Дониѐр Тоштемиров


PT (радиотелевизион) модели



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#217776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
talim portali yaratish va undan fojdalanish metodikasi. (1)

PT (радиотелевизион) модели. Бу модел шартли равишда 
радиотелевизион деб айтилади. Бунда ўқувчига ўқув-услубий ахборотларни 
етказиш учун телевидение, радио, шаҳар радиотрансляция тармоғидан 
фойдаланилади. Маслаҳат, имтиҳон ва бошқа машғулотларнинг ташкилий 
шакллари одатда кундузи ҳолда амалга оширилади. Электрон вариантда 
тақдим этилган ўқув материалларини етказиш учун Россияда ТВ-информ 
тизимидан фойдаланилмоқда, ―радиотекст‖ эшиттириш тизимидан ва 
радиотрансляция тизимидан фойдаланиш мўлжалланмоқда. Бундай моделда 
масофали 
ўқитишнинг 
мазмуни 
қуйидагилардан 
иборат 
бўлади: 
радиоэшиттириш ѐки телевидения орқали ўқитишнинг маърузали шакли; 
тасдиқланган дастурга мос ўқув қўлланма ва қўшимча адабиѐт бўйича 
мустақил тайѐрланиш, шунингдек, таклиф этилган курс буйича маслахатлар; 
назорат ва диплом ишларини ѐзиш; ѐзма ишлари ва тест синовларини 
баҳолашдан иборат ўқув жараѐнининг мониторинги; якуний назорат ва бошқа 
ўқув элементлар.
СО (тармоқли таьлим) модели. Бу модел Интернет тармоғидан 
фойдаланишга асосланган. Таълим муассасаси, мутахассисликлар ва ўқиш 
тартиблари ҳақидаги маълумотлар очиқ университетлар сервери сайтида 
жойлаштирилади ва ўқишни ҳоҳловчилар зарур ҳужжатларни тайѐрлаб, 
масофали 
ўқитиш 
марказига 
электрон 
кўринишида 
жўнатадилар. 
Ҳужжатларни расмийлаштириш ва тўловларни амалга ошириш каби расмий 
жараѐнлар ўтгандан кейин, ўқувчи ўқув ахборот ресурсларига кириш, яккама-
якка маслаҳатлар олиш, оралиқ тестларини топшириш ва тьюторнинг 
координаталарини билиш учун парол олади. Ўқитувчи билан мулоқот 
электрон почта, теле ва видеоанжуманалоқа орқали амалага оширилади. 
Сертификат бериш учун имтиҳонлар кундузги ѐки видеоанжуманалоқа 
орқали ташкил қилинади.
МТ (Мобил технология) модели. Ўқитишнинг бундай моделида, 


14 
талаба масофали ўқиш мобайнида мобил технологияга асосланган шахсий 
портатив компьютеридан фойдаланади. Ўрганиладиган курсларнинг электрон 
кўринишини шахсий портатив компьютер хотирасига тўлиқлигича ѐки 
хотирада камроқ жой қолган ҳолда қисман ѐзиб олиниши мумкин. Қисман 
ѐзиб олинган ҳолда ўрганишга қараб материал шахсий компьютердан кабел 
алоқа орқали қайта ѐзиб олиш йўли билан янгиланиб турилиши мумкин. МТ 
моделида ўқиш мазмунидан тўлиқ фойдаланиш учун шахсий портатив 
компьютерларига юқори техник имкониятга эга бўлиш талаб этилади.
Маълумки, дунѐда барча соҳаларнинг тараққиѐти натижасида 
ахборотлар доимо ўсиб, уларни таҳлил қилиш жараѐни тобора
мураккаблашиб бормоқда. Замонавий мутахассис қайси соҳада ишламасин, 
унинг олдида ўзининг соҳасига тегишли турли маълумотлардан хабардор 
бўлиши ва ўз билим савиясини доимий равишда ошириб бориши талаб 
қилинмоқда. Бу борада ахборот технологияларининг ўқув жараѐнида 
қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Юқорида кўриб чиқилган моделларнинг ўзига хос томонлари ва 
улардаги ўқув-услубий воситаларни таққослаш учун 1-жадвалдан 
фойдаланиш мумкин.
1-жадвал 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish