*ташкилот структураси, стратегияси ва ривожланиш режаларини;
*корхонанинг ҳисоб сиёсати ва уни юритиш тартибларини;
*ҳисоб объектлари бўйича операцияларни ҳужжатлаштириш тартиби ва
ҳужжатлар айланишини;
*молиявий ҳисоб-китоблар шаклли ва тартибларини;
*корхона молиявий-хўжалик фаолияти иқтисодий таҳлили методларини,
ички резервларни аниқлаш тартибларини;
*пул маблағлари, ТМБ кирими, сакланиши, чикими, улар
инвентаризацияси тартибларини;
*ҳисоботларни тузиш ва такдим этиш тартиларини;
*текширишларни ўтказиш, ҳужжатли тафтиш тартибларини;
*ҳисобни замонавий техника воситалари ва дастурлари асосида юритиш
тартибларини;
*илғор миллий ва хорижий тажрибаларни;
*ишлаб чиқариш ва
сотиш технологияларини, уларни бошқариш
механизмларини;
*хўжалик юритишнинг бозор методларини;
*меҳнат ва фаолият хавфсизлиги меъерларини
Бухгалтер қуйидагиларни билиши шарт:
* бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун ҳужжатларини;
*Ҳукумат рахбари Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, вазирликлар
қарорлари билан тасдиқланган инстирукиялар ва бошқа хужжатларни;
* фукаролик, молия ва солик кодексларини;
*корхонанинг ҳисоб сиёсати ва уни юритиш тартибларини;
*ҳисоб объектлари бўйича операцияларни ҳужжатлаштириш тартиби ва
ҳужжатлар айланишини;
*счетлар режаси ва бухгалтерия ёзувларини бериш тартибларини;
*бухгалтерия ҳисоби участкаси бўйича ҳужжатлар айланишини;
*бухгалтерия ҳисобини замонавийтехникалар ва
дастурлар асосида
юритиш технологияларини.
Бухгалтерларга қўйиладиган талаблар ичида аҳлоқий талаблар ҳам
муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси БАМА кенгашининг 2010 йил 19 мартдаги 1-
сон баённомаси билан махсус «Профессионал бухгалтерлар аҳлоқ кодекси»
қабул қилинган ва ушбу кодекс умумреспублика бухгалтерлар анжуманида
2010 йил 29 майда тасдиқланган. Мазкур кодекс Бухгалтерларнинг халқаро
федерацияси томонидан ишлаб чиқилган ва халқаро миқиёсда қўлланиб
келинаётган кодекс асосида ишлаб чиқилган.
Профессионал
бухгалтерлар
аҳлоқ
кодексида
профессионал
бухгалтерларга қўйиладиган аҳлоқий талабларни белгилаб беради.
Бундай
талабларнинг асосийларига қуйидагилар киради:
(а) халоллик - профессионал бухгалтер
барча профессионал ва
ишбилорманлик муносабатларида очиқ хаққоний бўлиши лозим.
(б) объективлик - профессионал ва
ишбилорманлик фикрида холислик,
бировлар фикри билан ишламаслик, атайлаб конфликлар яратмаслик,
Ҳзгалар орқали бировларга тазъиқ ўтказмаслик хислатига эга бўлиши лозим;
(в) профессионал компетентлик и қатъийлик- профессионал бухгалтер
ўз ишининг билимдони, ўргатувчиси бўлиши,
ишларни тизимли ва
қатъийликда олиб бориши керак;
(г) конфиденциаллик – профессионал бухгалтер ўзи ва корхона фаолияти
бўйича ахборотларни сир сақлай билиши, уларни бирон бир манфаат ёки
манфаатсиз бошқаларга етказмаслдиги лозим.
(д)маданиятлилик – хушмумалилик, ўзгаларни ҳурмат қилиш
(е) юксак одамовийлик –яхшилик қилиш, ҳаразлик қилмаслик
Do'stlaringiz bilan baham: