404
МАҲАЛЛИЙ МАККАЖЎХОРИ ДОНИ МУРТАГИДАН МОЙ АЖРАТИБ
ОЛИШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТЛАР
Aхмедова Ш.И., Қурамбаев Ш.Р., Сапарбаева Н.К.
Урганч давлат университети
Ҳозирги кунда республикамизда маккажўхори донидан ун, ёрма,
крахмал
ва шинни каби махсулотлар кенг миқиёсда ишлаб чиқарилмоқда. Бизни илмий
ишда маккажўхори муртагидан мой олишнинг самарали технологиясини
яратишга доир қатор илмий тадқиқодлар ўтказилди. Тадқиқодларимизда
маккажўхори муртагидан мой ажратиш жараёнига асосий таъсирини
кўрсатадиган ва муртакдан максимал даражада ажратиб олиш технологиясини
яратиш. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун маккажўхори
дони муртагини
қайта ишлаб мой олиш жараёнининг самарали технологиясини ишлаб чиқиш,
учун турли навли маккажўхори танланди. Бу борадаги синовларни Хоразм
вилояти дурагай маккажўхори донларининг кимёвий таркибини ўрганишдан
бошладик. Синовлар стандарт талаблари бўйича олиб борилди ва
намуналарнинг протеин, ёғ, крахмал ва толалар миқдорлари аниқланди. 1-
жадвал келтирилган.
1-жадвал
Кўрсаткичлар
номлари
Кўрсаткич қиймати
Қуруқ моддаларнинг масса улуши, %
Протеин
8,9
Ёғ
12,0
Крахмал
72,3
Толалар
1,5
Каротеноидларнинг таркиби, мг / кг
қуруқ модда
3,2
Тадқиқот учун танлаб олинган маккажўхори
донининг
намуналари ГОСТ 13634-90 талабларига жавоб бериши ва уларнинг сифати
бўйича иккинчи синфга тегишли эканлиги аниқланди.
Ишлаб
чиқилган
оптимал шароитлар асосида қуруқ усулда ажратилган муртакни комплекс қайта
ишлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш мақсадида унинг кимёвий
таркиби ва озуқавий қиймати анъанавий технологиядан олинган муртакга
нисбатан ўрганилди. Тадқиқот натижалари 2-жадвалда келтирилди.
2-Жадвал
Маккажўхори донидан қуруқ тарзда ажратилган муртакнинг кимёвий
таркиби
ва озуқавий қиймати
Кўрсаткич номи
Кўрсаткич қиймати
Анъанавий
технология, %
Ишлаб чиқилган
технология,%
Намлик ва учувчан моддалар
8,3
8,3
405
Ёғлар
35,2
39,8
Протеин
18,8
19,3
Крахмал
9,5
2,7
Целлюлоза
5,2
5,0
Пентосанов
3,9
3,7
Сувда эрувчан углеводлар
7,5
8,2
Кул
7,5
7,7
Олдинги
тадқиқотларимизда
экстрагент
сифатида
этанолдан фойдаланган ҳолда физиологик жиҳатдан қимматли маккажўхори
мойи ишлаб чиқариш асоси ўрганилди олинган маккажўхори мойларининг
сифат кўрсаткичлари анъанавий усул билан таққосланди(3-жадвал).
3-жадвал
Маккажўхори дони ва муртагини этанол билан экстракция қилишдан
олинган
мойнинг сифат кўрсаткичлари
Кўрсатгичлар номлари
Кўрсаткич қиймати
Маккажўхори дони
Маккажўхори
муртаки муртагидан
Экстра
бензин
Этанол
Экстра
бензин
Этанол
Мойнинг чиқиши, %
5,43
8,43
34,3
39,8
Кислота сони, мг КОH /г
2,40
2,30
2,95
2,35
Фосфолипидлар,%,
0,60
0,90
0,54
0,95
Маккажўхори уруғи – этанол тизимидаги экстракция самарадорлигига таъсир
қилувчи асосий омиллар сифатида ҳарорат, экстракция жараёнининг
давомийлиги,
гидродинамик режимлар ва экстрактив моддаларнинг нисбати кабиларни келтириш
мумкин.
Тадқиқотлар натижаларига кўра; ишлаб чиқилган технология асосида ажратилган
муртакнинг кимёвий таркибида ёғлар, ананавий усулга қараганда 1,13 мартага,
протеин 1,03 мартага ортиши ва шунинг билан бирга крахмал 3,52 марта, целлюлоза,
пентасановлар 1,04 мартага камайиши аниқланди. Мойнинг экстракция қилишда
экстрагент сифатида этанолдан фойдаланганда экстра бензинга қараганда
мойнинг
чиқиши 1,16 марта, фосфолипидлар 1,76 мартага ортиши ва аксинча ушбу жараёнда
кислота сони (мг КОH/Г) 1,26 мартага камайиши аниқланди. Тадқиқотнинг кейинги
босқичида намлик-иссиқлик билан ишлов бериш давомийлигининг ёғ чиқишига
таъсири ва аниқланган оптимал шароитда ёғнинг оксидланиш даражаси,
ўрганилаётган экстрагентлар режимлари учун тажрибалар ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: