Ўзбекистон республикасида таълим


Инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
Инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали таълим
самарадорлигини ошириш 
 
Ф. Каримова, ТошПТИ қошидаги академик лицей ўқитувчиси 
 
Ҳозирда Мамлакатимиз Ўзбекистон Республикасида ‒ Таълим тўғрисидаги 
қонуни, кадрлар тайёрлаш миллий Дастури асосида таълим босқичида улкан 
ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу қонун ва дастур ниҳаёт татбиқ этиш, 
замонавий инновацион педагогик технологиялар асосида таълимни олиб 
боришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараён билан боғлиқ, бир гуруҳ 
олимлар мутахассислар ўзларининг қарашларини ифода етганликларини 
жамоатчиликка етказдилар. Ушбу яратилган замонавий иннавацион педагогик 
технологияларга бағишланган ўқув-услубий қўлланмалар, илмий мақолаларда 
таълим жараёнида қўллаш учун берилаётган технологиялар ва уларнинг 
самарадорлиги хақида фикр юритсак. Ёшларга замонавий билим бериш ва 
уларда амалий кўникмани ривожлантиришда инновацион технологияларнинг 
ўрни беқиёс. Илғор педагогик технологияларни қўллашда замонавий ахборот 
технологиялари кенг имкониятлар яратмоқда. Бугунги кунда ёшларимиз 
инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тълим жараёнидаги ўз 
имкониятларини, билим кўникмаларини умуман олганда таълим соҳасидаги ўз 
савияларини ривожлантиришда яна бир карра илдам қадам қўймоқдалар. Шу 
ўринда инновация сўзига таъриф берадиган бўлсак; инновацион - инглизча 
“Киритилган янгилик, ихтиро деган маънони англатади. Инновацион 
технологияларни вужудга келиши, бу жамият ривожланиши ва талаблар 
ўзгаришининг натижасидир. Ҳар бир янги давр ўз ўзгаришларини ва 
янгиликларини тақозо этади. Янги инновацион технологияларнинг максади ҳар 
янги босқичда асосан таълим ва тарбия самарасини оширишга қаратилгандир. 
Таълим-тарбия жараёни самарасини ошириш янги сифат даражасига ўтиш 
имконини беради. Бу мақсадга эришиш учун эса инновацион технологияларни, 
яъни ўқиш жараёнининг бориши ва ташкил қилишни янги самарали 
уринишларини ишлаб чиқиш лозим. Ушбу инновацион технологиялар ҳозирги 


214 
давр учун, яъни инсоннинг ривожланиш даражаси ва техниканинг ривожланиш 
даражасига мос тушиши ҳамда инсон ва техник ресурсларни уйғун 
бирлашишини таъминлаши керак. Мана шу мақсад ва вазифалардан келиб 
чиққан ҳолда инновацион технологияларнинг мазмуни бугунги кунда кэнг 
кўламда қараладиган бўлса, гуманитарлаштирилиши, индивидуаллаш-
тирилиши, 
ривожлантиришга 
йўналтирилиши 
даркор. 
Инновацион 
техологиялардан фойдаланган ҳолда иқтисодий тарбияни мустаҳкамлаш ва бу 
жараённи ахборот таъминотини замон талабларига жавоб бера оладиган 
кўринишга келтириш, кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги 
таъкидланмоқда. 
Инновацион технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этиш бугунги кунда 
долзарб ҳисобланганлиги учун мазкур муаммо юзасидан респуликамиз ва 
хорижлик педагоглар томонидан тадқиқ етиб келинмоқда. Демак, таълим 
тизимида янгиликларни тезкорлик билан интерпритация қилиш имконига эга 
бўлган технологияларни жорий қилинишини давр талаб қилмоқда. Таълим-
тарбия соҳасига миллий дидактик нуқтаи назардан ёндашиб, унга қуйидагича 
таъриф бериш мумкин: «Таълим Ўзбекистон халқи маънавиятига яратувчанлик 
фаолиятини бахш этади. Ўсиб келаётган авлоднинг барча яхши имкониятлари 
унда намоён бўлади, касб-кори, маҳорати узлуксиз такомиллашади, катта 
авлодларнинг доимо тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади». Кадрлар 
тайёрлаш милий дастурида, кўп маротаба илғор педагогик технологияларни 
ўрганиб, уларни ўқув муассасаларимизга олиб кириш зарурлиги уқтирилган. 
Педагогик технологиянинг ўқитувчи (тарбиячи) томонидан ўқитиш 
(тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчиларга таъсир кўрсатиш ва бу фаолият 
маҳсули сифатида уларда олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини 
шакллантириш жараёнид эса бўлади. Педагогик технология амалиётга жорий 
этиш мумкин бўлган маълум педагогик тизимнинг лойихаси бўлиб 
ҳисобланади. Педагогик технология таълим жараёнида олдинга қўйилган 
мақсадга эришишнинг йўли бўлиб ҳисобланади. Демак, педагогик технология 
дидактик вазифаларни самарали амалга ошириш, шу соҳадаги мақсадга 
эришиш йўли экан. Педагогик технология ва ўқитиш технологияси ўзаро 
боғлиқ бўлиши билан бирга фарқ қилувчи томонлари ҳам мавжуд. 
Педагогик технология таълим – тарбия жараёнининг ҳамма соҳаларини 
қамраб олувчи яхлит тизим бўлса, ўқитиш технологияси маълум фанларни 
ҳозирги дидактик талаблар асосида ўқитишнинг яхлит тизимини ташкил 
қилади. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида ишлаб чиқилган Давлат таълим 
стандартларида ўз ифодасини топган. Таълим соҳасида амалга оширилаётган 
ислоҳатлардан кўзланган мақсад, эртанги куни маънавий – маданий баркамол, 
руҳан тетик, мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятига эга, замонавий илмий-
техника тараққиёти талабларга мос, касб-кор маҳоратини ўзида мужассам этган 
ғурури баланд, иймони бутун, иродаси бақувват, чинакам ватанпарвар, инсофли 
ва ориятли инсонларни тарбиялашдан иборат.


215 
Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислохатлар 
туфайли ўрта махсус касб-ҳунар таълимини давлат таълим стандартларининг 
ишлаб чиқилиши ушбу таълим босқичининг мазмунини бутунлай ўзгаришга ва 
миллий истиқлол ғоялари билан уйғунлашишига олиб келди. Таълим соҳаси шу 
қадар ривожландики яшаш жойидан туриб, ўқиш имконияти-чекка 
қишлоқларда яшовчиларда катта шаҳарларга бориб, ўқишга кириб-ўқиш 
имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди. Масофавий таълим технологиялари 
уларга ўз шаҳридан кетмасдан туриб, ўқиш имкониятини яратиб беради. Ўқиш 
ва ишни бирга қўшиб олиб бориш ‒ ўқувчилар ишдан ажралмаган ҳолда таълим 
олиш имконига эга бўладилар, бу, айниқса, малака ошириш ёки иккинчи олий 
маълумот олувчиларга жуда қўл келади. 
Бугунги кунда мамлакатимизда янги жаҳон ахборот-таълим муҳитига 
интеграллашишга йўналтирилган таълим тизими барпо этилмоқда. Бу таълим 
жараёнини ташкил этишда замонавий техник имкониятларга жавоб берадиган 
сезиларли 
ўзгаришлар 
билан 
кузатилмоқда. 
Замонавий 
ахборот 
технологияларининг таълим соҳасига кириб келиши таълим усуллари ва 
ўқитиш жараёнини янгича ёндашув асосида ташкил этиш шаклларини сифатли 
равишда қулайлаштириб, ўзгартириш имконини бермоқда. Ахборот-
коммуникация технологиялари таълим тизимини модернизациялаштириш 
жараёнининг энг муҳим қисми бўлиб келмоқда. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish