456
ШИФОБАХШ МАХАЛЛИЙ ЎСИМЛИКЛАР ХОМ АШЁСИ АСОСИДА
ИЧИМЛИКЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
Сапарбаева Н.К., Курамбаев Ш.Р., Собирова Н.К., Хусаинова М.C.
Урганч Давлат Университети
Сўнгги йилларда истеъмолчиларнинг функционал таркибий қисмларга
бой бўлган ва инсон организмининг физиологик функцияларига ижобий таъсир
қиладиган соғломлаштирувчи ичимликларга қизиқишлари ортиб бормоқда.
Табиий ўсимлик манбаларидан истеъмол қилиш учун муқобил
танланган
шифобахш гиёҳлардан фойдаланиш энг самарали усулдир.
Шифобахш гиёҳларни қўшиш озиқланиш рационини бойитибгина
қолмасдан, истеъмолчилар соғлигига салбий таъсир қилувчи омилларни ҳам
бартараф этади. Биз ушбу илмий лойиҳамизда янтоқ хом ашёсидан
фойдаландик.Янток хом ашёсини қабул қилиб ва тайёрлагандан сўнг совуқ
сувда 15-20
0
С ҳароратда ювиб қуритилади. 2-3 мм да майдаланади,
ичимликларнинг бир хил турғун дисперс системасини
шакллантириш учун
заррачалар ўлчами катта аҳамиятга эга.Спиртли фазада маҳаллий янтоқ ва
дўлана ўсимликларидан экстракцияланиб биологик фаол моддалар ажратиб
олинди. Экстракция самарадорлиги рН муҳитига, гидромодулга, ҳароратга,
ажратиб олинадиган материалнинг тузилишига ва экстракция жараёнининг
давомийлигига боғлиқ. Экстракциялаш ротацион буғлатгич аппаратида35-40
0
С ҳароратда 40-60 минут давомида олиб борилди.Шифобахш гиёҳлар
экстрактларидан тайёрланган ичимликлар беқарор тизимли бўлиб, сақлаш
пайтида катта ўлчамли заррачалар чўкиб, ичимлик товар кўринишини
йўқотади. Шуларни инобатга олган ҳолда
экстрактлар таркибидан
ифлосликларни ажратиш босқичма босқич фильтрлаш орқали амалга
оширилди. Органолептик хусусиятларини яхшилаш ва биологик фаол
моддаларни миқдорини ошириш учун шифобахш гиёҳлар
таркибига табиий
мева резаворлар шарбати ва ширин таъм берувчи таркибий қисмлар
қўшилди.Бундан ташқари шифобахш гиёҳлар асосида олинган ичимликлар
таркибини В
2,
В
12,
С витаминлар, макро ва микро элементлар билан бойитилди.
Илмий тадкикотларимиз мобайнида ушбу технологик схема асосида ишладик.
457
Шу
билан бирга,ушбу ичимликлар технологиясида бир неча умумий
босқичлар ишлаб чиқилди. Тайёрланган шифобахш гиёҳлар ва мева
концентратларидан тайёрланган ичимлик ширин таъм бериш мақсадида
стевияли сув билан суюлтирилгандан кейин ГОСТ ISO 13299-2015 бўйича
органолептик кўрсаткичлар баҳоланди.
Ушбу курсаткичлардан фойдаланган холда 3ва 4
компонентлар энг
оптимал вариант деб топилди. Шифобахш гиёҳлар экстрактлари ва мева
концентратларидан олинган ичимликнинг GOST24556-89га мувофиқ С
витаминлари
кўрсаткичлари
аниқланди.Олинган
натижалар
шуни
кўрсатдики,ичимлик таркибида10-20% С витамини бўлиб бу эса бир марталик
истеъмол миқдорида кунлик эҳтиёжнинг 25%ни таъминлайди. Шундай
қилиб,соғломлаштирувчи ичимликлар ишлаб чиқаришнинг самарали йўли кўп
компонентли озиқ-овқат хом ашёсидан
функционал ичимликлар ишлаб
чиқаришдир.Ушбу ичимлик инсон организмига зарур бўлган биологик фаол
моддалар
билан
таъминлашга
имкон
беради.Олинган
экстрактлар
фитоичимликлар ишлаб чиқариш учун функционал компонентлар сифатида
ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: