Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
– Ўранишни хоҳламайсанми?
Яна жим бўлиб қолди. Карахт аҳволда қолгандек эди!..
– Билмадим!.. Жуда ғалати эмасми? Ўранишни ўйлаганимда хаёлимга Аллоҳ эмас,
атрофимиздаги инсонлар, атрофимдаги аёллар келяпти. Улар нима деб ўйлашади, менга
қандай қарашларини ўйлаяпман...
Ҳеч нарса демасдан унга қарадим. Гапирган сўзларидан қандай хулосага келиши мени
қизиқтирарди. У бир муддат ўйланиб турди-да: “Беҳуда, Худо ҳаққи бари бекор!” дея
ўрнидан даст турди. Шахд билан ётоқхонага кириб кетди.
Мен эса, жимгина кутардим. Кутаётган нарсам, мужда билан якунланди! Чунки, бир неча
дақиқадан кейин ётоқхонадан чиқиб келган Ширин ўранган эди!
Мавлидларда бошига ўрайдиган оппоқ рўмолини ўраб олганча: “Худо хоҳласа, бундан
кейин фақат шундай!” дея ёнимга ўтирди.
Унга қарадим!.. Кўзларимни узолмай қолдим ундан!.. Қаршимда ҳақиқатдан ширин,
шип-ширин бир аёл турарди!.. Рўмолга бурканган юзи ғоятда нурли кўринарди.
Тўлқинланиб кетдим!.. Кўзларимни қайноқ бир нарса тўлдирганини ҳис қилдим.
Ўрнимдан турганча, унинг ёнига ўтирдим. Ўнг қўлини қўлларим орасига олдим. “Сендан
Аллоҳ рози бўлсин!” дея қўлини лабларимга босдим... Қайта-қайта ўпдим.
Ҳуркибгина, уялибгина ўзини тортди. Қўлини қўлларимдан бўшатиб оларкан, менинг
қўлларимни тутганча:”Сиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин!” деди.
Бир муддат шундай ўтирдик. Бундай аёлнинг, бундай умр йўлдошининг инсон учун
нақадар гўзал, нақадар бебаҳо бир неъмат эканини янада яхшироқ англадим!..
Бундай жуфти ҳалолнинг қиммати бойликдан ҳам, мол-дунёдан ҳам, давлатдан ҳам
юксакроқ эди бир инсон учун!.. Менга ана шундай бебаҳо ҳаёт йўлдошини насиб қилгани
учун Аллоҳга шукроналар айтдим!..
“Мен хуфтонни ўқиганим йўқ”, дедим. Кулимсираганча “Мен ҳам ҳали ўқимадим”, деди.
Намозни бирга адо қилдик. Аёлим бахтли, жуда бахтиёр кўринарди. Бу тундаги
суҳбатимиз туфайли у янги, яп-янги бир дунёга кириб қолгандек ҳис қиларди ўзини!..
Душанба куни бирга майда-чуйда харид қилишга чиқдик. Бир нечта дўкондан баъзи
нарсаларни олганимиздан кейин, Исмоилнинг дўконига бордик. Унинг дўконида
аёлларнинг либослари жуда кўп ва хилма-хил эди.
Аёлим сотувчи қизнинг ёрдамида ҳижоблар ҳамда кўйлакларни кўздан кечираркан, биз
Исмоил билан бирга ўтирдик. Мендан Саид домла билан қилган суҳбатимиз ҳақида
сўради. Қисқагина айтиб бердим. Мен учун ғоят фойдали бўлганини билдирдим. Саид
домланинг суҳбатларидан нафақат менинг, балки жуда кўп мусулмонларнинг ҳам фойда
кўрганлигини айтди.
Мен у киши билан яна қандай учрашишим мумкинлигини сўрадим. “Билмадим, ўзи билан
олдин гаплашишим керак”, деди.
Ширинга қарадим. Баъзи либосларни танлашда қийналаётгандек кўринди. Унинг ёнига
бориб, ёқтирган ҳамма кийимларини сотиб олишини айтдим. Жилмайганча: ”Унчалик кўп
кийимнинг кераги йўқ”, деди. “Мен шуни хоҳлаяпман, йўқ дема!” дея қаттиқ туриб олдим.
Ҳақиқатдан ҳам шуни истардим.
Индамади. Сотувчи қизга қайрилиб: “Осмон хоним! Ёқтирган кийимларининг ҳаммасини
ўраб беринг!..” дедим.
Исмоил телефонда гаплашаётганди. Бир пайт менга қараб: “Эртага фабрикадамисан?”
дея сўради. Эртага нима қилишимни, қаерга боришимни ўзим ҳам билмасдим. Шундай
44 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |