Мавзу: МТТ тарбияланувчиларининг ўйинчоқлари ва
кийимларига гигиеник баҳо бериш.
Болалар ўйинчоқлари ОСН ва ЖСНнинг объекти ҳисобланади.
Ўйинчоқларни санитария назорати бир неча босқичларда амалга оширилади.
Ўйинчоқларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом—ашёнинг сифати,
ишлаб чиқариш вақтида техник шароитларга амал қилиниши, янги
материаллар ва технологик жараёнга турли хил ўзгаришлар киритилганда,
ўйинчоқларнинг сотилиш жойи ва шароитлари устидан жорий санитария
назорати
ўтказиш
мақсадида
болалар
муассасаларига
келганда
ўйинчоқларнинг созлиги, уларнинг ишлатилиши ва қоидалари, сақланиш
шароитига амал қилиниши текширилади.
Ўйинчоқлар гигиеник баҳоланаётганда қуйидаги талаблар ҳисобга
олиниши лозим. Ўйинчоқларни тайёрлаш учун ишлатиладиган материаллар
СОРЛИҚ
учун хавфли, заҳарли моддаларни сақламаслиги лозим, Дарахт,
металл, картон, газламаларни фақатгина янги ҳолдагина ишлатилади.
Чиқиндилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Янги синтетик материаллар
текширувдан ўтиб, санитария назорати ташкилотлари рухсат берган
бўлсагина ўйинчоқлар тайёрлаш учун ишлатилади. Жун, тери, соч каби
материаллар ветеринария хизмати рухсат бергандан сўнг, аввал
зарарсизлантириб, кейин ишлаталишга рухсат берилади.
Ўйинчоқлар намуналари билан бирга техник шароитлар ишлатилган лак,
эмал, елим ва бошқа материалларнинг рецептураси қўшиб экспертиза учун
жўнатилади.
Текшириш тизими;
1. Ўйинчоқнинг номи.
2. Ўйинчоқнинг шакли ва ўлчамлари.
3. Оғирлиги, мустаҳкамлиги.
4. Ўйинчоқ ясашда фойдаланилган материалларни ёритиш, уларни
ўйинчоқлар ишлаб чиқариш учун яроқлилиги.
5. Бўёқларнинг мустаҳкамлилиги лабораторияда синаб кўрилади.
Ўйинчоқларнинг материалига бўлган гигиеник талаблар
Ўйинчоқларни ишлаб чиқаришга ва тайёрлашга рухсат бериладиган
материаллар ва хом ашё турига полимер материалларни киритиш мумкин.
Булардан (полистерол, полиэтилен, полипропилен, полиэлорвинил, дакрел,
сэвилен, венилнскожа, фторнол ва бошқалар), полимер плёнкалардан
(поливенилхлоридли, полиэтиленли, полиэтиленполиамидли, целофан ва
бошқалар), резиналар, каучуклар, шунингдек, лаклар, эмал, бёқлар, гигиеник
баҳога ва сертификатга эга бўлган бошқа материалларга рухсат берилади.
Ўйинчоқ ишлаб чиқариш ва ўйнашга рухсат берилмайдиган санитария
меъёр ва қоидаларида кўрсатилган қуйидаги материалларга, яъни айрим
резиналар, полиэтилен, мис трубалар, рухланган пулатлар, оқ тунука, шиша,
чиқинди материаллар ва бошқаларга рухсат берилмайди.
Айрим ишлаб чиқариш чиқинди материалларидан фойдаланишга
рухсат берилади (иккиламчи ишловни талаб қилади).
Ишлаб чиқариш корхоналарига қабул қилинган чиқиндилардан
фойдаланиш тўғридан–тўғри ўйинчоқ ишлаб чиқаришга ДСЭНМнинг
розилигисиз рухсат берилмайди.
Ўйинчоқ ишлаб чиқаришга чиқинди, табиий тери ва жун, рухсат
берилмайди (3 ёшгача бўлган болалар ўйинчоқлари учун).
Мусиқа ўйинчоқларининг материаллари боланинг оғзига қўйишига
мослаштирилганлиги учун нам тортмайдиган енгил зарарсизлантиришнинг
иложи бўлган материаллардан тайёрланипш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |