216
имтиёзли кредитларни узоқ муддатли қилиб берилди.
Мамлакатимиз
иктисодиётида туризм асосий соҳалардан бири бўлиб, хорижий сайёҳларнинг
ташрифи йилдан-йилга кўпайиб, улар ҳисобига тушаётган тушум ҳажми
ошмоқда. Шунинг учун ҳам туризмни янада тараққий эттириш
республикамизни гуллаб - яшнашига хизмат қилади.
Ўзбекистон аталмиш жаннатмакон диёримиз - ўзига хос меъроси - тарихий
обидалари, барҳаёт урф - одатлари ва албатта, миллий ҳунармандчилик
анъаналари билан бутун жаҳон эътиборини тортиб келмокда. Хар бир ҳудуд
ўзига хос туристик жозибадорликка эга қолаверса, мамлакатимиз жаҳон
цивилизациясининг энг ёркин сахифаларидан жой олган қадим маданият
бешигидир,
чунки ватанимизнинг бой тарихи, миллий маданияти ҳамиша
ҳалкаро жамоатчиликнинг ҳайрат ва ҳавасини уйғотади жумладан,
мамлакатимиз Президенти раҳнамолигида ижтимоий йуналтирилган бозор
иқтисодиётини ривожлантиришга алохида эътибор қаратилган, чунки туристик
инфратузилмалар, ўз таркибига меҳмонхоналар, овқатланиш хоналари алоқа
йўллари йиғиндиси, коммуникациялар,
ташкилотлар, дўконлар, спорт
иншоатларини бирлаштиради ва туристик хизмат кўрсатувчи корхоналар билан
чамбарчас ҳолда боғлангандир, шу жумладан юртимизда туризм соҳасига катта
эътибор бериляпди, шу сабабли хам истиқлол туфайли мамлакатимизда миллий
ҳунармандчиликни ривожлантириш сари кенг имкониятлар очиб берилди биз
биламизки қадимий ва бокий бухоромиз ҳам ўзининг кад рослаган муҳташам
обидалари билан бир каторда миллий ҳунармандчилик хусусан ёғочсозлик,
чиллангарлик, зардўзлик, каштачилик каштачилик, тўқувчилик, кулолчилик,
тикувчилик каби кўплаб йўналишдаги амалий санъат турлари билан равнақ
топган.
Истиқлол йилларида Бухорода янги мехмонхоналар қад рослади.
Бухоро
шахридаги собиқ «Шахристон бозорида ҳунармандлар маркази ташкил этилди
ва албатта худуднинг туристик салохиятини янада кенгроқ тарғиб қилиш
мақсадида «Ипак ва зираворлар» фестивали, Бухоро шахри куни» «Ковун
сайли» ва «Бухоро ҳунармандлари фестиваллари ташкил этилиши хам туристик
салохиятини оширади ва хорижлик юртдошлармизнинг эьтиборини козонади.
Шу боисдан хам, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича кўплаб чора
тадбирлар биринчи Президентимиз томонидан қатор қарор ва фармонлар
имзоланган эди, мисол тариқасида 2010 йил 30 - мартдаги «Халк
ҳунармандчилиги ва амалий санъатни янада қўллаб қувватлаш тўғрисида»ги
фармони хам миллий хунармандчиликнинг тараққий
этилишига туртки
бўлди.[1]
Хусусан кўплаб халқаро фестиваллар оммавий тадбирлар ташкил этилди
улар учун асбоб ускуналар, ўзларининг мехнат ва салоҳиятларини намоён
қилиш
учун
кўплаб
шарт-шароитлар
яратилди.
Бундан
ташкари,
ҳунармандларимиз томонидан устоз-шогирд анъаналари давом эттирилди. Биз
биламизки, ҳунармандчилик маҳсулотларини бозор инфратузилмасини
ривожлантириш мақсадида ўзбекистон савдо саноат палатаси ва «ҳунарманд»
уюшмаси ўз фаолиятини юритиб келмоқда, шу
сабабли юртимизнинг чекка
қишлоқларида ўз меҳнатлари намоён қила олмайдиган ҳунармандлар талайгина
217
уларнинг ҳунармандчилик буюмлари жаҳон бозорида сотиш учун
шартномалар тузилди ва уларнинг фаолиятини ёритиш учун телевидения
ходимлари томонидан лавхалар ёритилди ва фестивалларда улар учун
шахопчалар ва имкониятлар яратилди ўзлари томонидан тайёрланган кўл-
меҳнатлари ва ижод маҳсуллари кенг оммага намойиш этилди. Бу
еса
мамлакатимизда туризм салохиятини янада ривожлантиришга имкониятлар
эшигини очди.
Мана шундай самарали хатти-харакатлар юртимизда туризм сохасига
бўлган эътибор ошгани ва ташриф буюрувчиларнинг салмоғи кўпайганидан
далолат беради. [2] Чунки мана шундай тинч ва осойишда давлатимизнинг
ривожланган давлатлар қаторида ўрин олишида
миллий хунарманчиликнинг
хиссаси беқиёсдир.
Do'stlaringiz bilan baham: