Таълими вазирлиги муқимий номли қЎҚон давлат



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#22251
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87
Bog'liq
yordamchi tarix fanidan

Таянч тушунчалар : 
Янус. Юнон Монета. Легенда. Антиох. Тетрадрахма. Драхма. Дирик. Статер. Антик. 
 


33 
3-мавзу: Қадимги давр Ўзбекистон тангалари. 
Режа: 
1. Дастлабки тангаларни муомалада бўлиши. 
2. Ўрта Осиѐда тангалар зарб этишнинг бошланиши. 
Металлдан ишланган пул танга чақаларнинг пайдо бўлиши инсоният тарихидаги мухим воқеалардан биридир. 
Маълумки, жамият иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг юксак даражага эришгандагина танга чақалар кашф 
этилиши мумкин. Дастлабки танга чақалар кашф этилиши мумкин. Дастлабки танга чақалар милоддан аввалги VII 
асрда Кичик Осиѐда пайдо бўлди. 
Танга зарб этиш Ўрта денгиз бўйи мамлакатларига тез тарқалди. Милоддан аввалги VI асрда эса Эрон ва Ўрта 
Осиѐ каттагина қисмини ўз ичига олган Ахмонийлар империяси таркибига кириб борди. Юнон шахарлари танга зарб 
этиш тарихида муайян ўрин тутади. Ўрта Осиѐ ва Яқин Шарқ ноѐб қазилма бойликларини қўлга киритгач, Искандар 
Зулқарнайннинг одамлари ўз юртларида танга зарб эттирдилар ва уларни бутун Ўрта денгиз мамлакатларига 
муомалага киритганлар. 
Милоддин аввалги IV асрда Александр Македонский Ахмонийлари барбод этиб, унинг вафотидан кейин 
тасарруфидаги ерларнинг шарқий қисми Салавкага тегди. Ахмонийлар ва Македонский тангаларининг Ўрта Осиѐга 
фақат ноѐб нусхалари етиб келган эди. Салавканинг ўғли Антиох давридан бошлаб Ўрта Осиѐга кумуш тангаларгина 
эмас, балки мис чақаларнинг ҳам кенг кўламда кириб келиши кузатилади. Милоддан аввалги III асрда Ўрта Осиѐда 
пул муомаласи бошланади. 
Милоддан аввалги III асрнинг охирларида Ўрта Осиѐнинг ўз тангалари пайдо бўлди. Улар Антиохнинг кумуш 
тангаларига ўхшатиб зарб этилади, бюсти, орқа томонида юганланган шохли от боши ва хукмдор номи битирлган 
(―Подшох Антиох‖) деган ѐзув кўзга ташланади. Бундан ташқари монограмма (грек тилида моно – бир: грамма – харф 
ѐзув. Бу ерда тангада монограмма – тангани зарб қилган уста ҳамда хукмдор исми шарифларининг жимжимадор бош 
харфи) ҳам бор. 
Антиох асл тангаларидан унинг фарқи шу эдики, Ўрта Осиѐ тангаларидаги тасвирларнинг сифати пастроқ 
эди. Ёзувлар бузиб берилган. Улар Самарқандда зарб этилган. 
Милоддан аввалги III аср ўрталарида Салавкийлар хокимлигини шарқий худудларида Грек – Бақтрия 
подшолиги юзага келди. Грек – Бақтрия тангалари юқори бадиий дид билан ишланган бўлиб, хар бир тангада доира 
ичига подшохнинг тасвири унинг ички мохиятини очиб берадиган тарзда заргарона санъат билан бажарилган. Грек – 
Бақтрия тангалари мамлакатимизни жанубий сархадлари Сурхардарѐ вилоятида кўп учрайди. Бухоро вохасида Грек – 
Бақтрияни йирик кумуш тангаларининг 60 нусхасидан иборат бутун бошли хазинаси топилган. Бу хукмдорлар кўпроқ 
асосан кумушдан, истисно холларда хатто мис, никель қотишмасидан зарб этганлар. Грек – Бақтрия тангаларини 
машхуллиги шунга олиб келдики. Ўрта Осиѐнинг кўпгина худудларида жанубий Амударѐ бўйла рида. Бухоро ва 
Хоразм вохаларида ўша тангаларни ўхшатиб тангалар чиқарилди. 
Милоднинг I-III асрларида Ўзбекистоннинг жанубий, Афғонистон ҳамда Шимолий – Ғарбий Хиндистонни ўз 
ичига олган жахоншумул мамлакат бўлмин Кушон империяси таркибига кирган. Зарб этилган илк кушон тангаларида 
грек – бақтрия таъсири яққол сезилган, бироқ кейинроқ кушоннинг ўзига хос алохида тангалари пайдо бўлди. Бу 
даврдаги тангаларда хатто Будда тасвирини ҳам кўриш мумкин. Кушон тангалари Кама бўйларида ҳам учрайди. 
Хоразмдан топилган тангаларда лотин алфавитидаги ―S‖ харфига ўхшаш сиѐвушлар тамғасининг борлиги, бу 
сулола сиѐвушлар авлодидан бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Мана шундай тахлитда кушон тангалари 
тарқалади, махаллий хар қандай тангаларни зарб қилиш деярли тўхталади. 
Эрамизнинг бошларида ташкил топган кушонлар подшолиги янги эра бошларида дунѐ аҳамиятига эга бўлган 
империяга айланиши натижасида кушон тангаларида ҳам грек алифбосидан фойдаланиш давом этди. Кейинчалик грек 
алифбосида Бақтрия тилидаги сўзлар ѐзила бошланди. Грек худоларининг тасвири аста – секин махаллий, шу 
жумладан зороастрия худоларининг тасврии билан алмаштирилди. 
Анахита (табиатнинг хосилдорлик ва жонлантирувчи худоси), Фарро (бойлик ва подшо хукумати рамзи), 
Митра (қуѐш илохияти) шулар жумласидандир. Агар Ўрта Осиѐда кушонлар ва хатто илк кушонлар даврида ҳам 
кумуш танга зарб қилинган бўлса, кушон подшоси Вима Кадфиз ислохот ўтказиб, олтин танга зарб қилишга асос 
содда. Шу даврда кўплаб олтин динорлар ва бошқа тангалар чиқарилди. Мазкур тангалар халқаро савдода мухим ўрин 
эгаллаган рим олтинларига яқин турар эди. Шу нарса диққатга сазоворки, кушонлар даврида турли қийматга эга 
бўлган мис тангалар ҳам кўплаб зарб қилинган. Фақат Сурхандарѐ вилоятининг кичик қишлоқларида кушонларнинг 
юзлаб мис тангалари топилганлиги фикримизнинг далилидир. Ўрта Осиѐда бундай хол илгари бўлмаган. Бу кундалик 
майда савдонинг халқ орасида қанчалик ривожланганлигидан далолат беради. 
Кушон тангаларини аксарияти олтиндан зарб қилинган. Бундан ташқари кушонлар даврида кўплаб м ис 
чақалар ҳам чиқарилган. Масалан: Сурхондарѐ худудида улар фақат кўхна шахарларнинг харобаларидагина эмас, 
балки кичикроқ қишлоқ касабаларида ҳам учрайди. 
Бинобарин, хатто қишлоқлар ҳам ўша даврларда товар пул муносабатларига тортилган. Бу даврда Амудар ѐ 
вилоятлари иқтисодий тараққиѐтининг юқори юксак даражага етди. Бу борада мазкур вилоятлар Ўрта Осиѐ миқѐсида 
етакчилик қилганлиги эхтимолдан ҳоли эмас. 
Эрамиздан аввалги IV асрнинг иккинчи ярмида Сщ-д подшолиги Грек – Бақтрия империясидан ажралиб 
чиқди, аммо Грек – Бақтрия тартибига таҳлид қилган ҳолда ўз рангаларини зарб этишда давом этди. Лекин тез орада 
мазкур тангалардаги грек ѐзуви сўғд ѐзуви билан алмаштирилди. 
Эрамизнинг бошларида бир томонлама подшо тасвири, иккинчи томонида ѐйчинин г расми акс эттирилган 
Сўғд кумуш ртангалари пайдо бўла бошлади. Уларнинг вазни анча енгил бўлиб, оғирлиги 0,3 граммни ташкил этарди.


34 
Эрамиздан аввалги III-II асрларда Ўзбекистоннинг шимолий худудлари кўчманчи кангюй бирлашмасига тобе 
эди. Ўтроқ вилоятлар эса ўз хукмдорларига эга бўлиб, ярим мустақил эдилар. Хоразмга кушон тангалари кириб келса 
ҳам, улар – подшо тасвирини ва отлиқ аскарни акс эттирган ўз тангаларини зарб қилишда давом этарди. 
Эрамизнинг биринчи асрида Чочда (Тошкент вилояти территориясида) ҳам тангалар зарб қилинган. Бу 
тангаларда тож кийган подшо, иккинчи томонида суғд ѐзуви бўлган ўзига хос тамға тасвирланган эди. 
Бу давр тараққиѐтида Фарғона водийси иқтисодий ривожланиш гирдобига тортилади. Водийда Хитой 
тангалари тез – тез учрайди, айрим вилоятларида эса рим тангалари кўзга ташланади. (Ўратепада шундай тангалар 
хазинаси топилган). Буларнинг бари халқаро савдонинг кенг миқѐсда олиб борилганлигидан, унга Ўзбекистоннинг 
кўпгина вилоятлари тортилганлигидан далолат беради. бу эса Фарғона вилоятининг иқтисодий жадал 
ривожланганлигинидан далолат беради. Ўзбекистон территориясида махаллий тангалар билан бир қаторда чет 
эллардан келтирилган тангалар ҳам учрайдики, бу Ўзбекистон вилоятларининг халқаро савдо билан кенг 
шуғулланганлигини кўрсатади. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish