19
Келгуси йил олдинги йилга нисбатан 10, 11 ѐки 12 кун (йилнинг оддий ѐки кабиса бўлишига қарам) эртароқ келади.
Милодий ҳисобда ўттиз уч йил, ҳижрий ҳисобда ўттиз тўрт йилга баробар бўлади.
Ислом дини тарқалган барча мамлакатларда ҳижрий-қамарий йил ҳисоби диний календарь сифатида қабул
қилинган. Рўза, ҳайит, ҳаж каби исломий ибодатлар шу календарь асосида олиб борилади. Ҳижрий-камарий йил ҳисоби
VШ
асрдан бошлаб ислом дини, араб тили ва ѐзуви билан бирга Урта Осиѐга кириб келди.
XX асрнинг биринчи
чорагига қадар Ўрта Осиѐ йил ҳисобидан фойдаландилар.
Ҳижрий-шамсий йил хисоби. Ҳижрий-шамсий йил Қуѐш (шамс)нинг бир йиллик ҳаракатига асосланган.
Милодий 1079 йидда Салжукийлар султони Жалолиддин Маликшоҳ Яздигирд йил ҳисобини ислоҳ қилиш тўғрисида
буйрук беради. Календарь ислоҳоти махсус тузилган ҳайъат томонидан ўрганиб чикилади. Унга шоир ва олим Умар Хайѐм
(1040-1123) раҳбарлик қилади. Янги календарда йилнинг бошланиши баҳорги тенгкунликка тўғри келиши керак эди. Чунки
ўша вақгда янги йилнинг бошланиши баҳорги тенг кунликдан деярли бир ҳафта узокланиб, 14-16 мартга тўғри келиб
қолган эди. Агар янги йил 20,21 ва 22-мартдан бошланса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Умар Ҳайѐм бошчилигидаги ҳайъат
янги йилни баҳорги тенгкунликдан бошлайди ва бунинг учун кабиса йили танлаб олинади. Бу календарда ҳам
Яздигирд йил ҳисобидаги каби бир йил 12 ойга бўлинади ва ҳар бир ой 30 кундан иборат бўлади. Бу календарда
Яздигирд календаридан фаркди ўлароқ кабиса йилига 6 кун ҳам қўшилган. Календарда ҳар 33 йил бир давр (цикл)
ҳисобланган. Унда ҳар ўттиз уч йилда саккиз марта кабиса йили келган. Бунда кабиса куни етти марта тўртинчи йил
охирига, саккизинчи кабиса куни эса бешинчи кабиса йили охирига қўшилган. Бу календарь
хижратнинг биринчи йили
(622 йил) дан бошлаб ҳисобланади. Календарьнинг татбиқ этилган куни ҳижрий 471 йил 10 рамазон, (Яздигир ҳисоби
бўйича 448 йил 19 февралдин) милодий 1079 йил 16 мартга тўғри келади. Ушбу сана ҳижрий-шамсий хисоби бўйича 458
йилнинг биринчи бошланиш куни - баҳорги тенгкунлик куни (Наврўз) бўлди. Бу календарь салжуқийлар султони
Жалолиддин Маликшоҳ номи билан Жалолий календари деб ном олди. Умар Хайѐм календари дунѐда бугунги кунгача
яратилган мукаммал календарлардан бири ҳисобланади. Унда хатолик бир суткага етиш учун 4500 йил керак бўлади. Бу эса
календарнинг аникдик даражаси қанчалик юқори эканлигини кўрсатади. Жалолий (Умар Ҳайѐм) календари
XIX аср
ўрталаригача Эронда қўлланилди. Кейинроқ ҳижрий-шамсий календари ислоҳ этилиб, ойларнинг кун микдори бурж
ойларининг кун миқдорига тўғриланади. Шу вақтдан бошлаб ҳижрий-шамсий календарида Қадимги Эрон ойларининг номи
ҳам кўлланила бошланди. Уларнинг тартиби куйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: