Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
қолишаётганларини айтишди. Бу кассетанинг қисқа эканини билдириб, тинглашларини
сўрадим.
Истамайгина рози бўлишди!..
Ҳеч нарса демасдан иккинчисини ҳам эшитишди. Юзларидаги ифодадан, тасмадаги
гапларни ҳеч ҳам хушламаганликлари кўриниб турарди! Магнитофонни ўчирганча,
соқоли йўғига юзланиб сўрадим:
– Хўш тақсир, қандай фикрдасиз?
Бирдан жавоб бермади. Бир оз жим тургач, ўйга толди. Сўнгра бошини қимирлатганча,
сўз бошлади:
– Муҳтарам Салжуқбей! Ўзини домла деб атайдиган бунақанги кишиларнинг гапларига
эътибор берманг. Булар қаерда яшаётганини билмайдиган, ўтмишдан сабоқ олмаган
кимсалардир. Туркияда шунча динсиз бор экан, шу динсизларни қўйиб, диндорлар билан
тортишадиган бундай кимсаларни нима деб аташга ҳам ҳайронман! Мен булар ҳақида
баҳслашишни истамайман. Энг яхшиси, уларни Аллоҳга ҳавола қилишдир!
Мен яна гапиради деган фикрда кутдим. Аммо, бошқа бир оғиз ҳам сўзламасдан жим
бўлди. Ҳайратим ошди!.. Саид домлани Аллоҳга ҳавола қилиш билан ишни битирганди!
– Бир дақиқа шошманг! Мени қизиқтираётган нарса, бу одамларнинг кимлиги эмас,
уларнинг сўзлари. Айтганлари тўғрими ёки хатоми?
– Қайси гапи?
– Тоғут ҳақида, дин ва илоҳ ҳақидаги гаплари.
Жим бўлиб қолишди.
Аввал бир-бирларининг юзларига, сўнгра менинг юзимга термулишди. Мен эса жавоб
кутаётган эдим. Соқол қўйгани масалага ойдинлик киритишни истади:
– Эшитинг, унинг айтганлари тўғри бўлгани билан, ҳамма тўғри гапни дуч келган жойда
гапиравериш тўғри эмас. Бундан ташқари, бизлар ҳозирча давлат ишида масъул
лавозимда бўлсак!
– Давлат ишида ишлаётганингизнинг бунга нима дахли бор?
Жаҳолатимни кўриб, кулишди. Соқоли бўлгани айни табассум билан жавоб берди:
– Салжуқбей! Бу ўлкада қонунлар бор. Қуръони Каримда келган ҳамма ҳақиқатни ҳар
ерда гапиролмайсиз!
– Ҳаттоки масжидларда ҳамми?
– Албатта масжидларда ҳам!.. Чунки, масжидларда иш юритадиган биродарларимиз
ҳам давлат маоши ҳисобига ишлайдиган ҳукумат хизматчиси. Ҳамма бошлиқлар сингари
улар ҳам қонунларни эътиборга олишга мажбур! Агар шундай қилишмаса, ҳам ишдан
айриладилар, ҳам устларидан жиноий иш очилади.
– Тушунмадим?
– Нимасини тушунмайсиз? Масалан, масжидларда иш олиб борадиган ҳар бир
биродарларимиз, Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмаганларнинг кофир эканлигини жуда
яхши билади. Билади-ю, бироқ буни масжидларда айтолмайди. Чунки, Қуръони Каримда
келгани билан, давлатни танқид қилган давлат ишига тегишли ояти карималарни кун
тартибига киритиш маън қилинади. Бу қоидага амал қилмаган бир қанча диндорлар,
халқни давлатга қарши гиж-гижлашда айбланиб, қамоққа олинган.
– Қамоққа олинган ўша инсонларнинг гаплари тўғримиди?
– Албатта тўғри! Ҳаммаси Қуръоний ҳақиқатлар, барча айтганлари рост.
Гапини давом эттирмоқчи эди, бироқ. Ёнидаги туртиб қўйгандан сўнг тўхтаб қолди.
41 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |