Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


III БОБ. СЕРТИФИКАТЛАР ОЛИШ УЧУН ИМТИҲОНЛАР



Download 327,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/15
Sana24.02.2022
Hajmi327,2 Kb.
#214086
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Buhgalterlik kaspiga qoyilgan talablar

III БОБ. СЕРТИФИКАТЛАР ОЛИШ УЧУН ИМТИҲОНЛАР 
ТОПШИРИЛИШИ ВА АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ 
КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ 
17. Фанлар бўйича имтиҳонлар мустақил Имтиҳон маркази томонидан ўтказилади. 
Мустақил Имтиҳон маркази имтиҳон ўтказиш пайтида: 
а) даъвогарларни рўйхатдан ўтказади ва уларни имтиҳонларни ўтказиш қоидалари билан 
таништиради; 
б) имтиҳонларни ўтказиш учун жиҳозланган хоналар бўлишини, улар зарур техник 
воситалар билан жиҳозланишини таъминлайди; 
в) даъвогарларни имтиҳонларга киритишни амалга оширади; 
г) имтиҳонларни ўтказиш ва топшириш билан боғлиқ ахборот, ҳужжатлар ва 
материалларнинг сақланишини таъминлайди. 
18. Мустақил Имтиҳон маркази томонидан ишлаб чиқилган имтиҳон топшириш модуллари 
даъвогарларга тегишли имтиҳонда тақдим этилади. Даъвогарлар имтиҳон топширишга паспорт ва 
рухсатнома тақдим этилганда киритилади. Имтиҳонга рухсатнома Имтиҳон маркази томонидан 
даъвогар имтиҳон учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаганда берилади. Ёнларида паспорт (ёки 
шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат) бўлмаган ёки имтиҳонга кечикиб келган даъвогарлар ҳозир 
бўлмаган деб ҳисобланадилар. Имтиҳонга келинмаган тақдирда имтиҳонда иштирок этиш учун 
тўланган ҳақ даъвогарларга қайтарилмайди ва у бўлғуси имтиҳон сессиялари учун тўлов ҳисобига 
инобатга олинмайди. 
19. Имтиҳон топшириш модуллари республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал 
жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
билан келишилган ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади. 
20. Имтиҳоннинг ҳамма топшириқлари номзодларнинг ўқув дастури барча муҳим 
бўлимлари бўйича билимларини текшириш мақсадида ишлаб чиқилади ва бажариш учун 


мажбурийдир. Имтиҳон модулларида ўқув дастурининг ҳар қандай бўлимидан топшириқлар 
берилиши мумкин. 
21. Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга кўра ўтказилади. 
22. Имтиҳонлар бошланиши олдидан ҳар бир даъвогар рўйхат рақами, имтиҳон модули ва 
махсус тест бланкасини олади. 
23. Ҳар бир имтиҳоннинг давомийлиги - 4 соат, бундан "МҲХС бўйича молиявий ҳисоб" 
фани бўйича имтиҳон мустасно, унинг давомийлиги - 5 соат. Бухгалтерларни сертификатлаш 
дастурининг барча имтиҳонлари "Ёпиқ китоб билан" форматида ўтказилади (ўқув адабиёти, 
конспектлар ва маълумот материалларидан фойдаланмасдан), бундан "МҲХС бўйича молиявий 
ҳисоб" фани бўйича имтиҳон мустасно, у "Очиқ китоб билан" форматида ўтказилади. 
24. Имтиҳон топшириқларининг формати: "МҲХС бўйича молиявий ҳисоб" - вазият 
топшириғи ва жавобларнинг бир нечта варианти бўлган саволлар - тестлар; "Миллий қонун 
ҳужжатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби", "Бошқарув ҳисоби", "Солиқ солиш", "Тадбиркорлик 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш" - топшириқлар ва жавобларнинг бир неча варианти бўлган 
саволлар - тестлар. 
25. Аудиторияда имтиҳонни қабул қилаётганда мустақил Имтиҳон марказининг ваколатли 
шахсларидан ташқари шахсларнинг имтиҳонда ҳозир бўлишларига рухсат берилмайди. 
Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат ташкилотлари кузатувчилар 
сифатида ўз ишончли вакилини юбориш ҳуқуқига эгалар.
26. Даъвогар Имтиҳон марказининг ваколатли ходимга белгиланган вақт туганидан кейин 
имтиҳон материалини топшириши керак. Имтиҳон материалида даъвогарнинг исми, фамилияси, 
отасининг исми, шунингдек даъвогарни идентификациялаш имконини берадиган бошқа ҳеч 
қандай маълумотлар ва белгилар (бундан даъвогарнинг рўйхат рақами мустасно) бўлмаслиги 
керак. Мазкур талабларни бузган даъвогар имтиҳон топширмаган ҳисобланади. 
27. Имтиҳон вақтида даъвогарларнинг қуйидаги хатти-ҳаракатлари тақиқланади: 
а) меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, маълумотнома, ўқув ва махсус адабиётдан фойдаланиш, 
бундан "МҲХС бўйича молиявий ҳисоб" бўйича имтиҳон мустасно; 
б) мобил телефонлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш; 
в) жавобни айтиб бериш, бир-бирлари билан суҳбатлашиш, маслаҳат ва тушунтиришлар 
бериш; 
г) аудиториядан имтиҳон материалларини олиб чиқиш; 
д) мустақил имтиҳон олиш ташкилоти белгилаган имтиҳонлар ўтказиш қоидалари билан 
тақиқланган бошқа йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этиш.
Ушбу талабларни бузган даъвогарлар аудиториядан чиқариб юборилади ва имтиҳон 
топширмаган деб ҳисобланади. 
28. Имтиҳон натижалари билдирувнома тарзида шахсан даъвогарларга мустақил Имтиҳон 
маркази томонидан у ўтказилгандан кейин саккиз ҳафтадан кечиктирмай тақдим этилади. 
Имтиҳонни муваффақиятли топширган даъвогарларга мустақил Имтиҳон маркази 
томонидан имтиҳонлар натижалари эълон қилинган санадан бошлаб икки ҳафтадан кечиктирмай 
мазкур Низомга 3-иловага* биноан шаклда Гувоҳнома берилади. 


Имтиҳон маркази натижалар эълон қилингандан кейин бир ҳафта мобайнида имтиҳонларни 
муваффақиятли топширган даъвогарларнинг тўлиқ рўйхатини республика бухгалтерлар ва 
аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларига топширади. 
29. Имтиҳонлар натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос ҳисобланадиган тўғри 
жавобларнинг миқдори олиш мумкин бўлган баллар максимал миқдорининг камида 75%ини 
ташкил этиши керак. 
30. Имтиҳон топширмаган даъвогарларга имтиҳонда иштирок этиш учун тўлов 
қайтарилмайди ва бўлғуси имтиҳон сессиялари ҳисобига тўлаш учун инобатга олинмайди. 
31. Имтиҳон топширмаган даъвогар пуллик асосда қайтадан рўйхатдан ўтиши ва имтиҳонда 
чекланмаган миқдорда иштирок этиши мумкин. 
32. Имтиҳон материали даъвогарларнинг жавоблари билан бирга Имтиҳон марказида 
сақланади. 
33. Уларга нисбатан малака имтиҳонини баҳолаш натижалари бўйича салбий қарор 
чиқарилган даъвогарлар имтиҳон натижаларини эълон қилиш санасидан бошлаб ўттиз календарь 
кун мобайнида имтиҳонлар ўтказиш марказига апелляция бериш ҳуқуқига эгалар. Апелляция ёзма 
шаклда тақдим этилади.
34. Мустақил Имтиҳон маркази апелляция қабул қилиш тугалланган расмий санадан кейин 
икки ҳафта ичида берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида аризачи 
даъвогарга ёзма равишда хабар қилади. 
35. Апелляцияни кўриб чиқиш ва баҳолаш такрорий ички таомилларини ўтказиш 
натижалари бўйича мустақил Имтиҳонларни ўтказиш маркази имтиҳон натижасини (тўпланган 
баллар)ни ўзгартиришларсиз қолдиради ёки имтиҳон натижасини (тўпланган баллар)ни қайта 
кўриб чиқади. 
36. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. 
37. Агар: 
а) апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда берилган бўлса; 
б) апелляцияда келтирилган важлар тасдиқланмаса, апелляцияни қондиришни рад этиш 
тўғрисида қарор қабул қилинади. 
38. Тўғри жавоблар миқдори мазкур Низом 29-бандининг талабига мувофиқ келган тақдирда 
имтиҳон натижаларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинади. 
39. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссиясининг 
қабул қилган қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. 

Download 327,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish