Аллергик ринит



Download 84,29 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.02.2022
Hajmi84,29 Kb.
#222086
Bog'liq
1 mavzu Allergik rinit



АЛЛЕРГИК РИНИТ 
 
Аллергик ринитнинг асосий белгилари – бурун 
бўшлиғининг қичишиш ва таъсирланиши
аксириш ва бурундан назла келиши, кўпинча 
бурун битиши билан бирга, шунингдек, томоқ 
қитиқланиши, кўзлар ва кўз шиллиқ 
пардасининг қичишиши, ёш оқиши ва кўз 
соҳасининг шишиши билан ҳам кузатилиши 
мумкин.
Айрим ҳолларда аллергик ринит бир оз 
ноқулайликлар туғдириши мумкин. Оғир 
ҳолларда эса у меҳнат қобилиятини йўқотишга 
олиб келади. У бош оғриғи, ҳолсизлик (тез 
чарчаш) ва диққатни жамлашнинг бузилиши 
билан асоратланиши мумкин. Мавсумий 
аллергик ринитнинг сабаби – ўсимлик 
чангчисидир. Кишиларда аллергик ринит 
ривожланиши 
учун 
чангчи 
шамолда 
чангланадиган ўсимликка тегишли бўлиши ва у 
кўп миқдорда ҳосил бўлиши, енгил, учувчан ва 
ўлчами 35 ммк дан катта бўлмаслиги ҳамда 
аллергенлик хусусиятига эга бўлиши керак. 
Аллергик ринитнинг пайдо бўлиш сабаблари ва 


тезлиги шу жойнинг географик ҳамда иқлим 
шароитига боғлиқ. Қозоғистонда аллергик 
ринитни кўпроқ шувоқ (эрмон) чангчиси 
келтириб 
чиқаради. 
Бизнинг 
иқлим 
шароитимизда эса кўпроқ эрмон, бургон, шўра, 
ўтлар чанглари аллергик ринитнинг асосий 
сабабчиси бўлиб ҳисобланади. 
Ноаллергик, ноинфекцион ринит – бу бошқа 
гуруҳ касалликлардир. Бу турдаги ринит билан 
касалланган беморда турли қитиқловчи 
триггерларга – ўткир ҳидларга (одеколон, 
оқартирувчи моддалар, эритувчиларга), тамаки 
тутунига, чангларга, автомобиль газларига, 
атроф-муҳит 
ҳарорати 
ва 
намлиги 
ўгаришларига сезувчанлик ортади, шунинг учун 
кўпроқ "вазомотор" эмас "идиопатик" ринит 
терминини 
ишлатиш 
ўринлироқдир. 
Касалликнинг 
ривожланиш 
механизми 
номаълум. 
Қуйида ринитни ташҳислашда фойдаланиш 
мумкин бўлган барча текшириш усуллари санаб 
ўтилган, амалиётда уларнинг бир қисми 
қўлланилиши мумкин. 


Биринчи навбатда беморда анамнез йиғилиб, 
лор органлар кўригидан сўнг қуйидаги 
ташҳислаш усуллари қўлланилади: 
Аллергологик синамалар: 
* тери синамалари; 
* зардобдаги умумий IgE ни аниқлаш; 
* зардобдаги махсус IgE ни аниқлаш; 
* дағал ва эгилувчан эндоскоп ёрдамида кўриш. 
Бурун-ҳалқум бўшлиғидан суртмалар ва 
ювилган сувларни тайёрлаш: 
* цитологик текширишлар учун; 
* бактериологик текширишлар учун. 
Рентгенологик усуллар: 
* бурун ён бўшлиқларини рентген нурлари 
ёрдамида тасвирга тушириш; 
Анамнез ва кўрик. Синчиклаб йиғилган анамнез 
аллергик ринитни гумон қилишга имкон 
беради. Сўраб чиқиш пайтида беморнинг яшаш 
шароити, шу жумладан, бажарадиган ишининг 
алоҳида хусусиятлари ва насл-насаби ҳақида 
маълумотлар олиш керак. Аллергик ринит ҳар 
қандай 
ёшдаги 
кишиларда, 
жумладан, 
чақалоқларда ҳам учраши мумкин. Шунинг 
учун шифокор белгилар пайдо бўлиш вақтини 


аниқлаши зарур. Кўп ҳолларда аллергик ринит 
20 ёшгача ривожланади, ёшлик пайтида унинг 
учраш тезлиги 15 фоизни ташкил қилади. 
Белгилар пайдо бўлиш тезлигини (ҳар куни, 
эпизодик, йилнинг аниқ бир вақтида ёки 
доимий) ҳамда уларнинг чўзилишини, қандай 
кўринишда ифодаланишини ва касаллик 
кечиши жараёнининг ҳаракатдаги ҳолатини 
баҳолаш зарур. Ринит билан касалланган 
беморларни икки гуруҳга – бурундан назла 
келиши ва аксириш устунроқ бўлган 
беморларга ва бурун битиши устунроқ 
турадиган беморларга бўлиш мумкин. Аллергик 
ринит билан касалланган беморлар кўпроқ 
биринчи гуруҳга киради. 
Биринчи гуруҳ учун характерли хусусиятлар: 
* аксириш (одатда хуруж билан); 
* бурун-ҳалқум бўшлиғига оқишдан кўра, 
бурундан оқиш кўпроқ характерли; 
* бурун бўшлиғида қичишиш; 
* бурун битиши (ҳар хил кўринишда); 
* кеча-кундузлик мақоми (белгилари кечаси 
камайиб, кундуз пайтлари кучаяди); 


* кўпинча конъюнктивит билан биргаликда 
ёндош келади. 
Иккинчи гуруҳ учун характерли хусусиятлар: 
* аксириш онда-сонда ёки умуман йўқ; 
* қуюқ шиллиқ модда бурун бўшлиғидан 
кўпроқ бурун-ҳалқумга оқади; 
* қичишиш йўқ; 
* бурун битиши (кўпинча анча яққолроқ 
кўринишда); 
* кечаси ва кундузги пайтларда белгиларнинг 
доимийлиги (кечаси оғирлашиш кузатилиши 
мумкин). 
Буруннинг бир томонлама битиши полип 
борлигига, тузилиш аномалиялари ўсма 
борлигига шубҳа қилишга мажбур қилади. Ҳид 
сезишнинг паса-йиши ва йўқ бўлиши полипоз 
риносинуситда ёки ринитнинг оғир кечадиган 
ҳолларида учрайди. Бурун битиши билан 
боғлиқ белгилар, оғиз ва томоқ қуриши, овоз 
мин-ғиллаб қолиши билан бирга кечадиган 
аллергияда бемор бурун учини кафти билан тез-
тез артиб туради, бунинг оқибатида бурун 
учининг сал юқори қисмида кўндаланг 
бурмалар ҳосил бўлади. 


Аксириш кўпроқ хуруж кўринишида пайдо 
бўлади. Сўров пайтида касаллик белгиларининг 
пайдо бўлишига ёки кучайишига сабаб бўлиши 
мумкин бўлган ирритантларни ва об-ҳаво 
шароитларини аниқлаш зарур. Агар аллерген 
сут эмизувчиларнинг қазғоғи, уй чанги 
каналари ва моғор замбуруғлари кўринишида 
бўлса, касаллик белгилари, одатда ҳар доим 
сақланиб қолади. Намликнинг ортиши каналар 
ва моғор замбуруғларининг кўпайишига имкон 
беради. Каналарнинг яшаб, озиқланадиган 
жойлари кўпроқ тўшаклар, ёстиқлар, пардалар 
ва гиламлар бўлади. Моғор замбуруғлари уй 
ўсимликларида ва китобларда ўсади. Ҳаводаги 
чанг қисмлари сони билан клиник белгиларнинг 
кўриниши орасида тўғридан-тўғри боғлиқлик 
бор. Ўсимликлар гуллаш мавсумининг кириб 
кела бошлаши билан организм-нинг аллерген 
чангига 
сезувчанлиги 
кучайиб 
бориши 
натижасида касаллик белгиларининг кўриниши 
кўпайиб 
боради. 
Айрим 
озиқ-овқат 
маҳсулотлари ҳам ринит белгиларини келтириб 
чиқариши мумкин. Бу провокацион синамалар 
ёрдамида тасдиқланган. 


Юқори таъсир кўрсатувчи моддалар ва руҳиятга 
таъсир қилувчи омиллар ҳам ринитни 
кучайишига олиб келади.
Аллергияга мойиллиги бор беморларда юқори 
нафас йўллари инфекциясининг клиник 
манзараси аллергик реакцияга ўхшаш бўлиши 
ёки турли аллергенларга сезувчанликнинг 
ортишига олиб келиши мумкин. Мерос қилиб 
олиш полиген типида, яъни генлар орқали 
юзага келишига қарамай, анамнездаги ирсий 
аномалия аллергик касалликнинг ривожланиш 
эҳтимолини кўп-роқ қилиб қўяди. Беморнинг 
қариндош-уруғида аллергик касалликларнинг 
йўқлиги зинҳор аллергик ринит ташҳисини 
йўққа чиқаришга имкон бермайди. Бурун 
бўшлиғини сурункали ринит ёки типик 
бўлмаган бир томонлама ринитларнинг ҳамма 
ҳолатларида эндоскопия қилиш зарур. Бунинг 
учун 
бурун 
кўзгуларидан, 
пешона 
рефлекторидан, отоскоп (қулоқ ойнаси), бурун 
адаптери 
билан 
Хопкинснинг 
дағал 
эндоскопидан 
ёки 
эгилувчан 
назофарингоскопдан 
фойдаланиш 
лозим. 
Теридаги синамалар. Ўта сезувчанликнинг тез 


содир 
бўладиган 
тери 
реакцияларидан 
аллергиянинг IgE га боғлиқ турини аниқлашда 
фойдаланилади. Бу синамалар аллергологияда 
асосий ташҳис усулларидан бири ҳисобланади. 
Усуллар. Аллергиянинг тез содир бўладиган 
турини 
аниқлаш 
учун 
скарификация 
синамаларидан фойдаланиш афзалроқ. Гарчи, 
тери ичига қилинадиган синамалар сезгирроқ 
бўлсада, улар ёлғон мусбат натижалар бериши 
ва баъзан умумий реакциялар келтириб 
чиқариши мумкин. Шу муносабат билан 
улардан фақат скарификация синамалари 
манфий бўлган ҳолатларда фойдаланиш 
мумкин. Ҳозирги пайтда бундай синамалар 
сони жуда кўп. Уларни текширувчининг 
тажрибасига кўра ва синамаларнинг қайси бири 
афзалроқ, деб билишига қараб танланади. 

Download 84,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish