104
иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор
мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини
рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом
эттириш, минтақаларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал
фойдаланиш ижтимоий соҳани ривожланишига хизмат қилади.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни
таъминлаш, яъни аҳоли турмуш даражасини ошириш, эркин ва фаровон ҳаётни
таъминлаш ҳамда жамият аъзоларининг даромадларини ошириб бориш муҳим
аҳамият касб этади. Иқтисодий ўсиш муайян давр мобайнида мамлакатда товар
ва хизматлар ишлаб чиқариш даражасининг ижобий ўзгаришидир. Бошқача
айтганда, иқтисодий ўсиш бу миллий иқтисодиётда муайян давр давомида
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, бошқача айтганда, ҳақиқий ва
потенциал ЯИМ ҳажмининг ошишини билдиради. Иқтисодий ўсиш нафақат
мамлакат реал даромадларининг ўсиши, шунингдек, жон бошига тўғри
келадиган реал даромадларнинг ўсишини ҳам англатади. Иқтисодий ўсиш
назарияси ва моделларида ЯИМ ўрнига СИМ, ЯМД, СМД кўрсаткичларидан
ҳам фойдаланилиши мумкин. Иқтисодий назарияда иқтисодий ўсиш
даромадларни қандай нисбатларда истеъмол ва инвестицияларга бўлинишига
боғлиқ деб қаралади.
Маълумки, жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча
муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиётнинг
барқарор ривожлантириш орқали иқтисодий ўсишга эришишдир. Аҳоли
фаровонлигининг ошиб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш
даражаси ва суръатларига боғлиқ.
Ўзбекистон
Республикасининг
Президенти
Шавкат Мирзиёев
мамлакатнинг 2016 йилда ривожланиш якунлари ва 2017 йил вазифаларига
бағишланган
Вазирлар
Маҳкамасининг
кенгайтирилган
йиғилишида
республика аҳолиси реал даромадларининг йиллик ўсиши 11 фоизлигини қайд
этиб, 2030 йилгача ўзбекистонликларнинг даромадларини ўртача жаҳон
даражасидан ошириш вазифасини қўйди. Таркибий ўзгаришлар аввало ана шу
масалалар ечимига хизмат қилиши керак. Амалга оширилган таркибий қайта
қуришлар натижасида 2000-2015 йилларда мамлакат ялпи ички маҳсулотида
саноатнинг ҳиссаси 14,2 фоиздан 33,5 фоизга, хизматлар улуши 37 фоиздан 55
фоизга ўсди. Мувофиқ равишда қишлоқ хўжалигининг улуши жиддий пасайди.
2030 йилгача саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссасини 40 фоизга
етказиш масаласи қўйилган. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги
улуши 57 фоизга етди. Бир йилда 32 мингдан зиёд кичик бизнес субъектлари
ташкил этилмоқда. Натижада тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган
даромаднинг умумий даромадлардаги улуши 52 фоиздан ошди. Ушбу
натижалар шубҳасиз мамлакатимизда ижтимоий иқтисодий тараққиётга
эришиш ва у орқали инклюзиқ иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: