Олий таълимда ўқув жараёнини педагогик технология асосида ташкил
этишнинг аҳамияти
Ф.К. Расулова,
Андижон қишлоқ хўжалик институти Ўзбек тили, педагогика ва
психология кафедраси ассистенти
Д.Э. Нурматова, АКХИ, Касбий таълим йўналиши
3-босқич талабаси
Республикамизнинг педагог олим ва амалиётчилари илмий асосланган
ҳамда Ўзбекистоннинг ижтимоий-педагогик шароитига мослашган таълим
технологияларини яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиётида қўллашга
интилмоқдалар.
Бу ерда, нима учун бугунги кунда педагогик технологияларнинг амалиётга
татбиқ этиш зарурати туғилди, деган савол пайдо бўлиши табиий албатта.
Жамиятимизга қанчадан-қанча билимли кадрларни ва юқори малакали
олимларни етиштириб келган педагогика услублари мавжуд-ку, уларнинг
эскириб, талабга жавоб бермай қолган ва мафкуралаштирилган жойларини
ўзгартириб, миллий тус бериб, фойдаланаверса бўлмайдими? - деган
мулоҳазалар ҳам йўқ эмас. Ўзбекистоннинг шу кундаги педагогик
жамоатчилигининг аксарияти, айнан мана шу йўлдан бормоқда. Бу йўл
иложсизликдан излаб топилган бўлиб, қисқа муддат хизмат қилиши мумкин
холос. Мустақилликни қўлга киритган ва буюк келажак сари интилаётган
жамиятга бу йўл узоқ хизмат қилолмайди. Чунки:
208
- биринчидан, маълум сабабларга кўра жамиятимиз тараққий этган
мамлакатлар қаторидан ўрин олиши учун аҳоли таълимини жадаллаштириш ва
самарадорлигини
ошириш
мақсадида
таълим
технологияларидан
фойдаланишнинг зарурлиги;
- иккинчидан, анъанавий ўқитиш тизими ёзма ва оғзаки сўзларга таяниб
иш кўриши туфайли «Ахборотли ўқитиш» сифатида тавсифланиб, ўқитувчи
фаолияти биргина ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки
нуфузли билимлар манбаига айланиб қолганлиги;
-
учинчидан, фан-техника тараққиётининг ўта ривожланганлиги
натижасида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва уларни ёшларга
билдириш учун вақтнинг чегараланганлиги;
- тўртинчидан, кишилик жамияти ўз тараққиётининг шу кундаги
босқичида назарий ва эмпирик билимларга асосланган тафаккурдан тобора
фойдали натижага эга бўлган, аниқ якунга асосланган техник тафаккурга ўтиб
бораётганлиги;
- бешинчидан, ёшларни ҳаётга мукаммал тайёрлаш талаби уларга энг илғор
билим бериш усули ҳисобланган объектив борлиққа мажмуан ёндашув
тамойилидан фойдаланишни талаб қилишидадир.
Педагогик технология юқорида санаб ўтилган бешта сабаб шартларнинг
барча талабларига жавоб берадиган таълимий тадбирдир. Таълим
технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш илмий муаммо сифатида
махсус тадқиқотлар олиб боришни кўзда тутади. Шуни айтиш жоизки, таълим
технологиялари педагогика илмининг тадқиқот объекти сифатида, аниқ
фанларни ўқитиш услуби бўлибгина қолмай, ижтимоий фанларни ўқитишга
ҳам янгича ёндашув сифатида қайд қилиниши лозим.
Жамиятимиз жадаллик билан тараққий этиб, сиёсий, иқтисодий ва техник
мавқеи кундан-кунга ортиб бормоқда. Аммо ижтимоий соҳада ва, айниқса,
таълим-тарбияда қисман умумий тараққиётдан орқада қолиш сезилмоқда.
Бундай нохуш вазиятдан чиқиб кетиш йўлларидан бири таълим-тарбия
жараёнини
қабул
қилинган
давлат
стандартлари
асосида
технологиялаштиришдир.
Маърифатли ва ривожланган мамлакатларда муваффақият билан қўлланиб
келаётган инновацион технологияларни ўрганиб, халқимизнинг миллий
педагогика анъаналаридан ҳамда таълим соҳасининг шу кундаги ҳолатидан
келиб чиққан ҳолда таълим технологиясини яратиш лозим.
Таълим технологиясини ўқув жараёнига тизим сифатида ёндашувида
таълим-тарбия иштирокчилари билан бирга барча нарса ва ҳодисалар ўзаро
функционал боғлиқликда бўлиб, бир бутунликни, яъни педагогик жараён
тизимини ташкил қилади. Педагогик технологиянинг аввалги услублардан
афзаллиги, биринчидан, у таълим жараёнини бир бутунликда кўриб, таълим
мақсади, унинг мазмуни, билим бериш усуллари ва воситалари таълим
босқичларини лойиҳалаб, таълим жараёнини назорат қилиш ҳамда таълим
натижаларини баҳолаш каби қисмларини ўзаро ўзвий боғлиқ тизимга келтириб
туриб, унинг лойиҳасини тузишидадир.
209
Иккинчидан у талабаларнинг ўзларига берилган билимни ёдлаб олиб айтиб
беришига эмас, балки таълим ва тарбия жараёнининг якунида амалий ишларни
бажарилишига юналтирилганлигидадир.
Илмий асосланиб, яхши лойиҳалаштирилган педагогик технология бўйича
ҳар қандай ўқитувчи ҳам, аъло бўлмаса-да, яхши дарс ўтади. Чунки педагогик
технологияни педагог олим, услубчи ёки илғор тажрибали ўқитувчилар тузади,
шу боис уларнинг педагогик маҳорати педагогик жараён лойиҳасида ўз
ифодасини топган бўлади. Чунки, педагогик технология - жамият эҳтиёжидан
келиб чиқиб, олдиндан белгиланган киши ижтимоий сифатларини самарали
шакллантирувчи ва аниқ мақсадга йўналтирилган ўқув жараёнини тизим
сифатида кўриб, уни ташкил қилувчи қисмлари бўлган ўқитувчи (педагог)нинг
ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчи (талаба) ларга маълум бир шароитда
муайян кетма-кетликда кўрсатган таъсирини назоратда тутувчи ва таълим
натижасини баҳолаб берувчи технологиялашган таълимий тадбирдир.
Технологик ёндашув ишлаб чиқаришдан олинган бўлиб, унда минглаб
технологик жараёнлар лойиҳалаштирилган. Улар ишлаб чиқаришда керакли
натижаларга эришиш гарови ҳисобланади. Бу технологияларни қўллаш вақтида
ҳудуд ва уларнинг ижрочиси ўзгарса ҳам, керакли маҳсулот чиқаверади.
Таълим-тарбия жараёнида ҳам шунга эришиш учун таълим технологияси
ишлаб чиқилди.
Педагогик технология, умуман олганда, репродуктив (нусха олиш) дарс
беришга асосланган бўлиб, ундаги ўқув жараёни ўқувчи (талаба)ларга типик
ҳолатлардаги
ҳаракатларни
эгаллашга
йўналтирилган.
Педагогик
технологиянинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда ўқув мақсадларига
эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга
оширилади. Технологик ёндашув, энг аввало, тасвирлаш эмас, балки
лойиҳалаштирилган натижаларни амалга ошириш имконини берувчи амалий
кўрсатмали тузилмада ўз ифодасини топади.
Педагогик технологияни тушуниш учун асосий йўли аниқ белгиланган
мақсадларга каратилганлик, таълим олувчи билан мунтазам ўзаро алоқани
ўрнатиш, педагогик технологиянинг фалсафий асоси ҳисобланган таълим
олувчининг хатти-ҳаракати орқали ўқитишдир. Ўзаро алоқа педагогик
технология асосини ташкил қилиб, ўқув жараёнини тўлиқ қамраб олиши керак.
Демак, хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, анъанавий ўқув
жараёнида асосий омил педагог (ва унинг фаолияти) ҳисобланса, педагогик
технологияда биринчи ўринда ўқиш жараёнидаги ўқувчиларнинг фаоллиги
қўйилади. Педагогик технологиядаги репродуктив билим бериш жараёнида
дарс аниқ бўлакларга бўлиниб, ҳар бир бўлагида талабалар билиши шарт
бўлган натижалар кўрсатилади. Ўқув материаллар дарс мақсадидан келиб
чиқиб, модулларга бўлинган бўлади. Ҳар қайси модулга тест саволлари
тузилади. Ўқув жараёни аниқ саволларга конкрет жавоблар топишга қурилган
бўлиб, саволлар ва жавоблар ўзаро узвий боғликликда бўлиши натижасида бир
бутунликни, яъни тизимини ташкил қилади.
210
Педагогик технологияни яратиш тамойилларининг биринчиси – муайян
дарс, мавзу, қисм, ўқув предметидан кутилган асосий мақсадни шакллантириб
олиш; иккинчиси – умумий мақсаддан келиб чиқиб, дарсни ёки ўқув
предметини модулларга ажратиб, ҳар бир модулдан кутилган мақсадни ва
модуллар ичида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар тизимини аниқлаб
олиш; учинчиси - модул ичида ечиладиган масалаларнинг ҳар бири бўйича тест
саволларини тузиб чиқиш; тўртинчиси – мақсадлар аниқ бўлиб, тест саволлари
тузилгандан кейин, мақсадларга етиш усуллари танланиб, уларни ишлатадиган
аниқ жойларни белгилаб олиш. Таълим жараёнига технологик ёндашув
пайтида, аввал, айтиб ўтганимиздек, тизимли ёндашув тамойилига биноан дарс
қисмлари орасидаги зарурий боғликлик ва фанлар аро алоқаларга алоҳида
эътибор қаратилади. Бу педагогик технологиянинг бешинчи тамойили
ҳисобланади. Шундай экан, таълим жараёнида педагогик технологиялардан
фойдаланишнинг зарурлиги бугунги куннинг муҳим талабидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |