Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ФАНИНИ ЎҚИТИШДА



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ФАНИНИ ЎҚИТИШДА 
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
Атамухамедова Д.М., Касымов И.А. 
Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти 
 
Ўзбекистонда таълим тизимини такомиллаштириш, талабаларга 
билим бериш самарадорлигини ошириш ва улардан етук мутахассис 
етиштириш мақсадида ўқув жараёнига таълим технологияларини жорий 
этиш мақсадга мувофиқдир. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва таълим “Таълим тўғриси”даги 
Қонуннинг қабул қилиниши мавжуд таълим тизимини тубдан ислох 
қилишга қўйилган муҳим қадам бўлди.
Ҳозирги кунда таълим методлари ўқув жараёнинг муҳим қисми 
саналади. Ўқитиладиган фанга ва керакли мавзуга мос равишда танлаб 
олинадиган методларсиз ўқиш жараёнии мақсад ва вазифаларини ҳал 
этишга ёки таълим олувчилар томонидан ўқув материалларини 
ўзлаштиришга эришиб бўлмайди.
Шу мақсадда биз юқумли касалликлар фанини ўқитишда кейс-стади 
(инглизча – case – вазият, ҳолат, study – ўрганиш) замонавий 
технологиясидан фойдаланиш мисолида кўриб ўтмоқчимиз. Кейс-стади 
усулида баён қилинган ва таълим олувчиларни муаммони ифодалаш ҳамда 
унинг мақсадга мувофиқ тарздаги ечими вариантларини излашга 
йўналтирилган аниқ, ҳақиқий ёки сунъий равишда яратилган вазиятнинг 
муаммоли-вазиятли тахлил этилишига асосланган ўқитиш усулидир.
Кейс-стади ўқитиш, ахборотлар, коммуникация ва бошқарувнинг 
қўйилган таълим мақсадини амалга ошириш ва кейс-стадида баён 
қилинган амалий муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнида прогноз 
қилинадиган ўқув натижаларига кафолатли етишишни воситали тарзда 
таъминлайдиган бир тартибга келтирилган оптимал усулларива воситалари 
мажмуидан иборат бўлган ўқитиш технологиясидир.
Кейс-стади усулидан юқумли касалликлар фанининг “Вирусли 
гепатит А” мавзусини мисол тариқасида кўриб чиқамиз. 
1. 
Якка тартибда ишлаш. Технологияга ажратилган умумий 
вақтнинг 30% ини ташкил қилади. Талаба педагог берган муаммоли вазият 
мазмунига алоҳида эътибор қаратади, ҳамда ўзи мустақил равишда 


77 
муаммоли вазиятни ҳал этишга ҳаракат қилади. Кейсга қўцилган 
муаммоли вазиятнинг асосий ва кичик муаммоларини тахлил қилади, 
ҳамда ўз фикрларини гурух билан ўртоқлашишга, муаммони белгилашда 
исбот ва далилларга таянишга ҳаракат қилади. Бунинг учун: 

Вазият билан танишиш. (Бунда талабага ВГА тўғрисида матн 
бўйича бўлса вазиятли масала, агарда баҳс-мунозарали шаклда бўлса 
мавзуни сўзлаб бериш орқали берилади) 

Талаба берилган вазиятли масалада муаммоларни аниқлайди. 

Олинган ахборотларни умумлаштиради. 

Ахборотларни тахлил этади 
2. 
Гурухда ишлаш. Технологияга ажратилган умумий вақтнинг 
50% ини ташкил этади. Гурух билан биргаликда муаммонинг ечими 
топилади, муаммога доир бир неча вариантларда кўриб чиқилади, ҳамда 
гурух бошлиғи гурухдаги талабалар билан ўзи топган ечим қандай 
натижаларга олиб келиши мумкинлигини аниқлайди. Шу мақсадда: 

Вирусли гепатит А муаммосини унинг дорлзарблиги бўйича, яъни 
касалликнинг бизнинг республикамизда болалар орасида тарқалиши, 
унинг мавсумийлиги, патогенези, клиник шаклларини аниқлаш, ташхис 
қўйиш учун лаборатор тахлил режасини тузиш, даволаш, касалланиш 
сонини камайтириш мақсадида ўчоқда вакцинация ўтказиш муаммоларини 
кетма-кетлигини аниқлаш.

Муқобил ечим йўлларини ишлаб чиқиш. 

Ҳар бир қўйилган кетма-кетликни ёки есчимнинг афзал ва заиф 
жиҳатларини белгилаш.

Муқобил ечимларни баҳолаш.
3. 
Якка тартибда ва гурухда ишлаш. Технологияга ажратилган 
умумий вақтнинг 30% ини ташкил этади. Гурух билан биргаликда 
талабалар умумлашган холда муаммо ечимига тақдимот тайёрлайди. 
Тақдимотда муаммонинг ечими аниқлик, фикрнинг ихчам бўлиши 
тамойилларига риоя қилинган ҳолатда гурух бошлиғи томонидан тақдим 
қилинади: 

Муқобил вариантларни қўллаш имкониятларини асослаш, хисобот 
ҳамда натижалар тақдимотини тайёрлаш.
Кейс-стади замонавий ўқитиш технологияси асосида талабаларни 
жамоада ишлаш, ўз фикрини эркин баён этишга, муамонинг долзарблиги, 
унинг ечимини топишга ўргатишга эришилади.
Бундан кўриниб турибдики, бугун мамлакатимизда баркамол авлодни 
тарбиялаш, ўсиб келаётган фарзандларимизга замонавий технологиялардан 
фойдаланган холда таълим бериш борасида ижобий натижаларга эришиб 
келинмоқда. Шу билан бирга эртанги кунимизни янада юксалтиришга 
мустаҳкам замин яратиш, биз бошлаган буюк ишларни давом эттиришга 
қурби. Қудрати етадиган. Ҳеч кимдан кам бўлмасдан ҳаётга кириб 


78 
келаётган етук ва баркамол, мустақил фикрлайдиган янги авлодни камол 
топтиришни давр тақозо этади, бунинг учун замонавий таълим 
технологиялари катта ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Каримов И. Юксак маънавият енгилмас куч.-Тошкент: Маънавият, 
2008. 
2. Йўлдошев Ж.Г. Янги педагогик технологиялар йўналишлри, 
муаммолари, ечимлари // Халқ таълими, 1999 
3. Ишмухамедов Р. Болаларни тарбиялаш ва соғломлаштириш 
ишларида педагогик технология (ўзбек ва рус тилларида).-Т.: УДАП, 2004 
4. Кларин М.В. Педагогическая технология в учебном процессе. 
Анализ зарубежного опыта.-М.: “Знание”, 1989. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish