7.2. Транспорт омборхонаси моддий оқимларини
ташкил қилиш
Транспорт омборхона моддий оқимларини ташкил қилиш мажмуалари комплекс -
механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган турларга бўлинади. Комплекс-
механизациялаштирилган мажмуа таркибига қабул қилиш - фойдаланиш тизимчаси,
механизациялаштирилган тартибда юкни қайта ишлаш учун машиналар ва ускуналар
мажмуи билан жовон модули, юкни узатиш учун омборхона терминали киради.
Автоматлаштирилган транспорт омборхона моддий оқимларини ташкил қилиш
мажмуасига қуйидагилар киради:
- Кўтариш - транспорт воситалари мажмуаси ва автоматлаштирилган бошқарувнинг
жойлаштирилган тизими билан автоматлаштирилган жовон модули;
- автоматлаштирилган тарзда фаолият кўрсатувчи кўтариш транспорт ускуналари
мажмуаси билан автоматлаштирилган жовон модули.
Автоматик омборхона агрегат-транспорт мажмуаларига қуйидагилар киради:
- Ортиш-тушириш ва транспорт воситалар билан автоматик бошқарилувчи
омборхона мажмуалари;
- автоматик бошқарилувчи омборхона мажмуалари, омборлар-автоматлар.
Энг кўп фойдаланувчи омборхона ускуналарига кирувчи асосий жовонлар:
54
- Бир жойда турувчи;
- айланувчи;
- элеваторли;
- контейнерли;
- ҳаракатланувчи;
- гравитацион.
Омборхона ускуналарига кирувчи, сочилувчи, суюқ ва бошқа юкларни сақлаш
воситалари қуйидагиларга бўлинади:
- Ясси ва қутичалардан иборат бўлган бункерлар;
- ер усти идишлари;
- ер ости идишлари.
Омборларнинг ўлчови ва дозаларга ажратувчи ускуналар логистик тизимда техник
таъминотнинг алоҳида гуруҳини ташкил қилади. Ҳозирги вақтда тарозилар қуйидаги
гуруҳларга бўлинади:
- Платформалар учун;
- автомобиллар учун;
- вагонлар учун;
- юк кранлари учун;
- конвейерлар учун.
Барча кўтариш-транспорт воситалари вазифаларини бажаришга мувофиқ беш
гуруҳга бўлиниши мумкин:
- Юк кранлари;
- кўтаргичлар;
- транспорт воситалари;
- юкни ушлаб турувчи мосламалар;
- трансманипуляторлар.
Юк кранларига кўприкли, эчкисимон, ўзи юрар, порт, миноралилар ва копсолли
кранлар киради.
Кўприкли кранлар бир балкали тираб туриладиган, бир балкали осма, икки балкали
умумий, икки балкали махсус бўлиши мумкин; эчкисимон кранлар эса каналли ва каналсиз
бўлиши мумкин. Кўприкли ва эчкисимон кранлар енгил, ўртача, оғир режимли, бир илгакли
ва икки илгаклиларга бўлинади.
Ўзи юрар кранлар автомобиль, темир йўл ва сиқилган ҳаво билан юрадиганларга
бўлинади.
Копсолли
кранлар
айланувчи
ва
ҳаракат
қилувчи
бўлиши
мумкин.
Трансманипуляторлар пол устидаги, таянчли ва осма транспорт ва осма механизмларга
бўлинади. Бундан ташқари пол устидаги трансманипуляторлар гуруҳига қуйидагилар киради:
- Портлашдан ҳимояланган электр ортгичлар;
- оддий қилиб бажарилган электр ортгичлар;
- электр штабеллар.
Транспорт воситалари ўз ичига транспорт - тақсимот восита пол устидаги
воситаларни олади. Транспорт - тақсимот воситаларига контейнерлар ва тақсимот
воситалари киради. Конструктив белгиларга мувофиқ конвейерлар қуйидагиларга
ажраладилар: бурама, лентасимон, гординсимон, эчкисимон, осма, маҳкамланган,
ғилдиракчали, пластик.
Юкни ушлаб турувчи мосламалар кўтариш - транспорт воситаларининг алоҳида тури
сифатида уларнинг вазифаси ва турига мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади: донали
юкларни кўтариш учун; сочиладиган юклар учун; узун металл прокати учун; контейнерлар
учун; қурилиш ва ёғоч юклари учун; кўп навли маҳсулотлар учун. Мавжуд туркумлашга
мувофиқ логистик тизим техник таъминланилиши воситаларнинг кўп сонли гуруҳлари
55
ёрдамчи, кўпинча омборхона ва кўтариш-транспорт ускуналари юқори даражада фаолият
кўрсатадиган ускуналардан ташкил топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |