352
2.7-ДИНИТРОЗА-1.8-ДИОКСИНАФТАЛИН-3.6-
ДИСУЛФОКИСЛОТАНИНГ АНАЛИТИК КИМЁДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
1
Турабов Н.Т.,
2
Хусанов Б.М.,
1
Тоджиев Ж.Н.,
1
Назиров Ш.С.,
1
Тошов А,
1
Олимжонова Ш.
1
Ўзбекистон
Миллий университети,
2
Денов тадбиркорлик педагогика институти
Маълумки, оғир ва заҳарли металл ионларининг микро– ва
макромиқдорларини асосан, оптик анализ усуллари ёрдамида аниқлашда айрим
азореагентлар ва уларнинг ҳосилалари муҳим ўрин эгаллайди.
Реагент турли хил металл ионлари билан маълум хоссали барқарор
комплекс бирикмалар ҳосил қилиши сабабли муҳим аҳамиятга эга. Азобўёқлар
таркибида электронодонор гуруҳлар (–СН
3
;–С
2
Н
5
ва бошқ.) бўлса, реагентлар
жуда сезгир ҳисобланади, агарда электроноакцептор гурухлар (–СI;–Br;–OCH
3
–
OH ва бошқ.) тутса унда танлаб таъсир этувчанлик
тавсифи яхшиланган
бўлади.
Бир
вақтнинг
ўзида
2.7-динитроза-1.8-диоксинафталин-3.6-
дисулфокислота молекуласи ҳам электронодонор (ЭД) ҳам электроноакцептор
(ЭА) гурухлар бўлса реагентнинг ранги аниқ кўринади ва комплекснинг
аналитик ва метрологик тавсифларини яхшилангани кўрилади.
Бундай
реагентларнинг сезгирлиги ва танлаб таъсир этувчанлиги ошади. Оптик анализ
методлари–органик оксиазореагентларни металл ионлари билан ҳосил қилган
комплекс бирикмаларини аниқлашда кенг қўлланилади.
Ушбу илмий ишда ҳозирги давр талабларига жавоб берадиган янги аналитик
реагентлардан бири 2.7-динитроза-1.8-диоксинафталин-3.6-дисулфокислота
турли физик – кимёвий тавсифларини ҳамда баъзи оғир ва заҳарли
металлар
билан комплекс ҳосил қилиш жараёнларини ўрганиш ва улар асосида баъзи
металларнинг микромиқдорларини аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш, физик
– кимёвий тавсифларини аниқлаш, саноат қотишмаларининг стандарт
намуналари ва табиий объектлар таркибидан аниқлаш
назарий ва амалий
жиҳатдан мухим аҳамиятга эга ҳисобланади.
2.7-динитроза-1.8-диоксинафталин-3.6-дисулфокислота сув, спирт ва
бошқа эритувчиларда яхши эрийди ва қизғиш - бинафша рангли эритмани
ҳосил қилади.
2.7 динитроза 1.8 диоксинафталин 3.6 дисулфо кислота реагентини
Hyper
Сhem дастури асосида, MNDO ва PM3 услубларида квант – кимёвий
ҳисоблашлар олиб борилди. Унга кўра реагент
молекуласи таркибида мавжуд
бўлган N, O, S атомларидан қайси биридан боғланиш кетишининг назарий
эҳтимоллиги кўпроқ эканлиги аниқланди.
Анализ жараёнида металл ионларининг 1мг/мл ли стандарт эритмаси,
0,05% – ли 2.7-динитроза-1.8-диоксинафталин-3.6-дисулфокислота
реагенти ва
буфер эритмаларидан фойдаланилди.
Тажриба натижалари спектрофотометр ва рН метр (рН/mv/TEMP Meter
P25) да ўлчанди.
2.7-динитроза-1.8-диоксинафталин-3.6-дисулфокислота
реагентини
сезгирлигини аниқлаш мақсадида турли металл ионлари билан сифат
353
реакциялари ўрганилди. Комплекс бирикма ҳосил қилиш учун 25,0 мл ли
колбаларга рН и турли хил бўлган универсал буфер эритмадан 5,0 мл дан, 0,05
% ли 2.7-динитроза-1.8-диоксинафталин-3.6-дисулфокислота реагенти ва титри
50 мкг/мл бўлган металл ионаларини ишчи эритмасидан 1,0 мл дан олинди.
Ҳосил бўлган комплекс бирикмаларни ранг ўзгариши
солиштирма эритмага
(металл ионлари бўлмаган эритма) нисбатан кузатилди. Тажриба
натижалари
жадвалда келтирилди.
1-жадвал
2.7-динитроза-1.8-диоксинафталин-3.6-дисулфокислота реагенти билан турли
хил металл ионларини сифат реакцияларини ўрганиш натижалари
(Солиштирма эритма ранги қизғиш – бинафша рангда)
№
Металл
Do'stlaringiz bilan baham: