Тараққиёти босқичлари: Ғарб фалсафаси. Режа



Download 308,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana24.02.2022
Hajmi308,84 Kb.
#226213
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1-Мавзу

Маздакийлик. Марказий Осиё ва Эронда феодализмнинг ривожланиб бориши ва 
деҳқонлар ҳаётининг оғирлашиши табақалар ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтириб 
юборди.
Маздакийликнинг фалсафий таълимоти зардуштийликнинг икки ибтидо, яъни хайр ва 
шарр, ёруғлик ва билан қоронғулик ўртасидаги кураш ҳақидаги тасаввурларга бориб 
тақалади. Табиат уч унсур: сув, олов ва тупроқдан ташкил топган бўлиб, уларнинг 
кўшилишидан ижобий ва салбий ҳодисалар келиб чиқади. Яхшилик билан ёмонлик 
ўртасидаги кураш эзгуликнинг ғалабаси ва ёмонлик куч ишлатиш орқали йўқ қилиш билан 
хотима топади.
Ҳиндистонда фалсафий мактаблар икки йўналишда бўлган: 1. Ведаларни тан олувчи 
мактаблар (Санкхья, Йога, Вайшешика, Ньяя, Миманса, Веданта.). 2. Ведаларни тан 
олмайдиган мактаблар (жайнизм, буддизм, чорваклар)  
Ведалар. Қадимги ҳинд жамияти ҳаёти ҳақида хабар берувчи биринчи манба Ведалар 
бўлиб, тахминан эрамиздан олдинги 1500 ва 600 йиллар орасида таркиб топгандирлар. Улар 
гарчи жамиятнинг иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий таркиби ҳақида, атрофни, ўраб 
турган дунёни билиш даражалари ва бошқа кўп нарсалар ҳақида маълумот берсалар ҳам, 
устун даражада диний мазмунга эга эдилар. Аслини олганда Ведалар - самхитлар – тўрт 
хилда мавжуддирлар.
Эрамиздан олдинги VI асрда Ҳиндистон шимолида буддизм таълимоти пайдо бўлди.
Унинг асосчиси Сидхарта Гаутама (эр.ол. 583-483 йй.) дир. Кейинчалик уни Будда деб 
аташган. 
Буддизмлик марказида тўрт ҳақиқат ётади. Уларга биноан инсоннинг мавжудлиги азоб-
уқубат билан чамбарчас боғлиқ. Туғилиш, касаллик, қарилик, ўлим, кўнгилсиз нарсалар 


билан тўқнашув ва ёқимли нарсалардан жудо бўлиш, орзудаги нарсага эришиб бўлмаслик 
– буларнинг ҳаммаси жафо чекишга олиб келади. Азоб-уқубатнинг сабаби қувонч ва 
эҳтирослар орқали ўзгаришларга, қайта туғилишга олиб борувчи иштиёқ (тршна)дир. Азоб-
уқубат сабабини бартараф қилиш ана шу иштиёққа барҳам беришда ётади.
Хитой фалсафаси ўзининг гуллаб-яшнаган вақтига «олтин давр» деб аталган эр.ав. VI-
III асрларда эришди.. Асосий фалсафий йўналишлар қуйидлагилардан иборат эди: инь-ян, 
конфуцийчилик, даосизм, исмлар мактаби, моизм, легизм. 
Конфуцийчилик ахлоқий қоидалар ва ижтимоий бошқарув масалаларига диққат-
эътиборни қаратди. Конфуцийчилик учун энг мукаммал намуна ўтмиш эди. Конфуций 
(эр.ол. 551-449 йй.) ва унинг издошлари жамиятнинг парчаланиб кетишидан безовта 
бўлганликлари сабабли асосий эътиборни инсонни ўз атрофдагиларга ва жамиятга нисбатан 
ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратдилар. Конфуцийчилик ахлоқи инсонни унинг ижтимоий 
вазифаси билан боғлиқ равишда тушунади, таълим ва тарбияни эса, инсонни ана шу 
вазифасини бажаришга олиб келадиган нарса сифатида идрок қилади. 
Даосизмнинг диққат марказида табиат, коинот ва инсон туради. Аммо бу ибтидолар 
мантиқий - ақлий йўл билан эмас, балки мавжудлик табиатига тўғридан-тўғри кириб бориш 
ёрдамида билиб олинади. Дунё ҳеч қандай сабабларсиз доимий ҳаракат ва ўзгаришда бўлиб, 
ривожланади, яшайди ва сиртқи таъсир натижасида эмас, балки ички сабаб натижасида 
вужудга келган. Борлиқ ҳақидаги таълимотда йўл тушунчаси – дао - марказий мақомдадир. 
Даосизм ақидасига кўра, тафаккурнинг мақсади, инсонни табиат билан «қўшилиб кетиши» 
дадир, негаки, у унинг таркибий қисмидир. 

Download 308,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish