и.ф.д., профессор Навруз-Зода Бахтиёр Негматович. БухДУ
Ҳаракатлар Стратегиясини амалга ошириш шароитида қурилиш
комплексини
инвестицион
жозибадорлигини
ошириш
учун
соҳани
рақобатбардошлигининг инновацион ривожлантириш муҳим аҳамият касб
этади. Инновацион рақобатбардошлик нима?
Рақобатнинг новаторлик ёндашуви асосчиси Жозеф Шумпетер
ҳисобланади.У ўзининг “Самарали рақобат” назариясида рақобатни “ижодий
бузиш (ёмонлашиш, умирилиш, вайрон бўлиш,ҳалокат)” сифатида кўриб
чиқиб, янги билан эски кураши, инновациянинг эскирган билан мусобақа” деб
тавсифланган.Рақобат механизми эскирган технологиялардан фойдаланаётган
корхоналарни бозордан суриб чиқаради. Рақобат инновацияларни узлуксиз
жорий этиш, барча даражаларда – технологик, бошқариш ва қурилиш, кўчмас
мулк сифати, кўркам уй-жойларини янги сотиш бозорларни ўзлаштиришни
ташкил этишни тақозо этади.
Қурилиш комплексида рақобатбардошликнинг ўзига хос хусусияти ва
унинг саноат ҳамда қишлоқ хўжалигидан кескин фарқи шундан иборатки,
рақобат бир вақтнинг ўзида бир нечта ўзаро боғланган даражаларда,
жумладан макро-, мезо-, микро- ва монодаражаларда кўриб чиқилиши ва
таҳлил этилишини тақозо этади. Ушбу даражаларда рақобатлашув
афзалликларни таъминлай олган тақдирдагина инвестицион-қурилиш тизимда
38
рақобатбардошликнинг синергетгик самараси намоён бўлиб, қурилиш
соҳанинг янгича тизимли хусусиятлари шаклланади.
Инвестицион-қурилиш тизимда рақобатбардошликнинг инновацион
концепцияси, фикримизча, қуйидаги бешта таркибий қисмлардан иборат
бўлиши мумкин:
1) инновациялар билан боғлиқ бўлган ва иқтисодий ресурс сифатида
қурилиш комплексида инновацион тадбиркорлиги шаклига эга бўлган ресурс
кўринишидаги таркибий қисми;
2)
инновацион
кўчмас
мулк
сифатида
инновацион
ғоялар,
технологиялар ва лойиҳалар шаклига эга бўлган товар кўринишидаги
таркибий қисми;
3) инновациялар асосида рақобатбардошликни оширувчи омил
сифатида инновацион қурилиш фирмалар шаклига эга бўлган функционал
таркибий қисми;
4) қурилиш соҳасида техник-технологик инновацияларни амалга
жорий этиш ва оммалаштириши билан боғлиқ бўлган тижорат таркибий
қисми;
5) қурилиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг даромад
манбаи сифатидаги новаторлик фазилатига эга бўлган инвестицион таркибий
қисми.
Қурилиш комплексида инновацион тадбиркорликнинг вужудга
келиши сари ҳамда рақобат назарияси ва инновациялар назарияси туташиш
нуқтасида янги - “Қурилишда рақобатбардошликнинг инновацион модели”
шаклланади. Биз инновацион рақобатбардошликнинг моҳиятини рақобат
назариясига инновациялар таъсири остида кўриб чиқамиз.
Қурилишда
рақобатбардошлигининг
инновацион
моделини
бошланғич нуқтасини “тадбиркорлик функцияси ва инновацион жараёни
билан узвий боғлиқ бўлган ҳамда инновацияларни жорий этиш йўли билан
мутлақо янги бозор тахмонлари ва ҳаттоки, рақобатдан эркин бозорларни
яратишга қаратилган бозор механизмининг ажралмас элементи” талқинидаги
39
рақобат назарияси ташкил этади. Чунки, рақобат новатор қурувчиларни энг
самарали инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни жорий этишга
мажбур қилади. Ушбу моделнинг иккинчи нуқтасини “янги ғоялар,
технологиялар ва лойиҳаларни амалга ошириш натижасида янги қурилиш
хизматлари ва лойиҳаларни, инвестицион-қурилиш жараёнларни, қурилиш
бизнесини юритишнинг янги услубларини яратиш” талқинидаги қурилишда
инновациялар назарияси ташкил қилади. Бунда рақобатбардошликнинг
инновацион концепциясини шакллантириш жараёнида инновациялар таянч
асос ролини ўйнайдилар ва қурилиш тадбиркорлик субъектларидан
новаторлик фазилатларини ривожлантиришни талаб этади. Бундай саъй-
ҳаракатлари эвазида иқтисодиётда консерватор қурилиш фирмаларга нисбатан
фаол қурилиш корхоналарнинг салмоғи кун сайин ошиб боради.
Шунингдек,
қурилишда
рақобатбардошликнинг
инновацион
моделининг иккита қарама-қарши томонларини учта ўзаро боғланадиган ва
ўзаро таъсир ўтказадиган - “Қурилишда инновацион фаолияти”, “Фаол
қурилиш тадбиркорлиги” ва “Қурилишда рақобат устунлик” каби ташкилий-
иқтисодий воситалар тавсия этилади. Чунки, айнан қурилиш соҳасида
инновацион
фаолиятини
амалга
ошириш
натижасида
бунёдкорлик
бизнесининг новаторлик фазилартлари ошади ва у ўз навбатида янги ғояларни
қўллаш эвазига рақобат устунликка эришади. Моделдаги “қурилиш
новаторлиги” тушунчаси қурилиш ишида бизнес тактикаси ва стратегиясида
туб ўзгаришларни киритиш имконини бериш қобилиятини ифодалайди.
Чунки,
инновациялар
ва
рақобат
назариялари
туташиш
нуқтасида
тадбиркорликнинг янги – инновацион компетентлиги шаклланадики, у янги
ғояларни юзага келтириш ҳамда уларни амалга оширишидан бошлаб, янги
новаторлик қурилиш материалларни яратиш ва хизматларни кўрсатишгача
бўлган даврни самарали бошқариш маҳоратини билдиради.
Рақобатбардошликнинг инновацион моделида иккинчи боғланувчи
ташкилий-иқтисодий восита сифатида “Фаол қурилиш тадбиркорлиги” тавсия
этилади. “Шу ўринда фаол тадбиркорлик деган тушунчага, - қайд қилади
40
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга
Мурожаатномасида, - қисқача тўхталиб ўтиш зарур. Фаол тадбиркорлик
бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор
технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий
йўналишдир. Фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот ишлаб
чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва
оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон
инсонларни тушунамиз. Бундай тадбиркорлар сафини кенгайтириш,
жумладан, юқори технологиялар, илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига
асосланган техника ва асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва
жорий этиш учун уларга муносиб шароитлар яратиш бизнинг биринчи галдаги
вазифамиз бўлиши шарт.”[1]
Бозор иқтисодиёти шароитида менежмент ва маркетинг тизимини
ривожланиши натижасида ишлаб чиқариш омилларининг таркиби ва
тузилишида туб ўзгаришлар содир бўлади ва жараён қурилиш комплексидаги
кадрларнинг тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантиришини таъминлайди.
Рақобатбардошликнинг инновацион моделида учинчи боғланувчи ташкилий-
иқтисодий восита сифатида “Қурилишда рақобат устунлик” тавсия
этиладики,
у
инновациялар
орқали
қурилиш
корхоналарининг
рақобатбардошлигини оширишини таъминлайди.
Моделнинг интеграцион таркибий қисми сифатида юқорида
тавсифланган унинг бешта элементлари таъсирида шаклланадиган –
“Қурилишда инновацион рақобатбардошлик” мультипликатори тавсия
этилади. У қурилиш комплексида инновацион фаолияти натижасида
эришилган рақобатбардошлигида ўз аксини топади. Бу мультипликатор
қурилиш фаолиятининг рақобат устунлигини оширишини таъминлашга қодир
бўлган иннвацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тавсифлайди.
Шундай қилиб, инновацион фаоллик ва рақобат устунлик қурилиш
комплексида рақобатбардошликни оширишнинг асосий омили ҳисобланади.
Ўзбекистонда
2016-2019
йилларда
қурилиш
комплексида
амалга
41
оширилаётган кўпгина новаторлик саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур соҳа
рақобатсизлик даражасидан рақобатбардош даражасига ва ундан инновацион
рақобатбардошлик даражасига ўтиш имконига эга бўлмоқда.
Адабиётлар.
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисига
Мурожаатномаси.
http://www.press-service.uz/uz/lists/view/1371
[28.12.2018].
КОРХОНАНИ (БИЗНЕС)НИ РИВОЖЛАНИШИ ВА БОШҚАРИШ
СТРУКТУРАСИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |