Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Каржавов Бобур Зайниддинович, СамДАҚИ, 
Турдибеков Юсуф Ибрагимович, СамДАҚИ, СамДАҚИ 
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳаётий воситалар ва ресурслар, такрор 
ишлаб чиқариш жараёни омиллари ва технологияларини иқтисодий баҳолаш 
муҳим роль ўйнайди. Ишчи кучи, истеъмол товарлари хизматлари, 
интелектуал 
мулк, 
молиявий 
капитал, 
турли 
қимматли 
қоғозлар 
баҳоланмоқда. Баҳолаш кенг миқёсда, доимо, ҳам якка тартибда, ҳам гуруҳ, 
умуммиллий ва давлатлараро асосда амалга оширилмоқда. Якуний натижада 
ҳар бир инсон ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олувчи иқтисодий 
баҳолашнинг мураккаб кўп ўлчамли, кўп омилли ва кўп даражали тизимининг 
мавжудлиги ҳақида гапириш мумкин ва у умумий такрор ишлаб чиқариш 
жараёнининг барча таркибий қисмларига кириб бормоқда. 
Бу тизимда асосий ўринни жамият ва ҳар бир инсон томонидан 
жамғарилган бойликнинг энг аҳамиятли, барқарор ва кўринарли қисмини 
ўзида мужассамлаштирган кўчмас мулкни баҳолаш эгаллайди. Айнан шунинг 
учун кўчмас мулк ҳар бир индивид ва бутун жамият учун уларнинг 
бойлигининг абадий ўлчови ҳисобланади.
Тарихий вужудга келган бозор иқтисодиётли деярли барча давлатларда 
турли категориядаги ер участкалари ва ер билан чамбарчас боғланган бино ва 
иншоотлар, коммуникация ва бошқа турдаги кўчмас мулк объектларининг 
қийматини белгилайдиган кўчмас мулкни иқтисодий баҳолайдиган миллий 
хизматлар фаолият кўрсатади. Бу йўналишда энг муваффақиятли давлатлар 
қаторига Англия, Германия, АҚШ, Франция, Швеция, Австрия ва жаҳоннинг 
бошқа малакатларини киритиш мумкин. Бозор иқтисодиёти шаклланаётган 
Ўзбекистонда кўчмас мулкни иқтисодий баҳолаш тизими қатор муаммоларга 
дуч келмоқда, жумладан мавжуд ҳуқуқий-меъёрий базанинг мукаммал 
эмаслиги. 


314 
Ўтиш даврида бажарилиши лозим бўлган кўчмас мулкни иқтисодий 
баҳолашнинг услубий таъминоти энг қийин ҳисобланади. ушбу муаммонинг 
мазмуни шундан иборатки, баҳолашнинг аниқлиги, уларнинг ҳаққонийлиги ва 
ишончлилиги ихтиёрий объектнинг бозор қийматини аниқлаш учун ва 
баҳолаш фаолиятининг ихтиёрий мақсадини амалга ошириш учун ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга. Бу ахборот фақатгина битим иштирокчиларинигина 
қизиқтирмайди, 
балки 
турли 
консалтинг, 
воситачилик 
ва 
баҳолаш 
ташкилотлари ўз фаолиятларини самарали юритишлари учун сифатли 
баҳолаш ахборотини ўз мижозларига кафолатли тақдим қилинишига 
мухтождирлар. Бундай ахборот шундай ҳолатларда ҳам муҳимки, яъни 
баҳолаш мақсади ер-мулкий муносбатларини бошқариш соҳасида, жумладан 
кўчмас мулкни солиққа тортиш тизимини ташкил қилишда, мажбурий тортиб 
олиш ва х.к.да зарурий самарали давлат сиёсатини амалга ошириш учун 
ҳаққоний маълумотларни олиш ҳисобланади. Ҳудди шунинг учун иқтисодий 
баҳолашнинг ҳаққонийлиги, аниқлиги ва ишончлилиги жамоатчилик ва 
хусусий манфаатларни мувофиқлаштириш, иқтисодий йўқотишлар ва 
ижтимоий келишмовчиликлардан қочиш имконини беради. 
Кўчмас мулкни иқтисодий баҳолаш – бу жорий қийматни белгилаш ёки 
кутилаётган ҳаққоний қийматни моделлаштиришнинг усул ва амаллар 
мажмуасидир. У маълум кўчмас мулк объектининг ёки улар гуруҳининг 
истеъмол қийматини белгилайдиган бозор қийматининг аниқ жойи ва вақтда 
иқтисодий талабларига жавоб бериши лозим. 
Кўчмас мулк объектларини иқтисодий баҳолашнинг назарий белгиловчи 
асослар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади [3]: 
- аниқ специфик такрор ишлаб чиқариш функцияларни бажариш учун 
мўлжалланган кўчмас мулклар аниқ типининг фойдали истемол ҳусусиятлари 
таркиби ва тузилишидаги фарқлар; 
- ушбу объектларга етиша олишлилик даражаси, ҳар бир индивид ва 
бутун жамиятнинг ҳаёт таъминоти тизимига уларни жалб қилиш ва 
фойдаланишнинг реал имкониятининг мавжудлиги. 


315 
Ушбу ҳолатга асосланиб, кўчмас мулк объектларининг мавжуд барча 
турларини тартиблашга ва уларни қуйидаги асосий типологик белгилари 
бўйича синфларга ажратишга ҳаракат қиламиз: 
1) кўчмас мулк объектида табиий ва сунъий-антропоген вужудга келган 
элементларнинг мавжудлиги ва нисбати бўйича уларнинг таркиби ва 
тузилиши; 
2) ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёни таркибида кўчмас мулк 
объектининг ўрни; 
3) такрор ишлаб чиқариш жараёнида кўчмас мулк объектининг 
функцияси. 
Биринчи белгилари бўйича кўчмас мулк объектларини қуйидагича 
таснифлаш мумкин: 
- табиий объектлар (ер, тоғ-адирлар, ўрмонлар ва х.к.); 
- тарихий-маданий объектлар (тарихий обидалар); 
- кундалик ижтимоий-хўжалик эҳтиёжларни қондирувчи объектлар 
(турар жой фонди, ижтимоий инфраструктура объектлари); 
- моддий қийматликларни доимий тарзда ишлаб чиқарувчи объектлар 
(саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, савдо ва бошқа ишлаб 
чиқариш тармоқлари бино ва иншоотлари). 
Иккинчи белгилари бўйича кўчмас мулк объектларини қуйидагича 
таснифлаш мумкин: 
- даромад келтирувчи кўчмас мулк объектлари (ишлаб чиқариш 
объектлари); 
- даромад 
келтирмайдиган 
кўчмас 
мулк 
объектлари 
(ижтимоий 
объектлар). 
Учинчи белгилари бўйича кўчмас мулк объектларини қуйидагича 
таснифлаш мумкин: 
- таъминот жараёнидаги объектлар; 
- ишлаб чиқариш жараёнидаги объектлар; 
- сотиш жараёнидаги объектлар. 


316 
Кўчмас мулкни баҳолаш мақсадининг асосий вариантлари қуйидагилар: 
- кўчмас мулкка бўлган барча ҳуқуқларни бир мулкдордан иккинчисига 
реал жой ва вақтда доимий асосда тўлиқ ҳажмда берилиши (сотиш, совғага 
бериш, мерос қолдириш, мажбурий олиб қўйиш); 
- кўчмас мулкка бўлган қисман ҳуқуқларни мулкдордан мулкдор 
бўлмаганга ўтказиш (ижарага бериш, пай ва улуш сифатида бериш); 
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг жисмоний олиб қўймасдан 
вақтинчалик чегараланиши ёки қайта тақсимланиши (гаровга қўйилиши, 
қимматли қоғозларни муомалага чиқариш); 
- кўчмас мулкни давлат томонидан назорат қилиш ва бошқариш 
(жамғарилган бойликни баҳолаш, солиққа тортиш, инвестицион лойиҳалар 
самарадорлигини таҳлил қилиш, битимларни рўйхатга олиш). 
Бозор товар-пул муносабатлари шароитида кўчмас мулкни баҳолаш 
такомиллашиб бораётганлиги ва унга бўлган талабнинг ошиб бораётганлиги 
инобатга олиб, биз келтирган таснифлашни ушбу фаолият соҳасининг 
самарадорлигини ошириш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Графова Г.Ф., Гуськов С.В. Экономическая оценка инвестиций: 
Учебное пособие. – М.: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К˚», 
2008. – 183 с. 
2. Оценка недвижимости: учебное пособие / Т.Г. Касьяненко, Г.А. 
Махавикова, В.Е. Есипов, С.К. Мирзажанов .- М.: КНОРУС, 2010.- 752 с. 
3. Ганиев К.Б., Ганиева Г.И.. Оценка недвижимости: Учебное пособие – 
Ташкент, KONSAUDITINFORM – NASHR, 2010. – 232 с. 


317 
МУНДАРИЖА: 
III – ШЎЪБА. ИҚТИСОДИЁТНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА 
КОРХОНАЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН 
РИВОЖЛАНИШ МУАММОЛАРИ. 

О СЕТЕВЫХ ВЗАИМОДЕЙСТВИЯХ И ИНТЕГРАЦИИ В 
РЕАЛИЗАЦИИ ИННОВАЦИОННОГО ПРОЦЕССА. Асаул Анатолий 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish