиш. 
Ҳозирги даврда иқтисодиётнинг бирон-бир соҳаси автомобиль транспортисиз 
ўзининг вазифаларини бажара олмайди. 
Автомобиль транспортига бўлган меҳнат ва пул сарфи бошқа транспорт турларидан 
кўпроқ бўлса ҳам иқтисодиётнинг ҳамма босқичларида кенг ёйилган. Автомобиль 
транспортида юкларни ташиш иқтисодий самаралидир. Айниқса, юкларни “эшикдан то 
эшикка” ташишда, юкларни ортиш ва туширишга сарфланган харажатлар юкларнинг 
йўлдаги вақтларини қисқартиради. 
Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқлари ва мамлакат аҳолиси 
эҳтиёжларини қондириш даражасида ривожланган автомобиль транспортига эга. Республика 
юк машиналари, жумладан, Дружба шаҳар автомобиль заводида “Мерседес-Бенц” судровчи 
(таянч)лар вазифасига кўра ихтисослаштирилган (ўт ўчириш, ун, пахта, қурилиш 
материаллари ташиш, санитария ва бошқа) автомобиллар бор.
Республикада халқ хўжалигининг саноат, қишлоқ хўжалиги қурилиш, сув хўжалиги, 
алоқа, савдо, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалиги, маданият, мудофаа ва бошқа 
тармоқларда ихтисослаштирилган йирик автотранспорт корхоналари мавжуд. 
1999 йил Республикада умумий фойдаланиладиган автомобиллар йўловчилар 
ташишга мўлжалланган 14,1 минг автобус, 4,3 мингдан ортиқ енгил машиналари ишлади. 
Республика бўйича 2892 автобус маршрутларида, жумладан, (593 та шаҳар, 1768 та шаҳар 
атрофи, 532 та шаҳарлараро) автобуслар қатнади. Автобуслар билан ҳар куни 5000 га яқин 
автобус қатнади. 1998 йили автобусларда 1879,6 млн. йўловчи ташилди. Умумий 
фойдаланиладиган юк ва йўловчилар ташувчи автомобиль транспортининг йирик 
корхоналари Узавтотранспорт давлат хиссадорлик корпорацияси таркибига киради. 
Корпорация 1993 йил январда ташкил этилган. Корпорация таркибига хиссадорлик 
жамиятларига айлантирилган йўловчи ташишни амалга оширадиган 99та, юк ташиш билан 
шуғулланадиган 99 та ва аралаш 67та автокорхоналар бор. Бу автокорхоналарда 14 мингдан 


37 
ортиқ автобус, 24,6 минг юк автомобили (10 мингга яқини ўзи ағдарувчи машиналар) бўлиб, 
уларда 1999 йили 220,6 млн. тоннага яқин юк ташилди. (жами транспорт турларида ташилган 
умумий юк ҳажмининг 24,7% автомобиль транспортида ташилган.). 
Корпорациянинг “Ўзташиштранс” савдо транспорт бирлашмаси ва “Ўзбекавтотур” 
фирмаси халқаро юк ташиш ва йўловчилари қатновига хизмат кўрсатади. 1999 йил Австрия, 
Германия, Эрон, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатларга 16 минг тонна юк етказиб берилади. 
Кейинги йилларда корпорация аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиши ривожланмокда. 
(1999 й. да 2000 мингдан ортиқ автомобиль турида хизмат кўрсатилди.). Шаҳарлараро юк 
ташишни “Ўзавтотранс” ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналари “Ўзавтотранстехника” 
ИИБ, “Ўзавтотранс” концерни конструкторлик-технология бюроси ҳиссадорлик жамияти 
амалга оширди.
Тармоқ корхоналари учун муҳандис-техник ходимлар 12 мутахассислик бўйича 
Тошкент автомобиль ва йўллар институтида, Қўқон, Бухоро, Урганч, Тошкент автомобиль ва 
йўллар техникумида тайёрланади. “Узавтотранс” корпорацияси ҳузурида 15 та автомобиль 
ўқув комбинати ва уларнинг 100та филиали ишлайди. Автомобиль транспорти тизимида 
Ўзбекистон ҳиссадорлик суғурта компанияси йўловчиларни суғурта қилиш ишлари билан 
шуғулланади.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish