Ўзбекистон республикасида таълим


Тадбиркорлик фаолияти самарадорлигида шахс ижтимоий-



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Тадбиркорлик фаолияти самарадорлигида шахс ижтимоий-
психологик хусусиятларининг ўрни 
 
М. Карабаева МИКП-01 магистранти 
И.Ш. Абдуганиев, ТДИУ талабаси 
Тадбиркорлик ва хусусий мулк мамлакатимиз ҳаётида ҳал қилувчи куч, 
иқтисодиётимизнинг локомативига айланмоқда. 2016 йил 5 октябрдаги 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан имзоланган 
“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий 
мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат 
жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4848-сонли- 
фармони бу борадаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди, кичик 
15
Указ Президента Республики Узбекистан от 29 ноября 2017 года №УП-5264 «Об образовании Министерства 
инновационного развития Республики Узбекистан» 


107 
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда туб бурилиш юз 
берди. Барча қарор ва фармонлар қатори 2016 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган 4848-сонли Фармонининг 
ижросини самарали таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик 
фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар 
томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан 
яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати 
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 2016 
йилнинг 13 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 8 ялпи мажлисида 
маъқулланди ва 2016 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти 
томонидан имзоланиб, 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга кирди. Бу 
эса тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий асосларини белгилаш билан бирга 
давлат ҳимоясида тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш заруратини 
қўйди. 
Муваффақиятли бизнесда тадбиркорлардан қуйидаги хислатларга эга 
бўлиши тақозо этилади: 
● стратегик режалаштиришга мойилликнинг кучлилиги;
● жамият талаблари бўйича мақбул ва ўз вақтида қарор қабул қилиш; 
● фаолият доирасини кенгайтириш ёки ўз масъулиятини оширишга 
интилиш; 
● хавфли шароитда ижодий ва рационал қарор қабул қила олиш; 
● ўз кучи ва иродасига чексиз ишонч; 
● ўз ҳуқуқларини англаш ва масъулиятни ҳис қилиш; 
● мулоқот малакаларини мукаммаллаштиришга интилиш; 
● мураккаб ва инқирозли вазиятдаги жараёнларни таҳлил этиш ва 
интуитив тарзда башорат қила олиш; 
● жамият талабларидан келиб чиқиб, фаолияти доирасида ҳамкорликни 
кенгайтиришга, жаҳон амалиётини мунтазам ўзлаштириб боришга интилиш. 
Тадбиркорлик фаолиятида муваффақияга эришиш 
– мақсадга 
интилишдаги матонат, таваккалчиликка тайёрлик, ўзига ишончлилик, 
мослашувчанлик, қувватлилик, шахсий жавобгарлилик ҳисси, киришувчанлик, 
турли маълумотларни тез йиғиш ва улардан фойдаланиш қобилияти каби 
шахсий сифатлар мажмуасининг шаклланишига боғлиқдир. Замонавий 
тадбиркорлик амалиётидаги самарали усуллардан бири дивергент фикрлашни 
шаклланишига хизмат қилувчи ситуатив ролли тренингларни жорий 
этилишидир. Бу ўз навбатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш 
қуйидаги қобилиятларни шакллантиради: 
Аналитик қобилиятлар. Бизнесни бошқариш учун мутахассис энг аввало 
каттагина ҳажмдаги иқтисодий, технологик, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа 
маълумотларни таҳлил қила олиши керак. Таҳлилларга таянган тарзда 
маълумотлар ўртасидаги боғлиқликларни аниқлай олиши, муҳим маълумотни 
номуҳим - иккинчи даражалигидан ажрата билиши лозим. 


108 
Шахслараро муносабатларни бошқариш малакалари. Тадбиркорлик 
фаолиятида шахслараро муносабатларда фаол бўлиш, ўз қарашларини қисқа ва 
осон тушунтира олиш, ўзгаларда симпатия ва ишонч уйғотиш кўникмаларига 
эга бўлиш ҳамкорлар доирасини кенгайтириш имконини беради. 
Мотивация, 
ташаббус 
ва 
бизнесда 
ижод 
қилиш 
қобилияти. 
Тадбиркорликда энг аввало янгича иш усулларини муттасил эгаллаб бориш 
учун доимо ташаббус кўрсатиш ва бунга яраша интилишга эга бўлиши керак.
Ўз вақтини тўғри тақсимлаш ва олдига қўйган мақсадларига эришиш учун 
ишни оқилона йўлга қўя олиш ҳам ушбу қобилиятга киради.
Оғзаки мулоқотга усталик. Тадбиркор иш юзасидан турли одамлар билан 
тез ва аниқ конструктив мулоқотга киришиш маҳоратига эга бўлиши керак. 
Самарали бизнесни ташкил қилишга ёрдам берадиган жиҳатлардан бири 
тушунарли ва таъсирли мулоқот тажрибасига эга бўлишдир. 
Тадбиркор кишидан, аввало, ўзига ва ўзининг қобилиятига қатъий 
ишониш талаб қилинади. Ўз кучига ишонмайдиган инсон тадбиркорликда катта 
натижага эриша олмайди. Бугунги кунда давлатимиз ёшларни тадбиркорликни 
турли соҳаларда йўлга қўйишларига, янги иш ўринларини яратишларига кенг 
имтиёзлар яратиб бермоқда. Бу эса яратувчанлик, фидойилик, ташаббускорлик 
билан ёндашишни, ўз устида тинимсиз ишлашни, халқаро тажрибалар билан 
танишишни ҳар бир ёш тадбиркорга муҳим вазифа қилиб белгилайди. 
Тадбиркорлик ва бизнес соҳасида юқори тажрибага эга, жамият тараққиётига 
катта ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакиллари билан ёшларни учрашувлари, 
маҳорат дарсларини ташкиллаштирилиши ҳам ёш тадбиркорларда ўзига 
ишончни орттириб, инновацион ғояларни амалга ошириш иштиёқини янада 
кучайишига таъсир қилмоқда. 
Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиш жоизки, иқтисодиётимизни янада 
либераллаштириш, модернизация қилиш жараёни жадал давом этаётган 
ҳозирги пайтда тадбиркорлик фаолияти ривожига, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субъектларини ижтимоий ва иқтисодий ҳаётдаги ролини 
кучайтириш, тартибга келтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул 
қилинганлиги ва бу борада айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритилганлиги юртимизда тадбиркорлик фаолиятининг янада 
ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя 
қилинишига ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан юқори даражага 
олиб чиқишга, ҳамда, аҳолини ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-
қувватлашга имконият яратади. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish